129
(пучинистик) грунтлар деб таснифланган. Пойдевор
остидаги асос грунт
музлаганда, совуқдан шишиш кучлари таъсир қила бошлайди. Бу эса асос ва
ташқи тўсиқ конструкцияларнинг деформациясига олиб келади.
Иситилмайдиган ертўла деворини иссиқлик изоляция қатлами билан
қоплаш, бир қарашда, амалий томондан мазмунсиз туюлсада,
аслида ундай
эмас. Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудларида 2 м чуқурликдаги грунтнинг
температураси ҳеч қачон 5-10°C дан пастга тушмайди. Шунинг учун ҳам
ертўла хонаси деворини тўғри иссиқлик изоляция қилиш, ертўла хоналарни
қўшимча иситмасдан қиш даврида ҳам хонанинг температурасини 5-10°C да
ушлаб туришга имкон беради.
Иситилмайдиган ертўла ёки ярим ертўла
устида жойлашган, цокол
ёпмаси орқали сезиларли даражада иссиқлик йўқолиши рўй беради. Мазкур
ҳолатда иссиқлик изоляция сифати бинони
иситиш учун кетадиган
харажатларгагина боғлиқ бўлиб қолмасдан, балки хонада қулай шинам муҳит
яратиш имкониятига ҳам боғлиқ. Совуқ сирт билан оёқни узоқ муддатли
алоқаси киши умумий организмини ҳаддан ташқари совушига олиб келади ва
у ўз навбатида ҳар хил шамоллаш касалликларини ривожланишига ёрдам
беради. Шунинг учун ҳам турар-жой бинолари учун хонадаги ҳаво
температураси ва пол сиртидаги температура орасидаги фарқ 2°С дан
ошмаслиги керак. Бу шартни, фақат яхши иссиқлик изоляция ёрдамидагина
бажариш мумкин. Шунинг учун ҳам ертўла ёпмасини иссиқлик изоляцияга
асосий эътиборни қаратиш ва унинг иссиқлик
изоляция характеристикаси
етарлича юқори бўлишини таъминлаш керак.
Иситилмайдиган ертўла ёки ярим ертўла устида жойлашган цокол
ёпмасини иссиқлик изоляция қатлами билан ҳимоялаётганимизда, иссиқ ва
совуқ ҳавони бўлувчи иссиқлик изоляция қатлами ва бошқа ҳамма тўсиқ
конструкциялар орқали сув буғи диффузияси вужудга келишини ҳисобга
олиш керак. Иссиқлик изоляция қатламини намланишдан ҳимоя қилиш учун
уни буғ изоляция қатлами билан ажратиш зарур. Лекин чордоқ ёпмасидан
фарқи, буғ изоляция қатлами иссиқлик изоляция қатламини устида
130
жойлашади, чунки сув буғи диффузияси иссиқ хонадан совуқ
хона томонга
ҳаракатланади (4.9-расм). Ёпма таркибидаги иссиқлик изоляция қатламини
намланишдан сақлаш ва намлик, замбуруғ ва моғор босишни пайдо бўлиши
олдини олиш учун ертўла ёки ярим ертўла зарурий (вентиляция)
шамоллатиш билан таъминланиши керак. Шу мақсадда ертўла ёки ярим
ертўла деворларига махсус тешиклар ва туйнуклар жойлаштирилади (4.9-
расм). Сув буғи ҳаво билан ташқарига чиқиб кетади.
Иситиладиган ертўлали бинолар цоколлари иссиқлик изоляция қатлами
билан барпо этилади. Бинонинг цокол қисми жуда мураккаб намлик
шароитларда хизмат қиладилар: у ҳамиша грунтга тегиб туради ва ёмғир,
қор ёки музнинг эришидан ҳосил бўлган сувлар, томдан тушаётган
томчилар сачрашидан намланиб туради. Шу сабабли, сув сингдириши ноль
бўлган ва нам муҳитда ҳам иссиқлик изоляция сифатини сақлаш хусусиятига
эга материаллар цоколни иссиқлик изоляциялаш учун ишлатилади. Бу
талабларни экструзионли пенопласт бутунлай қондиради. 4.2-жадвалда
иситиладиган
ва
иситилмайдиган
ертўла
тўсиқ
конструкцияларини
намланишдан ва захланишдан сақлашни
технологик чора тадбирлари
келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: