Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»


-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари



Download 185,72 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/14
Sana20.06.2022
Hajmi185,72 Kb.
#684065
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
336-сон 19.04.2019. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

8-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари
ва ишчи индикаторлари
57. Вазирлик фаолияти мунтазам баҳолаб борилади.


58. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазирлик
фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи
индикаторларига асосланади.
59. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари
бўйича:
1) Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки
уларга нисбатан интизомий жазо чоралари;
2) Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг
фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
60. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва
услуби Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланади.
9-боб. Вазирлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
61. Вазирлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб давлат
бошқаруви органларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Вазирлик ҳузуридаги Транспорт ва
логистикани ривожлантириш жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган
бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
62. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, рағбатлантиришлар,
қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловлардан иборат.
Вазирлик, унинг ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг
лавозим маоши Ягона тариф сеткасининг тасдиқланган разрядлари бўйича
белгиланади.
Вазирлик Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб
ташкилотлари ходимларининг лавозим маошларига, Ўзбекистон Республикаси
республика бюджетига йўналтириладиган маблағлар миқдори билан Вазирлик ва унинг
таркибий бўлинмалари таъминоти учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдори
ўртасида юзага келадиган тафовут ҳисобига 2 баробаргача ўсиб борувчи коэффициентни
қўллашга ҳақли.
Вазирлик марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлари (давлат
бошқаруви органлари) ходимларига Давлат бюджети ҳисобидан кўп йиллик меҳнати
учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига
белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча пул тўланади:
2 йилдан 5 йилгача — 0,1; 5 йилдан 10 йилгача — 0,2; 10 йилдан 15 йилгача — 0,3; 15
йилдан ортиқ — 0,4.
Вазирлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини қўшимча
моддий 
рағбатлантириш, 
Вазирлик 
ҳузуридаги 
Транспорт 
ва 
логистикани
ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан иш ҳақи фондига нисбатан 200 фоизгача
миқдорда амалга оширилади.
Вазирлик ҳудудий бошқармалари ходимларига Ўзбекистон Республикаси
Президентининг «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада
такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 январдаги ПҚ-2722-сон қарорининг 1-бандида назарда
тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тадбиқ этилади.
63. Бошқарув аппарати ходимлари сонининг қисқартирилиши ва бўш иш
ўринларининг мавжудлиги сабабли бўшайдиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси
маблағлари Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтирилади.
64. Вазирлик таркибий тузилмасига кирувчи ташкилотларни моддий-техник
таъминлаш, шунингдек, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш идоравий
мансуб ташкилотларнинг хўжалик фаолиятидан тушадиган тушумлар ҳамда қонун
ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


65. Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун автомобиль, темир йўл, ҳаво,
дарё транспорти корхоналари ходимларининг ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича
ҳуқуқи ва имтиёзлари, шунингдек, хизмат сафарлари давомида доимий равишда,
таътил даврида — бир йилда бир марта автомобиль, темир йўл, ҳаво транспортидан
имтиёзли фойдаланиш тадбиқ этилади.
66. Вазирлик ходимлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш, улар ҳаётининг ижтимоий
шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлик ҳузуридаги Транспорт ва логистикани
ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Вазирлик томонидан белгиланган
тартиб асосида турар-жой ва республикамизда ишлаб чиқарилаётган автотранспорт
воситаларини ҳарид қилиш учун кредитларни расмийлаштиришда дастлабки тўловни
амалга ошириш учун фоизсиз қарзлар бериш ҳуқуқига эга.
Фоизсиз қарзлар Вазирлик ҳайъати қарори асосида Вазирлик ва ходим ўртасида
қарз шартномасини тузиш ва қарзни қайтариш жадвалини тасдиқлаш йўли билан
берилади. Турар-жой ҳарид қилиш учун дастлабки тўловларга кредит тақдим этиш
муддати 10 йилни, автотранспорт воситалари хариди учун 5 йилни ташкил этади.
Қарз 
учинчи 
шахс 
кафиллиги 
асосида 
тақдим 
этилади, 
кафиллик
шартномасининг нотариал тасдиқланиши талаб этилмайди. Қарз тасдиқланган жадвал
асосида тўланмаган тақдирда, тўлов миқдори қарз шартномаси шартларига мувофиқ
белгиланган тартибда ундирилади.
Ходимнинг Вазирлик тизимидаги меҳнат фаолияти тўхтатилган тақдирда,
қарзнинг тўланмаган миқдори бир ой муддатда Вазирликка қайтарилиши шарт.
67. Вазирлик ходимларига иш ҳақини ва рағбатлантиришларни тўлаш шартлари
Вазирлик, унинг ҳудудий ҳамда идоравий мансуб бўлинмалари ходимларига иш ҳақи
ва қўшимча рағбатлантиришни тўлаш тартиби билан белгиланади.

Download 185,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish