Ўзбекистон республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қЎшимчалар киритиш тўҒрисида



Download 3,58 Mb.
bet187/290
Sana07.04.2022
Hajmi3,58 Mb.
#535827
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   290
Bog'liq
2 5379702582715355445

22812 Келгуси давр фоизли даромадлари
Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, фоизлар/дисконтлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган фоизлар/дисконтлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ишлаб топилган фоизлар /дисконтлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22896 Бошқа муддати узайтирилган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган, уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, олдиндан ундириб олинган суммалар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган олдиндан ундирилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ишлаб топилган даромадлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23100 Мижозларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари
23102 Юридик шахсларнинг корпоратив пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахсларнинг корпоратив пластик карталари ҳисобварақларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юридик шахсларнинг асосий ҳисобварақлари ва филиалларнинг ҳисобварақларидан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юридик шахсларнинг корпоратив пластик карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир юридик шахс бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23104 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив пластик карталари ҳисобварақларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида якка тартибдаги тадбиркорларнинг асосий ҳисобварақларидан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив пластик карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир якка тартибдаги тадбиркор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23106 Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: хўжалик юритувчи субъектлар томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича ўз ходимларининг пластик карталарига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақлари ёки филиалларнинг ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар» жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23108 Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича бюджет ташкилотлари ходимларининг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича ўтказиладиган ҳамда бюджет ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг пластик карталари ҳисобварақларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига бюджет ташкилотларининг 20203, 20204, 20205, 21506, 21508, 23400 ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар» жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб бюджет ташкилотлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23110 Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари (контингент)нинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
(III-бўлим 23110-ҳисобварақ номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича ўтказиладиган ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари (контингент)нинг пластик карталарига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлим 23110-ҳисобварағининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига юқорида кўрсатилган бюджет ташкилотларининг 20203, 20204, 20205, 21506, 21508, 23400 ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар» жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб юқорида кўрсатилган бюджет ташкилотлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 3,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   290




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish