112
Tv = Pd¯ - Pim – нархларнинг доимий даражасини ушлаб туришга
йўналтирилган ўзгарувчан тариф.
Pd – маҳсулотнинг ички нархи.
Pim – импорт қилинаѐтган маҳсулотнинг нархи.
Tc – махсус тарифнинг ставкаси.
Tav – адвалор тарифнинг ставкаси.
Tv – ўзгарувчан тарифнинг ставкаси.
Pd¯ - ушлаб туриш керак бўлган маҳсулотнинг ўртача ички нархи.
Адвалор божлар асосан бир маҳсулотлар гуруҳи
ичида турли сифатли
хусусиятларга эга маҳсулотларга солинади. Улар ички бозорнинг ҳимоялаш
даражасини ўзгармас қилиб ушлаб туради. Нархлар ўзгарганида фақат бюджет
даромадлари ўзгаради.
Мисол:
Т = 20%.
P1 = 200 долл.
C1 = 40 долл.
P2 = 300 долл.
C2 = 60 долл.
P3 = 100 долл.
C3 = 20 долл.
(T – адвалор божининг ставкаси, P – импорт маҳсулотининг нархи, C –
давлат бюджетининг даромадлари).
Адвалор божларни қўллаш учун маҳсулотнинг божхона қийматини
ҳисоблаб чиқиш керак.
Махсус божлар стандартлаштирилган маҳсулотларга ўрнатилади ва
ундиришга қулай ҳисобланади, чунки уларни солиш учун маҳсулотнинг
божхона қийматини ҳисоблаш керак эмас. Аммо улар ѐрдамида эришиладиган
бож ҳимоясининг даражаси маҳсулотларнинг нархлари ўзгаришига боғлиқ
бўлади.
Мисол:
t = 1000 долл.
P1 = 8000 долл.
T1 = 12,5%
P2 = 12000 долл.
T2 = 8,3%
113
(t – махсус божининг ставкаси, P – импорт маҳсулотининг нархи, T – бож
ҳимоясининг даражаси).
Импорт нархлари ошганда, ички бозорнинг махсус тарифи ѐрдамидаги
ҳимоя даражаси пасаяди. Бошқа тарафдан, импорт нархлари тушганда махсус
тариф миллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳимоя қилиш даражаси ошади.
Ундириш объекти бўйича:
-
Импорт – мамлакатнинг ички бозорига эркин айланиш учун чиқарилган
импорт маҳсулотларига ўрнатиладиган божлар.
-
Экспорт – давлатнинг божхона ҳудуди чегарасидан чиқарилган экспорт
маҳсулотларига ўрнатиладиган божлар.
-
Транзит – мамлакат ҳудудидан транзит орқали
олиб кетиладиган
маҳсулотларга ўрнатиладиган божлар.
Хусусиятларии бўйича:
- Фаслли – фаслли ҳарактерга эга маҳсулотнинг халқаро савдосини
тартибга солиш учун қўлланиладиган божлар.
- Демпингга қарши – маҳсулотларни мамлакат ҳудудига экспорт қилаѐтган
мамлакатдаги нархлардан пастроқ нархлар бўйича олиб кирилиши
ҳолатларда қўлланилади, агар ушбу импорт маҳаллий
ишлаб
чиқарувчиларга зарар етказса, ѐки ушбу маҳсулотларнинг миллий ишлаб
чиқаришини йўлга қўйишга ѐки кенгайишига тўсиқ бўлса.
- Компесация қилувчи – импорт маҳсулотини ишлаб чиқаришда
субсидиялар ишлатилган бўлса, ва улар ушбу маҳсулотларнинг миллий
ишлаб чиқарувчиларга зарар етказса, компенсация қилувчи божлар
қўлланилади.
Келиб чиқиши бўйича:
-
Автоном равишда киритилган – давлат ҳукуматининг
бир тарафлама
қарори бўйича киритиладиган божлар.
-
Конвенция бўйича киритилган – икки томонлама ва кўп томонлама
келишувлар асосида киритиладиган божлар.
114
-
Имтиѐзли – ўрнатилган бож тарифига нисбатан пастроқ даражада
киритилган божлар. Улар ривожланаѐтган
мамлакатларда ишлаб
чиқарилган маҳсулотларга кўп тарафлама келишувлар асосида
ўрнатиладилар.
Ставка турлари бўйича:
-
Доимий – турли шароитларда ўзгара олмайдиган давлат ҳукумати
томонидан ўрнатилган бож тарифи ставкаси.
-
Ўзгарувчан – давлат ҳукумати томонидан белгиланган ҳолатларда ўзгара
оладиган бож тарифи ставкаси.
Ҳисоблаш усуллари бўйича:
-
Номинал – бож тарифида кўрсатилган тариф ставкалари.
-
Самарали – маҳсулотларнинг импорт қисмларига қўйилган божлар
даражасини ҳисобга оладиган тайѐр маҳсулотларга ўрнатилган
божларнинг реал даражаси.
Do'stlaringiz bilan baham: