маъсулияти чекланган жамият
деб аталади. Бундай жамият устав капиталидаги бўлинган
ҳиссалар миқдори таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилади, унинг иштирокчилари
мажбуриятлар бўйича фақат ўз мулки доирасида жавоб беради.
Маъсулияти чекланган жамиятнинг - устав капитали фақат муассисларнинг ҳиссалари
ҳисобига ташкил топади ва унинг кўпайиши ёки камайиши ҳамманинг розилиги билан ҳисса
қўшувчиларнинг кўпайиши ёки камайиши билан юз бериши мумкин.
Жамият иштирокчиси ўз ҳиссасини жамият рўйхатга олинган санадан кейин бир йил
давомида тўлаши лозим.
Қўшма дорихона
Ўзбекистон ҳамда хориж корхоналари ҳиссалари асосида ташкил
топади. Қўшма корхонанинг устав капиталига ҳисса тариқасида табиат ресурсларидан,
интеллектуал мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи, ноу-хау, моддий ва пул воситалари, шу
жумладан, чет эл валютаси берилиши мумкин.
Устав капиталининг шаклланиши ва фойдаланилиши ҳисоби
Устав капиталини бухгалтерияда ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
8310-«Оддий акциялар»
8320-«Имтиёзли акциялар»
8330-«Пай ва қўйилмалар».
Ушбу ҳисобварақлар пассив ҳисобланади ҳамда давлат корхоналари устав фондининг,
акционерлик жамиятлар ва ширкатлар устав капиталининг шаклланиши ва унинг ҳаракатини
ҳисобга олади.
Акциядорлик сармояси рўйхатга олинган ҳажмда, бироқ ҳали тугалланмаган эмиссия
сифатида ҳисобда акс эттирилар экан, эълон қилинган (чиқарилишга рухсат этилган),
жойлаштирилган (уларга акциядорлар обунаси амалга оширилган) ҳамда муомаладаги,
уставга мувофиқ қўшимча жойлаштирилган оддий акцияларнинг аналитик ҳисобини юритиш
лозим.
Мисол. «Maftuna» АЖ уставида 100 сўмлик номинал қийматга эга бўлган 20000 дона
оддий акциялар чиқаришга рухсат этилган.
52
Эълон қилинган акциядорлик капиталига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-2000000 сўм
К-т 8310-«Оддий акциялар»-2000000 сўм.
Кейин АЖ номинал қиймати бўйича АЖ аъзоларига 10000 дона акция сотади, деб фараз
қилайлик:
Д-т 5110, 5010-«Пул маблағлари»-1000000 сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-1000000 сўм.
Маълум вақт ўтгач, АЖ қолган 10000 дона акцияни ҳар бир акция учун 120 сўм эвазига
бошқа инвесторга сотади. Акцияларнинг сотиш ва номинал қийматлари орасидаги фарқ-20
сўмни ташкил этади ва бу фарқ 8410-«Эмиссион даромад» ҳисобварағида акс эттирилади:
Д-т 5110, 5010-«Пул маблағлари»-1200000 сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-1000000 сўм
К-т 8410-«Эмиссион даромад»-200000 сўм.
Акцияларга тўловлар активларни бериш йўли билан ҳам узилиши мумкин.
Мисол. Таъсисчи акция қиймати эвазига аввал фойдаланишда бўлган транспорт
воситасини устав капиталига ҳисса тариқасида киритди. Ушбу транспорт воситаси аввал
хизмат қилганлиги туфайли унинг бозор баҳосини аниқлаш қийин бўлди. Таъсисчилар ўзаро
келишиб, акциядорга ушбу транспорт воситаси учун 1000 та оддий акция беришди,
акцияларнинг номинал қиймати 200 сўм, бозор қиймати 250 сўм.
Мазкур ҳолатда АЖ ҳисобидаги транспорт воситасининг қиймати - 250000 сўм
(250*1000) бўлади.
АЖ мол-мулкидаги акциядор улуши - 200*1000=200000 сўм, акцияларнинг бозор ва
номинал қийматлари орасидаги 50000 (250000-200000) сўмлик фарқ эмиссион даромадни
ташкил қилади. Ушбу муомалаларга қуйидагича проводка берилади: Д-т 0160-«Транспорт
воситалари»-250000 сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-200000 сўм
К-т 8410-«Эмиссион даромад»-50000 сўм.
Акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли
билан АЖ устав капиталини ошириш, акциялар номинал қийматини камайтириш ёки
уларнинг умумий сонини қисқартириш, шу жумладан, акцияларнинг маълум қисмини
сўндириш йўли билан жамиятнинг ўзи сотиб олиши орқали устав капиталини қисқартириш
амалга оширилади.
Маъсулияти чекланган жамият (МЧЖ) устав капиталига қўйилмалар устав капиталидаги
иштирокчиларнинг улушини ташкил қилади.
Мисол. «Maftuna» МЧЖни ташкил қилиш пайтида 500000 сўм миқдорида устав капитали
рўйхатга олинган. Каримов А. ва Жўраев Б. МЧЖнинг муассислари ҳисобланишади.
МЧЖнинг устав капиталида Каримов А.нинг улуши 60%ни, Жўраев Б.нинг улуши 40%ни
ташкил қилади.
Ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилган санадан кейин бу муомала ҳисобда қуйидагича акс
эттирилади:
Д-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Каримовнинг қарзи»-300000 сўм
К-т 8330-«Пайлар ва улушлар» Каримов қўйилмаси-300000 сўм
ҳамда
Д-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Жўраевнинг қарзи»-200000 сўм
К-т 8330-«Пайлар ва улушлар» Жўраев қўйилмаси-200000 сўм.
Ҳар бир иштирокчи (муассис) МЧЖга таъсис шартномасига мувофиқ бирон-бир активни
киритади. Устав капиталини шакллантириш бўйича бухгалтерия ёзувлари якка эгаликдаги
ёзувларга айнан ўхшаш бўлади, муассислар бўйича таҳлилий ҳисобгина зарур.
Мисол. Каримов ўз қўйилмасини транспорт воситаси кўринишида (300000 сўм) киритди:
Д-т 0160-«Транспорт воситалари»-300000 сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Каримовнинг қарзи»-300000 сўм.
Жўраев ўз қўйилмасини хом-ашё кўринишида (200000 сўм) киритди:
Д-т 0110-«Хом-ашё ва материаллар»-200000 сўм
53
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича Жўраевнинг қарзи»-200000 сўм.
Таъсисчиларнинг қарорига мувофиқ устав капитали миқдори ошиши мумкин. Устав
капиталининг оширилиши таъсисчиларнинг қўшимча қўйилмалари ҳисобига ёки
тақсимланган фойдадан ажратма қилиш ҳисобига бўлиши мумкин.
Баъзи ҳолларда МЧЖга янги муассис келиб қўшлиши мумкин. Бу қуйидаги йўллар
орқали юзага келади:
♦ устав капитали улушини битта ёки бир неча шерикдан сотиб олиш йўли билан;
♦ қўшимча сармоя киритиш йўли билан.
Бироқ ҳар иккала ҳолатда ҳам янги муассиснинг келиб қўшилиши жамиятнинг барча
аъзолари томонидан маъқулланиши лозим.
Биринчи ҳолатда сармоя сотиб олинган улуши олдинги муассис сармояси ҳисобварағидан
янгисиникига ўтказилади.
Мисол. Каримов ўзининг 100000 сўмлик миқдордаги улушини Эргашевга сотди:
Д-т 8330-«Устав капитали Каримов қўйилмаси»-100000 сўм
К-т 8330-«Устав капитали Эргашев қўйилмаси»-100000 сўм.
Иккинчи ҳолатда янги муассис мавжуд сармояга қўшимча сифатида устав капиталига ўз
улушини қўшганда муассислар улушларининг фоиз нисбати ўзгаради.
Мисол. 500000 сўм миқдорида рўйхатга олинган устав капиталига эга бўлган ва
муассислари улуши: Каримовники-60%, Жўраевники 40% бўлган «Maftuna» МЧЖ янги аъзо
Ҳасанов Б.ни жалб этиш ҳисобига ўз устав капиталини 600000 сўмгача оширишга қарор
қилди. Мазкур ҳолатда улушлар нисбати ўзгаради ва қуйидагича кўринишга эга бўлади:
Каримов-50% (300000/600000);
Жўраев-33,3% (200000/600000);
Ҳасанов-16,7% (100000/600000).
МЧЖ устав капитали миқдорининг кўпайиши тақсимланмаган фойда ҳисобидан ҳам
бўлиши мумкин. Бу ҳолатда қуйидагича ёзув қилинади:
Д-т 8710-«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»
К-т 8330-«Пайлар ва улушлар».
МЧЖда муассис жамият таркибидан чиқишга ҳамда ўз улушини олишга қарор қилганда
қуйидаги проводкалар берилади:
Д-т 8330-«Пайлар ва улушлар»
К-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан улушлари бўйича қарзлар».
Агар муассис чиқиб кетаётган пайтда МЧЖ маълум жамғарилган фойдага эга бўлса, у
ҳолда таъсис ҳужжатларига белгиланган нисбатга мувофиқ муассисларнинг унга ҳам ҳаққи
бор.
Д-т 8720-«Жамғарилган фойда»
К-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан улушлари бўйича қарзлар».
Муассис чиқиб кетаётганида олган жамғарилган фойда суммасидан олган жисмоний
шахслардан ундириладиган даромад солиғини тўлаши лозим.
Муассис устав сармоясидан ўз улушини олиб чиқиб кетаётганида ҳеч қандай чегирма ва
ажратмаларсиз ҳам олиб чиқиб кетиши мумкин.
Муассис чиқиб кетаётганида унинг қарзининг сўндирилишига қуйидагича проводка
берилади:
Д-т 6620-«Чиқиб кетаётган муассислардан улушлари бўйича қарзлар»
К-т 5010, 5110-«Пул маблағлари».
4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» ҳисобвара
ғ
и бўйича
ҳисобварақлар корреспонденцияси
№
Хўжалик жараёнларининг мазмуни
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
дебет
кредит
54
1
1.
Устав капиталига улушлари бўйича
таъсисчилар
қарзларининг
ташкил
этилиши
4610
8310,
8320,
8330
2
2.
Таъсисчилар қарзларининг асосий
воситалар тарзида тўланиши
0110-0190
4610
3
3.
Таъсисчилар
қарзларининг
номоддий активлар тарзида тўланиши
0410-0490
4610
4
4.
Таъсисчилар қарзларининг пул
маблағларини бериш йўли билан
тўланиши
5010,
5110,
5210
4610
5
5.
Таъсисчилар қарзларининг бошқа
активлар тарзида тўланиши
1010-1090,
2910
4610
Do'stlaringiz bilan baham: |