2.2. Корхонанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари ва бошқарув
тизимининг ташкил этилиши ва уни таҳлили.
Корхонанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилишда авваломбор ишлаб чиқариш хажмини таҳлил қилиш зарур. Шунинг учун биз корхонада ишлаб чиқариш жараёнлари натижасини ҳисобот материалларидан фойдаланиб таҳлил қиламиз. Ҳисобот даврида чигитни қайта ишлаш 53964 тн ни ташкил қилди. Бу истиқбол кўрсаткич, яъни 68400 тн га нисбатан 78,89 % ни ташкил қилди. 2018 йил шу даврга нисбатан эса ўсиш суръати 99,17 % ни ташкил қилди. Пахта қора ёғ ишлаб чиқариш ҳам истиқбол кўрсаткичларига нисбатан 77,75 % ни ташкил қилди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 98,35 % га бажарилди. Бунга сабаб хом-ашёни кам келганлигидадир.
Корхонанинг йил якунлари бўйича молиявий натижаларини таҳлил қилиш орқали корхонанинг нечоғлик молиявий ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлашини билиб олишимиз мумкин бунинг учун биз 2.1-жадвал маълумотларидан фойдаланамиз.
2.1-жадвал
Корхонанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари14
Кўрсаткичлар номи
|
Ўлч бирл.
|
2019 йил ҳисобот даврида
|
2020 йил ҳисобот даврида
|
Фарқи
|
Фоизда
|
Акциз ва ҚҚС сиз маҳсулот сотилиши
|
М.с.
|
25 589 385
|
30 824 135
|
5 234 750
|
120,46
|
Сотилган мах таннархи
|
М.с.
|
20 312 856
|
24 596 055
|
4 283 199
|
121,09
|
Маҳсулот сотилишидан олинган фойда
|
М.с.
|
5 276 529
|
6 228 080
|
951 551
|
118,03
|
Давр харажатлари
|
М.с.
|
2 970 327
|
3 921 921
|
951 594
|
132,04
|
Асосий фаолиятдан бошқа
даромад
|
М с
|
116 907
|
192 743
|
75 836
|
164,87
|
Асосий фаолиятдан фойда
|
М.с.
|
2 423 109
|
2 498 902
|
75 793
|
103,13
|
Бошқа турдаги фойда
|
М.с.
|
293 954
|
48 689
|
-245 265
|
16,56
|
Харажатлар
|
М.с.
|
862 999
|
912 816
|
49 817
|
105,77
|
Баланс фойдаси
|
М.с.
|
1 854 064
|
1 634 775
|
-219 289
|
88,17
|
Даромад солиғи
|
М.с.
|
179 965
|
210 993
|
31 028
|
117,24
|
Бошқа солиқлар
|
М.с.
|
132 932
|
112 771
|
-20 161
|
84,83
|
Фойдадан тулов жами:
|
М.с.
|
312 897
|
323 764
|
10 867
|
103,47
|
Соф фойда
|
М.с.
|
1 541 167
|
1 311 011
|
-230 156
|
85,07
|
Баланс фойдага нис-н рентабеллик
|
%
|
7,25
|
5,30
|
-1,94
|
73,20
|
Соф фойдага нис-н рентабеллик
|
%
|
6,02
|
4,25
|
-1,77
|
70,62
|
Низом фонди
|
М.с.
|
1 118 304
|
1 118 304
|
0
|
100,00
|
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонада ҳисобот даврида маҳсулот сотишдан тушган тушум Акциз ва ҚҚС сиз 30 млрд 824,1 млн сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йил шу даврда 25 млрд 589,4 млн сўмни ташкил қилган. Фарқи 5 млрд 234,8 млн сўмга кўпайган ва 120,46 % ни ташкил килган. Сотилган маҳсулот таннархига 24 млрд 596,05 млн сўм сарфланди. Бу кўрсаткич ўтган йил шу даврда 20 млрд 312,9 млн сўмни ташкил килган. Фарқи 4 млрд 283,2 млн сўмга кўпайган ва 121,09 % ни ташкил килган. Маҳсулот сотишдан олинган фойда 6 млрд 228,1 млн сўм бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йили шу даврда 5 млрд 276,5 млн сўмни ташкил килган. Сотишдан олинган фойда ўтган йили шу даврга нисбатан 951,5 млн сўмга кўпайган ва 118,03 % ни ташкил килган. Давр харажатларига 3 млрд 921,9 млн сўм сарфланган. Бу кўрсаткич ўтган йил шу даврда 2 млрд 970,3
млн сўмни ташкил қилган эди. Фарқи 951,5 млн сўмни ва 132,04 % ни ташкил қилди. Корхона баланс фойдаси 1 млрд 634,8 млн сўм бўлиб, 323,8 млн сўм фойда солиги тўлангандан кейин, 1 млрд 311,0 млн сўм соф фойда билан якунлади. Корхона 2020 йил фойда билан якунлашига асосий сабаблар қуйдагилар деб ҳисоблаймиз:
Корхона олинган кредит маблағларини иложи борича тезрок қайтариши
2. Келтирилган Соя донини қайта ишлаб, ундан чиққан қисман ёғ маҳсулотини пахта ёғи билан омухта яъни, Ўзбекистон ёғи килиб сотилганлиги ва соя шротини ҳамда бошқа маҳсулотларни биржадан юкори нархларда сотилиши.
1. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга кетадиган ёрдамчи материаллар, энергия, иссиқлик энергияси ва эҳтиёт қисмларнинг иқтисод қилиниши, ҳамда ортиқча сарф харажатга йўл куймаслик. Корхона дебитор қарзлари 01.01.2021 йил ҳолатида 1 млрд 804 млн 698 сўм бўлиб шундан муддати ўтгани 164,406 млн сўм. Кредитор қарздорлик 01.01.2021 йил холатида 2 млрд 712 млн 110 сўм бўлиб, шундан муддати ўтгани 350 млн сўмни ташкил килган. Бундан ташқари корхона молиявий ҳолати коэффициентлар йиғиндиси ҳисобот даврида 1,74 ни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан (1,30-1,84), яъни -0,10 га камайган. Коэффицентлар йигиндисидан кўриниб турибдики 2020 йилда корхонанинг молиявий холати ўтган йилга нисбатан пасайган. Бунга сабаб корхонанинг айланма маблағлари етарлича эмаслигидадир. Коэффицентлар йигиндиси миқдори ўртача 4,0 дан кам бўлмаслиги керак. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек корхонанинг молиявий ҳолати 2020 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини камайиши ва маҳсулот таннархини қимматлашиши звазига бир оз ёмонлашган. Масалан рентабеллик кўрсаткичларида камайиш кузатилади. Молиявий ҳолатни ёмонлашиши ўз навбатида акциядорлик жамиятларида акция эгаларининг мафаатдорлигини пасайтиради. Чунки қанчалик фойда миқдори кам бўлса фойдадан дивидентга ажратиладиган маблағ ҳам кам бўлади. Бундан ташқари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки модернизациялашга имконият яратмайди. Биз таҳлил қилиб ўрганаётган Қарши-ёғ экстракция ОҲЖда молиявий ҳолатни яхшилаш учун корпоратив яъни, жамоавий бошқарувни тадбиқ этишни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Чунки бунда бошқарув хусусияти ўзгаради сабаби корпоратив ҳамжамият мулкига умумий эгалик (ҳамэгалик) қилиш ёки шахсий ва ижтимоий манфаатларни қондиришга қаратилган шериклик ёки ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилади. Корпоратив бошқарувни ташкил этиш ва уни корхона фаолиятида амалга оширишнинг ўзига хос томонларини биз магистрлик диссертациясининг 3-бобида кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |