33
1.3 МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШ
ЮЗАСИДАН ЧИҚАРИЛГАН ҚАРОР ХУСУСИДА ШИКОЯТ
БЕРИШ(ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ) ВА УЛАРНИ ҚАЙТА
КЎРИШ
Асосий қоидалар
Судьянинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
ишлар
юзасидан чиқарган қарори устидан, ҳуқуқбузарликни содир этган
шахс, жабрланувчи,
шунингдек, адвокат ва уларнинг қонуний
вакиллари томонидан қарор нусхасини олган вақтдан бошлаб ўн
кун муддат ичида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди
раисига ёки юқори турувчи судга шикоят берилиши мумкин.
Белгиланган муддатда шикоят берилмаса қарор қонуний кучга
кирган ҳисобланади. Прокурорнинг протести қарорнинг кучга
кирган кирмаганлигига қараб кассация ёки назорат тартибида кўриб
чиқилади. Судья шикоят ёки протестни олган кундан бошлаб уч кун
ичида ҳужжатлар билан шикоят ёки протестни кўриб чиқиш учун
суд раиси ёки юқори турувчи судга юбориши лозим.
МЖтКнинг
320-моддасида
белгиланганидек
маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор
хусусида берилган шикоят ёки билдирилган
протест кассацион
босқич судьяси томонидан якка тартибда суд раиси топшириғига
биноан кўриб чиқилади.
Кассация босқич суди судьяси маъмурий ишлар бўйича
судьянинг қарори юзасидан берилган шикоят ёки келтирилган
протест бўйича ҳал қилув қарори чиқаради ва у чиқарилган вақтдан
бошлаб қонуний кучга киради.
Маъмурий
ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги
иш
юзасидан
чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки келтирилган
протест юзасидан кассация босқич
суди томонидан МЖтКнинг
321-моддасида қайд қилинган қарорлардан бири қабул қилинади.
Кассация
босқич
суди
судьяси
ва
назорат
босқичи
ҳуқуқбузарнинг
ҳаракатларини
баённома
ва
маъмурий
жавобгарликка
тортиш
тўғрисидаги
қарорда
кўрсатилган
ҳолатлардан фактик ҳолатлари жиддий фарқ қилмайдиган ва
ҳуқуқбузарнинг ҳолатини оғирлаштирмайдиган енгиллаштирувчи
ҳолатларни назарда тутувчи моддаларга қайта тавсифлаши мумкин.
Кассация босқич суди судьяси томонидан қабул қилинган
қарор қабул килинишиданоқ қонуний кучга кириши муносабати
билан ушбу қарор юзасидан
манфаатдор томонлар назорат
34
тартибида шикоят беришлари мумкин.
Маъмурий иш бўйича судья томонидан қабул қилиниб,
қонуний кучга кирган қарор юзасидан келтирилган шикоят ёки
протест юқори турувчи суднинг судьяси томонидан ушбу суд
раисининг топшириғига биноан кўриб чиқилади. Агарда иш юқори
турувчи суднинг судьяси томонидан кассация тартибида кўрилган
бўлса, шикоят ёки протест мазкур суд раиси ёки унинг
ўринбосарининг қарори билан ҳал этилади.
Маъмурий
ҳуқуқбузарлик
тўғрисида
чиқарилган
қарор
қонуний
кучга
кирганидан
сўнг
бир йил
муддат
ўтгач
ҳуқуқбузарнинг жавобгарлигини оғирлаштирувчи
томонга назорат
тартибида протест киритилишига йўл қўйилмайди. Бу муддат
ҳуқуқбузарнинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатларга
тааллуқли эмас.
МЖтКнинг
271-моддасида
қайд
этилган
маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи
ҳолатларга асосан тугатилган ишлар бўйича чиқарилган қарорларга
нисбатан МЖтКнинг 36-моддасида
белгиланган маъмурий жазо
қўллаш муддатлари ўтиб кетганидан сўнг назорат тартибида
протест киритилиши мумкин эмас.
Иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш
бўйича ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси
Хўжалик-процессуал кодексида белгиланган
тартибда протест
келтирилади.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда протест
келтирилади.
Маъмурий
ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги
иш
юзасидан
чиқарилган қарор хусусидаги берилган шикоят ёки
билдирилган
протестни ваколатли органлар (мансабдор шахслар), шикоят ва
протест тушган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида кўриб
чиқадилар.
35
НАМУНА
_______________________________
(давлат органи ёки мансабдор шахс)
______________________________
(шикоят муаллифининг иш ва яшаш жойи,
лавозими, Ф.И.Ш., телефон рақами)
Do'stlaringiz bilan baham: