88
3-БоБ. Биноларнинг иссиқлик изоляциясини конструктив ечимлари
ҳақида умумий маълумот
3.1. Бинонинг турли хил конструктив элементларини иссиқлик
изоляциясининг типик вариантлари
Бугунги кунда кам қаватли турар-жой бинолари қурилишида, мавжуд
уйлар эгалари ва қурувчилар олдида турган энг муҳим вазифа қуйидагича:
бинонинг тўсиқ конструкцияларини тез ва сифатли иссиқлик изоляция
қилиш, яшаш учун қулай шароит яратиш ва уйни иситиш ҳаражатларини
камайтиришдир.
Сиз қалин деворлар билан йирик пойдевор устида кўп йиллар давомида
уй қуришингиз мумкин. Аммо Сиз бунинг ўрнига замонавий қурилиш
технологиялари ва иссиқлик изоляция системаларидан фойдаланишингиз
мумкин.
Агар қурувчи замонавий ечимлар, яъни иссиқлик изоляциялар билан уй
қурмоқчи бўлса, унда у қуйидаги саволларга жавоб бериши керак бўлади:
- Иссиқлик изоляциялар учун тўғри келадиган материалларни қандай
танлаш мумкин?
- Қанча материални сотиб олиш керак?
- Уни қандай қилиб тўғри ўрнатиш керак?
Бинонинг асосий элементларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
- юк кўтарувчи, бинода юзага келадиган асосий юкларни кўтарувчи;
- тўсиқ, хонани ажратиш, шунингдек уларни атмосфера таъсиридан
ҳимоя қилиш ва бинода маълум ҳароратнинг сақланишини таъминлаш;
- юк кўтарувчи ва тўсиқ функцияларини бирлаштирадиган элементлар.
Бинонинг асосий конструктив элементларига: пойдеворлар, деворлар,
ёпмалар, алоҳида таянчлар, том, пардадеворлар, зиналар, деразалар, эшиклар
киради.
Пойдеворлар бино деворлари ва алоҳида устунларининг ер остида
жойлашган қисми ҳисобланади ва бинодан тушадиган юкларни асосга узатиш
учун хизмат қилади.
89
Деворлар биноларни ташқи муҳитдан (ташқи деворлар) ёки бошқа
хоналардан (ички деворлар) ажратиб туради ва шу билан тўсиқ функциясини
бажаради. Бинонинг том ва ораёпма конструкцияларидан ва ўзининг
оғирлигидан тушадиган юкларни қабул қилиб, пойдеворга узатадиган
деворлар юк кўтарувчи деворлар деб аталади. Агар девор бинонинг
баландлиги бўйича фақат ўзининг оғирлигини кўтарадиган бўлса, у ўз-
ўзини кўтарувчи девор деб аталади.
Ёпмалар - биноларнинг ички фазосини қаватларга бўлиб турувчи
горизонтал тўсиқ конструкциялардир. Ёпмалар бинонинг асосий қисмлари
ҳисобланиб, уларнинг вазифаси биноларни қаватларга бўлиш, одамлар ва
жиҳозлардан тушадиган юкларни қабул қилиш, бинонинг фазовий
бикрлигини таъминлашга ёрдам беришдир. Бинода жойлашган ўрнига қараб
ёпмаларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин. Ертўла (ярим ертўла),
цоколь, чордоқ ва қаватлараро ёпмалар.
Том бинонинг устки якунловчи ва ундан қор, ёмғир сувларини
кетказувчи қисмидир. Томлар чордоқли ёки чордоқсиз бўлиши мумкин.
Чордоқли томда том ёпмаси (бу ҳолда чордоқ ёпмаси дейилади) билан
томнинг сув ўтказмайдиган конструкцияси орасида ёпиқ фазо (чордоқ) ҳосил
бўлади. Чордоқсиз томда том ёпмаси билан сув ўтказмайдиган қатлам
бирлаштирилган бўлади. Шунинг учун бундай томни "бирлаштиришган" том
деб ҳам аталади. Кам қаватли турар-жой биноларнинг чордоқли томларида
ёғоч стропила сув ўтказмайдиган қатламни (том қопламасини) кўтариб
туриш учун хизмат қилади.
Зиналар нафақат қаватлараро алоқа йўли, фавқулодда ҳолатларда,
масалан, авария ҳолатларида ва ёнғин пайтида одамларни бинолардан
хавфсиз жойга эвакуация қилиш воситасидир. Зиналарнинг асосий
конструктив элементлари пиллапоялардан ташкил топган маршлар,
майдончалар ва пиллапоялар ёнида қилинадиган тўсиқлардан иборат.
Турар-жой биноларидаги хоналарни ёритиш мақсадида қўлланиладиган
асосий шаффоф тўсиқ конструкцияларга деразалар ва балкон эшиклари
90
киради. Баъзан ташқи кириш эшиклари ва квартирадаги энг катта умумий
хонанинг ички эшиклари ҳам шаффоф, яъни ёруғлик ўтказадиган элементга
эга бўлиши мумкин.
Биноларнинг қаватларини хоналарга ажратиш учун қўлланиладиган
юпқа
юк кўтармайдиган
вертикал ички тўсиқ
конструкциялар -
пардадеворлар деб аталади. Юк кўтармайдиган пардадеворлар одатда,
қаватлараро ёпмаларнинг юк кўтарадиган конструкцияларига таянадилар.
Биринчи қаватда ҳам бундай пардадеворларнинг остидан алоҳида пойдевор
қилиш шарт эмас. Уларни пол остидаги бетон ёки шағал тўшамага
таянтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |