Ўзбекистон республикаси судьялар олий кенгаши ҳузуридаги одил судлов муаммоларини ўрганиш



Download 0,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/47
Sana30.03.2022
Hajmi0,49 Mb.
#517267
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   47
Bog'liq
Маъмурий кулланма китоб 3 для рассылки

А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Аризачи Норбой Ёрматовнинг Зангиота тумани ҳокимининг 
қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича 
юритилган маъмурий иши юзасидан Норбой Ёрматовнинг аризадан 
воз 
кечиши қабул 
қилинсин 
ва 
мазкур 
маъмурий 
иши
иш юритишдан тугатилсин. 
Ажримдан норози томонлар ажрим топширилган кундан 
эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали фуқаролик ишлари бўйича 
Тошкент вилоят судига хусусий тартибда шикоят ва прокурор 
хусусий протест келтиришга ҳақлидирлар. 
Раислик қилувчи
имзо
 
Э.Комилов
 


64 
2.5. Суднинг ҳал қилув қарорига қўйилган талаблар 
Фуқаролик иши юзасидан ҳал қилув қарорини чиқариш билан 
боғлиқ умумий қонун талаблари Фуқаролик процессуал кодексининг 
18-бобида белгиланган. 
Бу борада Фуқаролик-процессуал кодекси нормаларининг бир 
хилда қўлланишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси 
Олий суди Пленуми томонидан 1998 йил 17 апрелда (
Олий суди 
Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 11-сонли, 2008 йил 15 майдаги 14-
сонли ва 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорларига асосан 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган) 
“Суднинг ҳал қилув қарори 
ҳақида”ги 13-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унда суд ҳал қилув 
қарори борасида судларга тегишли тушунтиришлар берилган.
Биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қиладиган 
қарори ҳал қилув қарори шаклида чиқарилади. 
Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан 
чиқаради. 
Ҳал 
қилув 
қарори 
судья 
томонидан 
алоҳида 
хонада 
(маслаҳатхонада) қабул қилинади, ёзма равишда тузилади ва судья 
томонидан имзоланади. 
Кодекснинг 206-моддаси талабларига мувофиқ, ҳал қилув қарори 
кириш, баён, асослантирувчи ва хулоса қисмларидан иборат бўлади. 
Қонун нормасида ҳал қилув қарори тузилишининг қатъий 
тартиби кўрсатилган бўлиб, судлар қарорни баён этишда белгиланган 
бирин-кетинликка риоя этишлари лозим.
Фуқаролик-процессуал кодексига кўра айрим туркумдаги ишлар 
бўйича иш кўришнинг турлича тартиби белгиланган бўлсада (даъво 
ишлари, алоҳида тартибда кўриладиган ишлар, давлат органлари ва 
бошқа органлари, шунингдек, мансабдор шахсларнинг хатти-
ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ва аризалар 
бўйича), уларнинг ҳаммаси бўйича ишни мазмунан кўриб ҳал қилиш 
ҳал қилув қарори шаклидаги қарор чиқариш йўли билан тугалланиши 
белгиланганлиги сабабли ҳал қилув қарорини ёзишда ФПКнинг 206-
моддасида белгиланган бирин-кетинликка риоя қилиниши барча 
туркумдаги ишлар учун тааллуқлидир. 
Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида
ҳал қилув қарори 
чиқарилган вақт ва жой, ҳал қилув қарори чиқарган суднинг номи, 
судьянинг фамилияси (суд таркиби), судья ёрдамчиси, тарафлар, ишда 
иштирок этувчи бошқа шахслар кўрсатилади (ФПКнинг 206-моддаси 
2-қисми).


65 
Ишда иштирок этувчи бошқа шахслар деганда, Кодекснинг
33-моддасига кўра, учинчи шахслар, тарафлар ва учинчи шахсларнинг 
вакиллари, процессда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган 
прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва айрим 
фуқаролар тан олинади. 
Ҳал қилув қарорининг баён қисмида
даъвогарнинг талаби, 
жавобгарнинг эътирозлари ва ишда иштирок этувчи бошқа 
шахсларнинг тушунтиришлари кўрсатилиши керак.
Фуқаролик иши кўрилишида аризачи ёки давлат органининг, 
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг вакили, мансабдор шахс 
иштирок этмаган бўлса (ФПКнинг 174-моддаси), ҳал қилув 
қарорининг баён қисмида бу ҳолат акс эттирилиши лозим. 
Фуқаролик процессуал кодекси 206-моддасининг тўртинчи 
қисмига мувофиқ, 
ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида
ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, ишнинг ҳолатлари 
тўғрисидаги суд хулосаларига асос бўлган далиллар, суд у ёки бу 
далилни рад қилишда асосланган хулосалар, суд амал қилган моддий 
ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилмоғи лозим. Агар давлат 
органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг вакили, 
мансабдор шахс арз қилинган талабни тан олса, асослантириш 
қисмида фақат арз қилинган талабнинг тан олинганлиги ва унинг суд 
томонидан қабул қилинганлиги кўрсатилиши мумкин. 
Ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида барча далилий 
материалларнинг таҳлили, суд у ёки бу далилни рад қилишда 
асосланган 
хулосалар, 
ишнинг 
ҳолатлари 
тўғрисидаги 
суд 
хулосаларига асос бўлган далиллар кўрсатилмоғи лозим.
Иш судда кўрилишининг бевоситалилиги Фуқаролик процессуал 
кодексининг 11-моддасига кўра, унинг асосий принципларидан бири 
эканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарори ишни кўрган суд 
томонидан фақат текширилган далилларга кўрагина асослантирилиши
лозим. Бунда суд ҳал қилув қарорида иш учун аҳамиятга эга у ёки бу 
ҳолатлар тасдиқланадиган далилларнинг кўрсатиб ўтилиши билан 
чегараланмасдан, балки бу далилларнинг мазмунини баён этмоғи 
шарт. 
Агар суд ҳар бир далилларга алоҳида ва уларнинг йиғиндисида 
баҳо бериб, тақдим этилган у ёки бу ҳужжатлар, гувоҳларнинг 
кўрсатувлари, бошқа фактик маълумотлар тарафлар ўзларининг талаб 


66 
ва 
эътирозларига 
асос 
қилиб 
кўрсатган 
ҳолатларининг 
тасдиқланмаганлигини аниқласа, у ҳал қилув қарорида бу хусусдаги 
ўзининг хулосасини ишонарли тарзда асосламоғи лозим. 
Бу борада, хусусан, Пленум қарорининг 6-бандида, 
ФПКнинг
67-моддасига кўра ҳеч қандай далил суд учун олдиндан аниқланган 
кучга эга эмаслиги сабабли экспертнинг хулосаси алоҳида исботлаш 
воситаси ҳисобланмай, барча бошқа далиллар билан биргаликда 
баҳоланмоғи кераклиги, суднинг эксперт хулосасига қўшилмаганлиги 
ҳал қилув қарорида ёки ажримда асосланмоғи лозимлиги (ФПКнинг 
88-моддаси) кўрсатиб ўтилган.
Ҳал 
қилув 
қарорининг 
асослантирувчи 
қисмида 
низоли 
муносабатни 
тартибга 
солувчи 
моддий 
ҳуқуқ 
меъёрлари 
келтирилмоғи, қонуннинг номи, моддаси, банди, бошқа қонун 
ҳужжатларнининг сонива қабул қилинган санаси, ҳамда процессуал 
ҳуқуқ меъёрлари кўрсатилмоғи лозим. Зарур ҳолатларда суд Олий суд 
Пленумининг 
тегишли 
қарорларини 
қўллаши 
ва 
бу 
ҳақда 
асослантирувчи қисмда акс эттириши лозим. 
Ҳал қилув қарори зарур ҳолларда ўхшаш муносабатларни 
тартибга солувчи иш муомаласи одатлари, маҳаллий одат ва 
анъаналарда вужудга келган қонун меъёрлари ёхуд фуқаролик 
қонунчилигининг умумий асослари ва маънасидан келиб чиққан ҳолда 
асослаши мумкин (ФКнинг 5, 6-моддалари, ФПКнинг 12-моддаси). 
Бундан ташқари, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида 
суд, суд харажатлари, шу жумладан давлат божи билан боғлиқ 
масалалар юзасидан хулосасини кўрсатмоғи лозим. 
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
суднинг арз қилинган 
талабларни қаноатлантириш ёхуд бутунлай ёки қисман рад этиш 
тўғрисидаги хулосаси, суд харажатларининг тақсимланиши, ҳал қилув 
қарори устидан шикоят бериш муддати ва тартиби кўрсатилиши 
лозим. 
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида тарафларнинг фамилияси, 
исми, отасининг исми ва юридик шахснинг номи тўлиқ келтирилиши, 
даъво талабларининг қаноатлантирилганлиги (тўлиқ ёки қисман) ёки 
бутунлай ёхуд қисман рад этиш ҳақидаги суднинг хулосаси аниқ акс 
эттирилган бўлиши лозим. 
Шунингдек, суд харажатларининг тақсимланиши, ҳал қилув 
қарори устидан шикоят бериш муддати ва тартиби кўрсатилиши 
шарт. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми қарорни ижро этиш чоғида 
тушунмовчиликлар ва низолар вужудга келмаслиги учун тушунарли 
ва аниқ тарзда ифода этилмоғи керак.


67 

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish