76
буладиган хисоб-китоблдар, молия органлари ва банк муассасалари билан буладиган
хисоб-китоблар акс эттирилади. Хисобот маълумотларини мана шундай тулик берилиши
шу билан характерланадики корхона мустакил иктисодий объект деб каралади.
Статистика хисоботи ўз олдига харажатлар жараени устидан умумий назоартни
амалга оширишни мулжаллайди. Статистика айрим олинган корхонага мустакил объект
эмас, балки бутун халк хужалигининг бир кисми деб карайди. Статистика ҳисоботи
худуд, тармок булса, маълум бир курсаткичларни бажарилишини назорат килиб, улар
тугрисида маълумот беради. Шунга караб, статистика хисоботи шаклланиб боради.
Хисобот халк хужалигидаги ахамиятига караб қуйидаги икки турга бўлинади:
умумдавлат ҳисоботи
корхона ичидаги ҳисобот.
Умумдавлат хисоботи Молия вазирлиги ва Давлат Статистика кумитаси томонидан
белгиланган шакл ва тартибда тузилади ва тегишли органларга ўз вактида топширилиши
лозим булади.
Корхона ичидаги хисобот эса киска булиб, шу корхона ичида фойдаланилади.
Масалан, кассир хисоботи, модий жавобгар шахс хисоботи ва на маълум бир ташкилий-
техникавий тадбирларни амалга ошириш режаларининг бажарилиши хакидаги хисобот.
Бу хисоботлар корхона рахбари, бош бухгалтер белгилаган муддатда тегишли
булимларга яъни бошкарув булимига асосан бухгалтерия булимига топширилиши лозим.
Хисоботда бир корхона курсаткич маълумотлари ёки бир неча корхона курсаткич
маълумотлари курсатилган булиши мумкин. Демак, шу хусусиятига кура хисоботни
қуйидаги икки турга ажратиш мумкин:
дастлабки ҳисобот;
йигма ҳисобот.
Йигма хисобот бирлашмалар, ассоциациялар, акциядорлик жамиятлари, бош
бошкармалар, вазирликлар тармокнинг бошка юкори ташкилоти томонидан тузилади.
Хисоботни тузиш ва топшириш муддатига кура эса, қуйидаги турларга ажратиш
мумкин:
йил ичидаги (давомидаги) ҳисобот;
йиллик хисобот
Йил ичидаги хисобот эса, ойлик, чораклик ва ярим йиллик булади.
Йиллик хисобот шакллари куйидагилардан иборат:
1.Корхона баланси № 1.
2.Молиявий натижалар хакида хисобот № 2.
3.Асосий воситалар харакати хакида хисобот № 3.
4.Пул маблаглари хакида хисобот № 4.
5.Корхона мулкининг холати хакида хисобот № 5.
Бу хисобот шакллари Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 1996 йил
ноябрдаги Низомида тасдикланган. 1991 йил январигача эса улар сони 13 та эди, яъни
балансга илова, болалар богчасини саклаш харажатлари хакида хисобот, фондлар ва
максадли молиялаш маблаглари хисоботи хакида хисобот ва хакозо.
Do'stlaringiz bilan baham: