Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

Актив уй тушунчаси 
Сўнгги пайтларда "Актив уй" системаси тушунчаси мустаҳкамланиб 
бормоқда. "Актив уй" нинг асосий принципи пассив уй институти 
(Германия), ақлли уй технологиялари ва муқобил энергиядан фойдаланиб 
ишлаб чиқилган ечимлар комбинациясидир. Ушбу концепцияга мувофиқ 
қурилган бинолар ўз эҳтиёжлари учун минимал энергия сарфлайди. Бундан 
ташқари, 
улар 
энергияни 
ўзлари 
ҳам 
шундай 
миқдорда 
ишлаб 
чиқарадиларки, бу фақат ўз эҳтиёжларини таъминлабгина қолмасдан 
(ёритиш, маиший техника энергия таъминоти ва ҳатто ҳовуздаги сувларни 
иситиш) балки уни марказий таъминот тармоғига етказиб беради. Бунинг 
учун кўп мамлакатларда ортиқча энергияни сотиб пул олишингиз ҳам 
мумкин. Шундай қилиб, "Актив уй"лар даромад манбаи бўлиб қолди. Мисол 
учун, Данияда қурилган дунёдаги биринчи "Актив уй”ни ишлаб чиқувчилар 
фикрига кўра, бу уй 30 йил давомида ўзини қуриш учун кетган харажатларни 
тўлиқ қоплайди деб ҳисоблашади. 
Ўзбекистонда энергия тежамкор бинолар қурилишининг аҳволи 
Ўзбекистон қурилишида энергия тежамкор технологияларни жорий 
этиш ҳақида гапирганда, аввало, эски биноларда энергия сарфи 300 квт/ 

2
×йил) га етишини таъкидлаш лозим. Шу билан бирга, ҚМҚ 2.01.04-97*дан 
кейин топширилган биноларнинг энергия сарфи 250 квт/(м
2
×йил) дан ошади, 
қайсиким ХХ аср 70- йилларнинг охири 80-йилларнинг бошида қурилган 
немис биноларига нисбатан бир оз юқори. Аввало, бу ҳолат СССРдаги 


11 
энергия тежаш муаммоларига етарлича эьтибор берилмаганлиги сабабли 
юзага келди. Чунки қурилиш учун капитал харажатларни камайтириш жуда 
муҳим эди. 
Ўзбекистонда энергия тежамкор уйлар қурилиши ривожланишининг 
дастлабки босқичида рағбатлантирувчи механизмларнинг ва қурилишда 
энергияни тежаш, немис стандарт пассив уйларига (Passivhaus) ўхшаш 
концепцияларининг етишмаслигидир. Энергия тежайдиган технологияларни 
жорий этишни чекловчи асосий омилларидан бири - қурилишда ўртача 
харажатлар бўйича энергия тежайдиган турар-жой биносининг 1 м

яшаш 
майдони, анъанавий турар-жой биносининг 1 м
2
қуриш майдонига нисбатан 
8-12% дан кўпроқ қимматлигидир. Шунинг учун, кўплаб компаниялар 
"энергия исроф" турар-жой бинолари қурилишини молиялаштиради ва бу 
билан юқори фойда олишни таъминлайди. 
Тижорат кўчмас мулк қурилишида энергияни тежашга бир оз бошқача 
ёндашув шаклланган. Бу ерда мижоз бинонинг иссиқлик хусусиятларини 
яхшилаш ва коммунал харажатларини камайтиришга интилади. Шу билан 
бирга, бинонинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича қилинган 
қўшимча харажатлар 7-10 йил мобайнида қайтарилади. Шунинг учун энергия 
тежайдиган технологиялар тижорат кўчмас мулклари: банклар, маъмурий 
бинолар, офис ва тижорат биноларини қуришда бирмунча кенг тарқалган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд бўлган турар-жой ва жамоат 
биноларининг энергия истеьмоли табиий ва иқлим шароитлари билан ўхшаш, 
техник жиҳатдан ривожланган Скандинавия мамлакатидаги кўрсаткичлардан 
тахминан 3 марта кўпдир. Мавжуд вазиятнинг абсурдлиги шундаки, аслида, 
биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш нафақат экологик жиҳатдан 
мақсадга мувофиқ, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдалилигидадир. 
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) режалаштирилган аъзо 
бўлиши иссиқлик тарифларининг ғарб мамлакатларидаги нархлар даражасига 
яқинлашувига ва ҳозирги 15-20% бўлган ички фоиз ставкасининг пасайишига 
олиб келади. Ўзбекистон республикаси ҳукумати шундан сўнг коммунал 


12 
тарифларнинг ўсиши ҳар йили 20% га тенг бўлишини тасдиқлади. 2011 
йилдан эса табиий газ учун улгуржи нархлар унинг экспорт савдоси 
рентабеллигига тенг формула бўйича ҳисоблаб чиқилади. Таькидлаш жоизки, 
маҳаллий қурилишда энергия тежовчи технологияларни жорий этишнинг 
асосий сабаби, бизнинг иқлим шароитимиз Европа иқлим шароитидан ҳам 
оғирроқлигидадир. Тасдиқлашда иқлимнинг оғирлигини баҳолашнинг асосий 
мезони бўлган иситиш даврининг даража-кунлари каби кўрсаткичларга олиб 
келиш мумкин. Ғарбий Европа учун унинг ўртача қиймати 2000 даража-кун, 
Ўзбекистон республикаси учун эса - 3000 даража-кун. 
Шу сабабларга кўра, сўнгги 10 йил ичида Ўзбекистонда энергия тежовчи 
уйлар қурилиши бошланди. Мисол учун: Қашқадарё, №20 мактаб; Андижан, 
315 ўқувчи учун мўлжалланган янги мактаб; Фарғона, №2 мактаб;
Қорақалпоғистон республикаси, №5 мактаб; Навоий, Нурата, 216 ўқувчи 
учун мўлжалланган янги мактаб; Навоий, Хатирчи, №35 мактаб ва бошқалар.
Иссиқлик энергиясини рационал сарфланмаслигининг асосий сабаблари; 
- иситиладиган зина-лифт блоклари ва зинахоналарнинг архитектура-
режалаштириш ва муҳандислик ечимларининг камчиликлари; 
- ташқи деворлар, деразалар, том ва ертўла ёпмаларининг иссиқлик 
изоляцияси сифатининг етарли эмаслиги; 

тартибга 
солинмаган 
табиий 
шамоллатиш 
тизимларининг 
номукаммаллиги; 
- балкон эшиклари ва ёғоч дераза табақаларини зич бирикмаслиги ва 
сифати пастлиги; 
- иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларида ўлчаш, бошқариш ва 
тартибга солиш қурилмаларининг йўқлиги; 
- ташқи иссиқлик трасса тармоқларининг иссиқлик изоляциясининг 
етарли эмаслиги ёки бузилганлиги;
- буғқазонлар ускуналарининг эскирган ва унумсиз турлари; 


13 
- биноларнинг энергия таъминоти учун қўлланилиши мумкин бўлган 
янгиланадиган 
ноанъанавий 
энергия 
манбаларининг 
етарлича 
қўлланилмаганлиги. 
Бу камчиликларни бартараф этиш, энергияни тежаш сиёсатини амалга 
ошириш, иқтисодиётнинг умумий энергия самарадорлигини ошириш 
иқтисодий тараққиётнинг замонавий босқичининг марказий вазифаларидан 
биридир. 
Ўзбекистон қурилишида энергия тежайдиган технологияларни жорий 
этиш истиқболларини таҳлил қиладиган бўлсак, ХХ асрнинг 90-йиллари 
ўрталарига қадар фойдаланишга топширилган турар-жойларнинг катта 
қисмини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Статистик маълумотларга кўра, 
баъзи шаҳарларда эски биноларнинг улуши 80-85% га етади. Шундай қилиб, 
янги турар-жойлар қурилишида энергия тежайдиган технологиялардан 
фойдаланиш билан бирга, мавжуд бино ва иншоотларнинг энергия 
самарадорлигини ошириш устувор йўналиш ҳисобланади. 

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish