Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


-расм. Нишабли томнинг конструктив элементлари



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

6.1-расм. Нишабли томнинг конструктив элементлари:
1- тахта ёки брус 
стропила; 2- устун; 3- тиргак; 4- мауэрлат; 5- обрешетка; 6- яхлит тўшама; 7- 
бўйлама прогон; 8- устун ости прогони; 9- харрак (кобилка).
 
тури ҳам стропила конструкциясини қўйилиш бурчагини ва томнинг 
текислигини аниқлайди. Лекин одатда, стропила конструкциясининг 
шаклини танлаш бошқа мулоҳазалар - функционал ёки шакл танлаш билан 
боғлиқ ҳолда белгиланади. Шундан сўнг ва шунга мувофиқ, нишабликнинг 
қиялик бурчаги билан шу ҳолатга мос келадиган том ёпиш ишларини ечиш 
усули буюрилади. 
Шуни айтиш керакки, нишабли томнинг шакли ва конструктив 
системасини танлашга бутун чордоқ майдонидан қандай вазифада 
фойдаланиш кераклиги ҳам таъсир қилади. Оддий сақлаш мақсад қилинса 
кичик 
чордоқ 
хонасини таъминлаш ва стропила конструкциясида 
ҳаракатланишни чекловчи қирраларни ҳосил қилиш етарли бўлади. Агар 
чордоқ хонаси одамлар яшаш учун мўлжалланган бўлса, унда сиз шундай 
геометрияни ва конструктив системани танлашингиз керакки, бунда чордоқ 
хонасининг энг катта қисмидан фойдаланишга имкон туғилсин. 


188 
Томни иссиқлик изоляциялашда шуни ҳисобга олиш керакки, том 
қопламининг ҳаво ва сув ўтказмаслигига, герметиклигига алоҳида эътибор 
бермасангиз, ҳатто яхши бажарилган, иссиқлик изоляцияланган том ҳам ўз 
самарадорлигини йўқотади. Агар том ёпиш ва иссиқлик изоляциялаш 
ишларининг асосий тамойилларига риоя қилсангиз, нафақат чордоқ 
фазосинини ҳимоя қилишни таъминлашга, балки тегишли сифатга ҳам 
эришасиз. Бу билан том конструкцияси ва том ёпма қатламининг хизмат 
муддатини ошириш мумкин. 
Нишабли томларни тўғри бажариш учун шамоллатиш катта аҳамиятга 
эга. Бу одатда, амалда қабул қилинганидан кўра тегишли шамоллатиш 
тизимини шакллантиришдан кўпроқ бўлиши керак. Чунки том фазосини 
тартибга солиш вақтида кўплаб муаммолар ва хатолар мавжуд бўлиб, 
уларнинг сабаблари тўғри шамоллатиш йўқлигидадир. Агар нишабли том 
бўш фазоли чордоқ билан қуриладиган бўлса, у шундай бажарилиши 
керакки, ҳаво соябон орқали чордоқ хона ичиарисига оқиб кирсин. 
Иситилган ҳаво эса чордоқ хонадан томнинг тепа қирраси яқинидаги 
тешиклардан оқиб чиқиб кетсин. 
6.3-жадвалда нишабли томларнинг тарихий (ретроспектив) ўтмишининг 
одатий конструкциялари ва қатламли тузилмалари тақдим этилган. 
6.3-жадвал 
Нишабли томларнинг одатдаги конструкциялари 
Конструкцияси
Умумий
қалинлиги 
Мавжуд кон-
струкциянинг 
иссиқлик уза-
тиш коэффи-
циенти, U 
Мос келувчи 
иссиқлик изоляция 
Чордоқ қават 
ўрнатмасдан 
20-24 см 

Ташқи, ички-ишнинг 
бир қисмини ўз ку-
чингиз билан амалга 
оширишингиз 
мумкин 
1930-1970-
йилларда 
чордоқ 
қаватининг 
ёпмаси 
25-29 см 
1,6-1,9 
Вт/(м
2
хК) 
Ташқи


189 
1970-1990-
йилларда 
чордоқ 
қаватининг 
ёпмаси 
23-27 см 
0,5-0,9 
Вт/(м
2
хК) 
Ташқи ёки ички 
Нишабли томнинг стропила структурасининг асосий қисмлари: 
- Обрешётка: томни ётқизиш ва кўтариб туриш, том ва қорнинг 
массасидан тушадиган юкларни, шамолнинг босимини ва бошқаларни қабул 
қилиш, уларни стропила конструкциясига узатиш учун хизмат қилади; 
- Контробрешетка: стропила конструкциясининг устидан қоқиладиган 
брусчалар ва том ёпиш плёнкасининг ҳаво қатламини камида 2 см масофада 
таъминлайди; 
- Харрак: томнинг арақи (карниз) қисмида ёпма ҳосил қилиш учун ва 
жуда тик томларни нишаблигини камайтириш учун стропила оёқларининг 
учига 120х50 мм кесимли тахталардан тайёрланган қисқа тахталар қоқилади. 
Улар харрак (кобилка) деб юритилади. Харрак (кобилка) девор терими ичига 
бекитилади. Агарда том девордан чиқиб туриши керак бўлса, бу ҳолда харрак 
(кобилка) девор текислигидан чиқарилади. 
- Мауэрлат: стропила пастки учи билан ташқи девор бўйлаб яхлит 
ётқизилган стропил ости бруси (мауэрлат)га таянади. Мауэрлатнинг кесими 
180х180мм ёки 200x200 мм бўлиши керак. Мауэрлат стропила пастки учини 
маҳкамлаш ва стропила оёқларидан тушган тўпланган юкни деворларга 
тақсимлаш учун хизмат қилади.
Томнинг ҳамма конструктив элементлари, том материаллари тўғри 
монтаж қилинса ва талаб этилган кетма-кетликда ўрнатилса, худди 6.2-
расмда кўрсатилгандек ички сирти бўйича ҳаво ўтмайдиган ва яхлит 
иссиқлик изоляция қобиқли тўсиқ конструкция барпо бўлади.
Замонавий энергия самарадор биноларнинг бундай томи кўп қатламли 
конструкция бўлиб, у том қопламаси, иссиқлик изоляция қатлами ва том ости 
мембраналаридан ташкил топган. Ҳар қайси қатлам ўзининг вазифасига эга 
ва улар ўзаро чамбарчас боғлиқ. Ҳар қайси қатламни барпо этишда қилинган 


190 
хато томнинг хизмат муддатини ва ундан фойдаланишни қисқаришига олиб 
келади. Замонавий энергия самарадор биноларда тўғри барпо қилинган 
бундай том, қуйидаги муаммоларни келиб чиқишига йўл қўймайди: 

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish