1. Баҳолашнинг сифатий усуллари. Таваккалчилик катталигига таъсир этувчи омилларни ўлчаш заминида экспертларнинг хулосалари ѐтади. Одатда бу метод мамлакатнинг кенг қамровли ва батафсил, бирор бир аниқ белгиланган андозасиз таҳлилини ўз ичига олади ва ҳисобот шаклида бўлиб, мамлакатдаги мавжуд сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий шарт-шароитлар ва истиқболларини назарда тутади. Камчилиги - бундай баҳолашларнинг субъективлиги олинадиган натижаларнинг ишончлилигини пасайтиради;
мамлакатларни инвестиция таваккалчилиги даражаси бўйича бир бирига таққослашни қийинлаштиради. Бундай усулларни қўлллаш фақатгина жуда ҳам тажрибали мутахассислар гуруҳини жалб этган ҳолда самарали натижа бериши мумкин. Афзаллиги - инвестиция таваккалчилиги баҳоланаѐтган мамлакатнинг ўзига хос шарт шароитлари ва муаммоларини очиб бериши мумкин.
2. Баҳолашнинг миқдорий усуллари. Мазкур метод мамлакат тўғрисидаги статистик маълумотлар асосида амалга оширилиб, таваккалчиликнинг баҳосига таъсир этувчи, мамлакат тараққиѐтидаги муҳим кўрсаткичлар - таваккалчилик омиллари танлаб олинади. Таваккалчиликнинг натижавий ифодаси R - кўп омилли функция бўлиб, ҳисобга олинадиган омилларнинг ифодасига (qi - бу i сонли омиллар ифодаларининг яхлитлиги) боғлиқ.
R = R (q1 , q2 , q3 , ..., qn ) = R(qi ), i = 1, ..., n,
Бу ерда объектив сонли ифодага эга бўлган омиллардан, одатда иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Бу методнинг афзаллиги шундаки, бир қатор иқтисодий кўрсаткичлар (масалан, иқтисодий ўсиш суръатлари, турли хил индекс ва коэффициентлар) келажакдаги тенденцияларни баҳолашга асос бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, статистика кўрсаткичларида акс этмайдиган, аммо тавакккалчиликни баҳолашда салмоқли аҳамиятга эга бўлган сифатий омиллар (мамлакатдаги сиѐсий, ижтимоий, маданий вазият) назардан четда қолади.
3. Таваккалчиликни баҳолашнинг комбинацияланган усуллари.
Таваккалчиликни баҳолашнинг эконометрик ѐндашуви объективлиги жиҳатидан кучли бўлса-да, миқдорий ва сифатий методларнинг уйғунлигига асосланувчи таҳлил тизими, яъни комбинациялашган методдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Инвестицион таваккадчилигининг шаклланишига таъсир этувчи омиллар
Умум макроиқтисодий омиллар
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий – иқтисодий ривожланиш стратегияси
Давлатнинг инвестиция стратегияси
Давлатнинг инвестиция салоҳияти
Давлатнинг инвестиция сиёсатининг маърифий – ҳуқуқий ва институционал муҳити
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятдаги ўрни
Имконият
Инвестиция жараёглари
Таҳдид
Хатар
Инвестиция таваккалчилиги
Ҳам миқдорий ҳам сифатли ахборотдан фойдаланиш асосида тузилган моделда мамлакат таваккалчилиги индекси қуйидагалар асосида тузилади:
сонли абсолют ва нисбий кўрсаткичлар (бунда ўзгарувчиларнинг оғирлигини аниқлаш учун статистик-иқтисодий таҳлилдан фойдаланилади); сифатий кўрсаткичларнинг эксперт баҳоси (масалан, ижтимоий-сиѐсий тараққиѐт).
Эришилган натижалар якуний индексга келтирилади, унинг ифодаси 1 дан 99 гача ўзгаради.
Афзаллиги - якуний йиғинди ҳар томонлама миқдорий ишлов беришдан сўнг олинади. Бу метод охирги йилларда банк ва рейтинг агентликлари орасида жуда ҳам машҳур бўлиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |