Автотранспорт воситалари умумий тузилиши хақида малумотлар.
Автомобиль – ўзи ҳаракатланувчи (авто – грекча ўзи, мобиль – лотинча ҳаракатланувчи) деган маънони билдиради. Автомобиль – мустақил энергия манбаига эга бўлган, қуруқликда релссиз йўлларда юк ва одамларни ташишга ёки унга ўрнатилган қурилмалар ёрдамида махсус ишларни бажаришга мўлжалланган, комфортабеллик ва хавфсизликка эга бўлган ғилдиракли машинадир. 246 Транспорт автомобилларига йўловчи, юк ва юк йўловчи ташувчи автомобиллари киради. Махсус автомобиллар маълум ишларни бажаришга мўлжалланган механизм, асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлади. Буларга санитария, ўт ўчириш, кўча супуриш, юк ортиш каби автомобиллар киради. Вазифасига кўра автомобиллар қуйидаги турларга бўлинади.
Пойга автомобиллари спорт автомобиллари бўлиб, автомобиль спорт пойгасида қатнашишга мўлжалланган. Юк автомобилларига етакчи автомобиллар, тиркамалар, ярим тиркамалар киради ва улар юк ташиш учун хизмат қилади. Йўловчи ташувчи автомобиллари йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган бўлиб, улар иккига бўлинади: енгил автомобиллар ва автобуслар. Ўриндиқлар сони ҳайдовчи ўриндиғи билан бирга 8 тагача бўлса енгил автомобил, 8 тадан ортиқ бўлса автобус деб аталади. Енгил автомобиллар двигатель цилиндрларининг иш ҳажми бўйича қуйидаги синфларга бўлинади:
АВТОМОБИ ЛЬ ТРАНСПОРТ МАХСУС ПОЙГА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ЮК ТАШИШ ЁНҒИН ЎЧИРУВЧИ МУСОР ТАШУВЧИ СУВ СЕПУВЧИ ВА БОШҚА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ 247 МДҲ давлатларида ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг двигатель ҳажмига қараб синфланиши қуйидагича:
Автомобиль – бу агрегатлар, механизмлар ва тизимлар йиғиндисидан иборат мураккаб машинадир. Автомобилларнинг конструкциялари турлича бўлиши мумкин, лекин уларнинг кўпчилигининг механизм ва тизимларининг ишлаш принципи, тузилиши бир-бирига ўхшаш. У тузилишига кўра қуйидагилардан ташкил топган:
Агрегат – бир неча тузилмаларни бир бутун қилиб бирлаштирган қурилма. Тизим – битта умумий вазифани бажарувчи қисмлар йиғиндиси (масалан, таъминлаш тизими, мойлаш ва совитиш тизимлари ва бошқалар). Механизм – ҳаракатни маълум тартибда узатувчи ва ўзгартирувчи тузилма. Узел – машинада маълум мустақил вазифани бажарувчи бир неча деталлар бирикмаси. Детал – машина ва механизмларнинг йиғиш операцияларисиз тайёрланган айрим қисми. Автомобилнинг асосий қисмлари қуйидагилардан иборат: двигатель; трансмиссия; юриш қисми; бошқарув механизми; электр жиҳозлари; қўшимча жиҳозлар.
Двигателда ёниш жараёнида ҳосил бўлган иссиқлик энергияси таъсирида тирсакли вални ҳаракатга келади, ундан кейин трансмиссия орқали ҳаракат юриш қисмининг элементи бўлган етакчи ғилдирак узатилади ва ... автомобиль ҳаракатланади. Автомобиль ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи рул бошқармаси ва тормоз тизимидан фойдаланади (бошқарув механизми), чироқларни ёқади (электр жиҳозлари) ва албатта ҳайдовчи ўриндиқда ўтирганида хавфсизлик камарини тақади (қўшимча жиҳозлар). Буларнинг ҳаммаси кузовга мустаҳкам қилиб маҳкамланади. Двигатель – бу агрегат ҳисобланиб, ёнилғининг ёниши натижасида ҳосил бўлган иссиқлик энергиясини механик энергияга айлантириб беради (буровчи момент шаклида)
Do'stlaringiz bilan baham: |