Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси
............................. 74-75
Қайдлар учун
............................................................... 76-79
4
1-БОБ. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ
ИШЛАРНИ КЎРИШ
1.1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб
чиқиш
Асосий қоидалар
Ўзбекистон
Республикасининг
“Cудлар
тўғрисида”ги
Қонунининг 37-моддасига асосан, туман (шаҳар) маъмурий суди
давлат
органларининг,
фуқаролар
ўзини
ўзи
бошқариш
органларининг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг хатти-
ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган, оммавий-ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқадиган шикоят ва аризалар бўйича
маъмурий низоларни ҳамда қонун билан унинг ваколатлари
доирасига берилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
ишларни кўриб чиқади.
Судьялар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни иш
юритувига қабул қилишда, МЖтКнинг 245-моддаси талабларига
қатъий риоя қилишлари лозим
1
.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга
тайёрлаш вақтида судья МЖтКнинг 303-моддасида назарда
тутилган масалаларни ҳал этиши лозим.
Маъмурий иш шу суднинг судловлигига тааллуқли бўлмаганда
ёки МЖтКнинг 281-282 ва 304-моддалари талабларига риоя
қилинмаган ҳолда юборилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги
ҳужжатлар судьянинг асослантирилган хати билан баённомани
тузган ёки маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарган орган
(мансабдор шахс)га қайтарилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш
тартиби ва ишни кўриб чиқиш вақтида аниқланиши лозим бўлган
ҳолатлар МЖтКнинг 306-307-моддалари талабларига риоя қилинган
ҳолда ўтказилади
1
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 12.09.2000 йилдаги 22-сонли “Маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида” қарори
5
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишда
мансабдор шахс суриштирув органи ва судьялар МЖтКнинг
307-моддасида санаб ўтилган ҳолатлар билан бирга ҳуқуқбузарнинг
шахси ва ишни тўғри ҳал этишида аҳамиятга молик бошқа
ҳолатларни ҳар томонлама ва синчковлик билан аниқлашлари шарт.
Судья ишни кўришга тайёрлашда, маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатларнинг бор-
йўқлигини аниқлашга мажбур. МЖтКнинг 271-моддасида санаб
ўтилган ҳолатлар аниқланган тақдирда судья ишни юритишдан
тугатиш ҳақида қарор чиқаради.
Судья маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб
чиқишда МЖтКнинг 294-моддасида назарда тутилган маъмурий
жавобгарликка
тортилаётган
шахсларнинг
ҳимояга
бўлган
ҳуқуқларини таъминлаш чораларини кўриши лозим.
МЖтК 3091-моддасида кўрсатилган маъмурий ишлар суд
томонидан маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг
иштироксиз кўриб чиқилади.
Маъмурий
ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги
кодексининг
294-моддаси
3-бандида
кўрсатилган
ҳолатларда
маъмурий
жавобгарликка
тортилаётган
шахснинг
қатнашиши
шарт.
Бу қоидага риоя қилмаслик қарорнинг бекор бўлишига асос бўлади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш шу ҳуқуқбузарлик
содир этилган жойда кўриб чиқилади.
МЖтКнинг 113-моддаси бешинчи қисмида, 119, 125, 125
1
, 126,
127, 128, 128
1
, 128
2
, 128
3
, 128
4
, 128
5
, 128
6
, 129, 130, 131, 132, 133,
134, 135, 135
1
, 136, 139, 140-моддаларида назарда тутилган
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги
ишлар
транспорт
воситалари рўйхатга олинган жойда кўриб чиқилиши ҳам мумкин.
МЖтКнинг 187-моддасида назарда тутилган маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар шундай ҳуқуқбузарликлар содир
этилган жойда ёки ҳуқуқбузарнинг истиқомат жойида кўриб
чиқилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш мазкур ишни кўриб
чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий
6
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар
олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилади.
МЖтКнинг 170, 180, 181, 183, 184, 187, 194-моддаларида
назарда
тутилган
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги
ишлар бир суткада кўриб чиқилади, 164-моддасининг иккинчи
қисмида, 201, 202, 203, 204, 205-моддаларида назарда тутилган
ишлар – уч суткада, 61-моддасида назарда тутилган ишлар
эса – беш суткада кўриб чиқилади.
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли, ҳуқуқбузарни
маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ
маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш судга келиб тушган кундан
эътиборан уч сутка ичида ушбу Кодекснинг 303, 304, 306-309-
моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга риоя этилган
ҳолда кўриб чиқилади.
7
НАМУНА
Do'stlaringiz bilan baham: |