25
оширишнинг прогнозли оқибатлари миллий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий,
шаҳарсозлик ва иқтисодий характердаги кенг кўламли чора-тадбирлар ва
натижалар мажмуидир.
Афсуски, бу тавсияларнинг кўпчилигини амалга оширишдаги асосий
қийинчилик маҳаллий шаҳар режалаштирувчиларнинг
аксарияти эскирган
тушунчалардан фойдаланиши билан боғлиқ. Замонавий тенденцияларга мос
келмайдиган бундай концепцияга мисол, масалан, шаҳарнинг
функционал
районлаштирилишидир. Шаҳар функционал районлаштириш тушунчаси ХХ
асрнинг биринчи ярмида туғилган, бугунги кунда жаҳон урбанистик фани
нуқтаи назаридан шаҳарнинг функционал районлашуви шаҳарда ҳаёт
сифатига салбий таьсир кўрсатмоқда ва шаҳарнинг алоқаси,
шаффофлик
(ўтказувчанлик), яхлитлик ва бошқа шу каби долзарб тушунчалар билан
зиддиятга киради. Узоқ вақт давомида бутун дунёдаги шаҳарсозлиги
шаҳарни функционал районлаштириш тамойилига кўра режалаштиришдан
воз кечишди, ушбу концепция ўрнига аралаш фойдаланиш ғояси келди, бу
концепция “бир
жойда яшаш, ишлаш ва дам олиш” деб аталади. Ушбу
концепциянинг асосий афзалликлари икки муаммони ҳал қилади: шаҳар йўл
ҳаракатидаги
тирбандлик
муаммоларини
ва
шаҳар
ҳавосининг
ифлосланишини камайтириш муаммоларини.
1.5. Кам қаватли турар-жой биноларнинг турлари
Кам қаватли турар-жой бинолари
уч турдаги бинолар билан
характерланади: бир оила уйлари (коттежлар), кам қаватли шаҳар
уйлари -
қўшни деворлар билан икки квартирадан иборат ва кам қаватли кўп
квартирали бинолар.
Кам қаватли турар-жой биноларининг умумий сифати "ёзги уйи" га энг
яқин. Бир томондан, одамлар алоҳида ажратилган квартираларда
яшайдилар, бошқа томондан - табиат билан алоқа қилишни таъминлайдиган
квартира олдида яшил ер участкасига эга. Афсуски, Ўзбекистонда
шаҳарсозлик сиёсати асосан кўп қаватли турар-жой бинолари қурилишини
ривожлантиришни ва кам қаватли биноларни иқтисодий жиҳатдан
самарасиз деб ҳисоблашди. Мамлакатимизда кам қаватли турар-жой
26
бинолари қурилишнинг ривожланиши кўп йиллар мобайнида йирик панел
ва монолит бетон турар-жойларга бўлган талабнинг суньий шаклланиши
туфайли тормозланган.
Бироқ, бугунги кунда кўпроқ одамлар кўп қаватли турар-жой
биноларини эмас, балки бутун туман ва маҳаллалардан ташкил топган ўз
коттежларини афзал кўрадилар. Катта шаҳарлардаги бундай қурилиш
турли
хил рухсатномалар ва тасдиқларни талаб қилсада, бундай йўлни танлаганлар
мавжуд муҳандислик коммуникациялари ёнида уй қуриш учун ноёб
имкониятга эга бўладилар, уларни амалга ошириш учун ортиқча пул
сарфламайдилар, фақат уларга уланишади.
Бутун дунёда "бир оила учун" кам қаватли турар-жой бинолар кўчмас
мулкининг асосий тури ҳисобланади. Бугун Ўзбекистонда мутахассислар кам
қаватли
турар-жой
бинолари
кўчмас
мулкига
қизиқиш
ортиб
бораётганлигини қайт этмоқда. Кам қаватли турар-жой бинолар ўзининг
нисбатан арзонлиги, инсон учун энг қулай шароитда ва шаҳар муҳитига
нисбатан қулайроқ экологик муҳитда яшаш имкониятини беради. Кўп
жиҳатдан, кам қаватли турар-жой бинолар шаҳардаги кўп қаватли кўп
квартирали биноларга нисбатан қулай ва иқтисодий ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: