Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

Яхлит пойдеворлар
пойдеворга тушадиган юк кўп, грунт эса кучсиз 
бўлган ҳолларда ёки ер ости сувининг сатҳи юқори бўлган ертўлали 
биноларда (бунда ертўла поли паст томондан катта гидростатик босим 
таъсирида бўлади) қўлланилади ва бино остини тўлиқ эгаллайдиган плита 
қилиб бажарилади (4.2 в-расм). Улар балкали ёки балкасиз (текис), бетон ёки 
темирбетон плита кўринишида лойиҳаланади. Балкали яхлит плитанинг 
қовурғаси пастга ва юқорига қараган бўлиши мумкин. Қовурғаларни ўзаро 
кесишган жойи каркас колоннасини ўрнатиш учун хизмат қилади. Балкали 
яхлит плитанинг қовурғаси юқорига қараганда қовурғалар орасидаги бўшлиқ 
қум ёки шағал билан тўлдирилади ва устидан бетон тўшалади. Бетон тўшама 
арматураланмайди. Темирбетон плита учун арматура диаметри ва сони 
ҳисоблар натижаси асосида қабул қилинади. Қам қаватли турар-жой 
биноларнинг пойдевори балкали яхлит плитадан қилинганда, унинг 
қовурғаси пастга қараганда, асосий қовурғанинг қалинлиги h=25-30 см, 
ёрдамчи қовурғанинг қалинлиги h=10-15 см ва яхлит плитанинг қалинлиги 
h=5-8 см қалинликда барпо этилади. Кўп қаватли бинонинг остига 
ётқизиладиган яхлит темирбетон балкасиз (текис) плиталар В30 синф 
бетондан камида 500-600 мм қалинликда барпо этилади. Бундай пойдеворлар 
юк кўтариб турувчи деворли бинолар остида ҳам каркасли бинолар остида 
ҳам қилиниши мумкин. Яхлит пойдеворлар қўлланилганда асоснинг юза 


122 
бирлигига тушадиган босим камаяди ва пойдеворнинг бир текис чўкиши 
таъминланади.
Қозиқ пойдеворлар
кучсиз грунтларга катта юкларни узатиш керак 
бўлганда ишлатилади (4.2 г-расм). Бундай пойдеворлар бинодан 
тушадиган юкларни асосга узатувчи қозиқлардан ва шу юкларни қабул 
қилиб қозиқларга тақсимловчи ростверкдан ташкил топади. Ростверк 
барча қозиқларни бирлаштириб, уларнинг бирга ишлашини таъминловчи 
элемент 
ҳисобланади. 
Монолит 
бетондан 
бажарилган 
ростверк 
қозиқларни қўшимча тадбирларсиз бирлаштира олади. Темирбетон 
қозиқларнинг бош қисми бетон ростверкка камида 150-200 мм га кириб 
туриши керак. Бундан ташқари қозиқнинг арматураси профилли 
бўлганда камида 20 диаметрга, силлиқ бўлганда камида 40 диаметрга 
тенг узунликда қозиқдан чиқарилиб, ростверк бетонига киргизилиши 
талаб қилинади.

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish