|
Кредит мажбуриятлари бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар
|
bet | 235/290 | Sana | 07.04.2022 | Hajmi | 3,58 Mb. | | #535827 |
| Bog'liq 2 5379702582715355445
45237 Кредит мажбуриятлари бўйича кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: потенциал қарздорларга захираланган кредит линияси учун банкнинг олган даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида амалда берилмаслик эҳтимоли мумкин бўлган кредитларга доир кредит мажбуриятлари бўйича кўрсатилган хизматларда ишлаб топилган даромад суммаси ҳамда кредит берилмаган бўлса ҳам муддати ўтган кредит мажбуриятлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45241 Менежмент хизмати бўйича даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг мижозларга берган маълумотлар ва маслаҳатлар хизматидан олган даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида менежмент бўйича кўрсатилган хизматлар юзасидан ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45245 Синдикат кредитларда қатнашганлик учун олинган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк бош андеррайтинг (кафолатчи) ҳисобланмайдиган, синдикат кредитларда қатнашганидан даромадлар суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида синдикат кредитларда қатнашганлиги натижасида ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45249 Тўловлар бўйича воситачилик хизматлари учун олинган даромадлар — Маҳаллий
Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий тўловлар (маҳаллий тратталар, чеклар ва бошқалар)ни амалга оширишда мижозларга кўрсатилган хизматлар юзасидан банкнинг олган воситачилик даромадлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида маҳаллий тўловлар бўйича ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|