|
|
bet | 249/290 | Sana | 07.04.2022 | Hajmi | 3,58 Mb. | | #535827 |
| Bog'liq 2 5379702582715355445
55100 Фоизсиз харажатлар
55102 ЎзРМБга тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: ЎзРМБ томонидан кўрсатилган хизматлар учун банк харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ЎзРМБ кўрсатган хизматлари учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55106 Бошқа банкларга тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банклар томонидан кўрсатилган хизматлар учун банкнинг харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклар томонидан кўрсатилган хизматлар учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55110 Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қимматли қоғозлар билан амалга ошираётган операцияларда (қимматли қоғозларни сотишда воситачилик, брокерлик мукофотлари ва б.қ.) воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55114 Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг олди-сотди ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан амалга ошираётган операцияларда (қимматбаҳо металларни сотишда воситачилик, брокерлик мукофотлари ва ҳ.к.) воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|