Назорат саволлари
1. Гилнинг таркиби қандай минериаллардан ташкил топган?
2. Сопол материаллар учун ишлатиладиган хом ашёлар қандай тайёрланади?
3. Сопол материаллар ва буюмлар қандай усулларда қолипланади?
4. Буюмларни юқори ҳароратда пишириш режимларини тушунтириб беринг.
5. Деворбоп сопол ғиштлар қандай маркаларда ишлаб чиқарилади?
6. Ғишт деворли панеллар қандай мақсадларда ишлатилади?
7. Пардозбоп қоплама сопол плиткалар қандай мақсадларда ишлатилади?
8. Ички деворларга қопланадиган сопол плиткаларнинг ўлчамларини айтиб беринг.
9. Гилам-нусха мозаикали сопол плиткаларнинг афзалликларини айтиб беринг.
10. Керамогранит қоплама плиткалар қандай мақсадларда ишлатилади?
11. Махсус сопол материаллар ва буюмлар қандай мақсадларда ишлатилади?
12. Оловбардош сопол материаллар қандай олинади?
13. Керамзит ишлаб чиқариш жараёнини тушунтириб беринг.
14. Аглопарит қандай мақсадларда ишлатилади?
15. Сопол материаллари ва буюмларни қурилишда ишлатилишнинг
самарадорлигини тушинтириб беринг.
3 – мавзу Деворбоп материаллар материаллар ишлаб чиқаришдаги инновацион технологиялар
Режа
Умумий маълумотлар.
Деворбоп тош материаллари, деворбоп панеллар.
Кўп қатламли, ёғочдеворлар.
Монолит деворлар.
Биноларни барпо этишда ечиб олинмайдиган опалубкадан фойдаланиш
Таянч иборалар: Деворбоп материаллар, мустаҳкамлик, иссиқлик ўтказувчанлик, технология, ғишт, бетон блок, кўпикбетон, газбетон, велокс, панеллар.
Деворбоп материаллар -бу деворларни барпо этиш учун фойдаланиладиган материал ва буюмлардир. Хар қандай қурилишда деворбоп материаллар асосий матеиаллардан бири бўлиб хисобланадилар. Шунинг учун хар қандай бинонинг мустаҳкам ва ишончли девори бино ёки иншоотнинг асосидир. Мустаҳкам деворлар шак-шубхасиз бино ёки иншоатга узоқ йиллар хизмат қилиш имконини беради. Шунинг учун деворни барпо этиш учун материал танлаш бутун лойиҳани хал этувчи омили бўлиб хизмат қилади.
Замонавий деворбоп материаллари бевосита деворларни барпо этишда фойдаланиладиган конструкцион материаллар ва деворбоп пардоз материалларига бўлинади.
Одатда деворларни барпо этиш учун бетон ва сополдан бўлган деворбоп материаллардан (мисол учун, ғишт, сопол тош ва бошқ.) фойдаланилади. Бинодаги вазифасига кўра деворлар қуйидагиларга бўлинади:
Юк кўтарувчи – бинонинг бошқа қисмларидан юкни қабул қилиб олиб, ўз оғирлиги билан бирга бино пойдеворига узатади;
Ўз-ўзини кўтарувчи – пойдеворга таянади ва фақат ўз оғирлигини кўтаради;
Юк кўтармайдиган – маълум бир қават чегарасида юк кўтарувчи конструкцияга таяниб, фақатгина ўз оғирлигини кўтариб турувчи (асосан тўсувчи вазифасини бажарувчи - пардеворлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |