Қоплама юзасига йўл чизиқларини чизиш
Йўл чизиқларини чизадиган-ЭД-82 машина маркасини танлаб оламиз ва уни бир сменадаги иш унумдорлиги қуйидаги формула орқали топилади.
Пм=1000 · Vp · Kb · KT= 1000*8*0,75*0,75=4500 м/соат
Йўл чизиғини чизадиган машинининг бир иш сменасидаги иш унумдорлиги
36000м/соат
Қурилаётган автомобил йўлимизнинг ажратувчи ва йўл четки чизиқларини чизамиз. Унинг узунлиги:
В = L· b = 770*3=2310 м
Иш кунини аниылаймиз:
N=B/Пм= 2310/36000=0.064~1
= 0.064/1=0.064
иш соати t= · 8= 8*0.064=0.512 соат
Тузилган хаританинг барча бандлари аниқ ва равон тўлдирилиши талаб этилади.
Автомобиль йўлини жиҳозлаш
Автомобиль йўлларини техник бошқарув воситалари билан жихозлаш, йўлдаги автомобиллар харакатини хавфсиз бўлишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Бунда хайдовчи ҳам, йўловчи ҳам хавфсиз, тез,қулай ўз манзилига етиб олиши назарда тутилади. Автомобиль йўлларни техник бошқарув воситалари билан жиҳозлашда ҳар бир йўл белгиси ва йўл чизиқлари ўз ўрнида ўрнатилиши ва чизилиши харакат ҳавфсизлигини тўлиқ таъминланишига ёрдам беради. Юқоридаги ишларни бажаришда йўлда жойлашган сунъий иншоотлар аниқ кўрсатилиши харакат иштирокчисига қулайлик яратади.
Автомобиль йўлларини жихозлашнинг асосий мақсади ва вазифалари қўйидагилардан иборат:
транспорт воситаларини харакат тартибини белгилаш ва таъминлаш;
автомобилларни юқори самарадорлик билан ишлашини таъминлаш;
харакат қулайлигини ва хавфсизлигини таъминлаш;
атроф мухитга таъсирини камайтириш учун хизмат қилади.
Йўл белгилари ва уларни ўрнатишга қўйилган умумий талаблар
Йўл белгилари, йўлдаги автомобиллар харакатини хавфсизлигини таъминловчи техник восита бўлиб, автомобиль йўлининг хамма бўлакларида ва ахоли яшаш жойларида қўлланилиши лозим. Йўл белгилари йўлдаги шарт шароитлар, харакат йуналишлари, автобус бекатлари, дам олиш майдончалари ва сервис хизмат кўрсатиш шахобчалари хақида маълумот беради. Йўл белгиларини аломатларига қараб қўйидагича таснифлаш мумкин: ахборот-маъно ёритиш; бошқариш; ўрнатиш.
Йўл белгилари ГОСТ 10807-78 ва ГОСТ 23457-86 га асосан қуйидаги 7 турга бўлинади:
Огоҳлантирувчи. 2. Имтиёз. 3. Тақиқловчи. 4. Буюрувчи. 5. Ахборот-кўрсатувчи. 6. Сервис. 7. Қўшимча ахборот.
Йўл белгилари ўрнатилишига қараб вақтинчалик ва доимий бўлади. Йўл белгиларини жойлаштириш ишлари бир неча босқичда олиб борилади. Йўл белгиларини жойлаштиришда хайдовчига харакат йуналиши, босиб ўтилган йўл, ахоли яшаш жойлари, харакатга хизмат курсатиш сервис шахобчалари хақида маълумотлар бериб борилади. Йўлнинг характерли бўлган бўлакларини ажратиб, бу бўлакларда булаётган кеча-кундуздаги хар хил ноқулай шароитлар борасида маълумот бериб борилади ва керак бўлганда огохлантирувчи, тақиқловчи ва буюрувчи белгилари ўрнатилади. Автомобилларнинг харакатланиши учун ноқулай булган жойларда харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида имтиёзли белгилар урнатилади. Автомобиллар харакати учун хавфли булакларда тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |