´збекистон республикаси солиµНИ



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/77
Sana17.04.2022
Hajmi2,23 Mb.
#559104
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   77
Bog'liq
2 5195226994253500783

Баланснинг яхлитлиги
балансни ягона хисобга олиш ва бахолаш тамойиллари бўйича 
тўзилишини, яъни корхонанинг барча таркибий бўлинмаларида ва тармокларида 


70 
бухгалтерия хисоби счётларининг бир хилдаги мазмуни, уларнинг корреспонденцияси ва шу 
кабилар қўлланилишини англатади. 
Ўзбекистонда баланслар бирлигига эришилган, чунки Ўзбекистон Республикаси Молил 
вазирлиги 2002 йил 27 декабрда тасдиқланган бухгалтерия балансининг ягона шакли кабул 
қилинган, счётларнинг ягона режаси қулланилади. Молиявий хисоботнинг барча шакллари 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Бухгалтерия хисоби ва хисоботи 
услубияти ва уларни ташкил этиш бошқармаси ишлаб чиқарган "Корхоналар чораклик ва 
йиллик молиявий хисобот шаклларини тўлдириш бўйича кўрсатмалар" асосида тузилади. 
 Баланснинг изчиллиги
ҳар бир кейинги баланс олдинги балансдан келиб чикиши 
лозимлигида ифодаланади. Масалан, олдинги йил якуний баланси (йил охирига бўлган 
маълумотлар) бошланғич баланси бўлиши керак, чунки хисобот йили олдинги йилнинг 
давоми хисобланади. 
Баланснинг тушунарлилиги
— унинг балансни тузувчилар ва уни укийдиган дамда 
тахлил қиладиганлар тушуниши учун қулайлигидир. Балансни аниқ ва тушунарли қилиш учун 
моддалар реквизитлари ва номлари икки тилда (узбек ва рус тилида) баён қилинган, унинг 
шакли анча соддалаштирилган. 
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига рахбарлик қилиш учун маълум бир муддатга 
унинг ихтиёридаги маблағлар, уларнинг ташкил топиш манбалари холати хақидаги 
маълумотлар зарур. Бунинг учун бухгалтерия баланси тузилади. 
Актив ва пассив томонларининг ҳар бир сатрлари баланс моддалари деб аталади. Ҳар 
бир модда ёки унинг келиб чиқиш манбаи маълум маблағ тури ҳолатини акс эттиради. 
Масалан, баланс активидаги „Асосий восита (фонд)лар" моддаси корхонага 
қарашли ҳамма асосий воситалар суммасини акс эттиради. Пассив қисмидаги „Мехдатга 
ҳақ тўлаш юзасидан ипгчи ва хизматчилардан қарз" моддаси эса корхонанинг ишчи ва 
хизматчиларига ҳисобланган, лекин ҳали берилмаган иш ҳақи юзасидан қарз 
суммасини кўрсатади. 
Баланс активида кўрсатиладиган моддаларга қуйидагиларни мисол қилиб келтириш 
мумкин: асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар, ишлаб чиқариш 
заҳиралари, тайёр маҳсулот ва бошқ. 
Пассивда қуйидаги моддалар мавжуд: устав капитали, қўшилган капитал, узоқ 
мудадтли қарзлар, қисқа муддатли қарзлар, кредиторлар ва бошқ.
Саноат корхоналари бухгалтерия балансининг актив ва пассив томонларидаги 
моддалар иккитадан бўлимда умумлаштирилади. Баланс активининг 1 бўлими „Узоқ 
муддатли активлар" деб аталади. Унда дорихонаасосий воситалари айрим турларга 
бўлинмаган ҳолда битта моддадакўрсатилади. Ушбу бўлимда яна номоддий активлар, 
капитал қўйилмалар, шўъба корхоналаридаги акциялар ва бошқалар кўрсатилади. 2 
бўлим „жорий активлар" деб аталади. Бундай маблағларга ишлаб чиқариш воситалари, 
тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, пул маблағлари ва бошқалар киради. 
Баланс пассивининг биринчи бўлими „Ўз маблағларининг манбалари" деб аталади. 
Бу бўлимда алоҳида моддага устав капитали, қўшилга капитал, резерв капитали, 
тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) ва бошқалар кўрсатилади. 2 бўлим 
„Мажбуриятлар" деб аталиб, унда узоқ ҳамда қисқа муддатли қарзлар, кредитлар ва 
бошқалар кўрсатилади. 
Балансда унинг моддалари бўйича қолдиқ ҳисобот даври боши ва охирига 
келтирилади. 2 бўлимда келтирилган суммаларни солиштириш йўли билан дорихона 
маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг маълум муддат ичида ўзгариши 
ҳақида тегишли маълумотлар олиш мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш заҳираларининг, 
кредиторлик ва дебиторлик қарзлари микдорининг ўзгариши ҳақида ва бошқа 
маълумотлар. 
Баланс дорихона молия ҳолатини тахлил қилиш имконини беради. Бу маълумотлар 
асосида дорихонахўжалиганинг яхшилашга қаратилган тегишли чора-тадбирлар 
кўрилади. 


71 
Хўжалик жараёнлари таъсирида балансда рўй берадиган ўзгаришлар. 
Баланс усулидан хўжалик жараёнлар ини акс эттиришда фойдаланилади. 
Хўжалик жараёнлари деб, маблағлар ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг ёзма 
ҳолда 
акс 
этгирилган 
ҳаракатига 
айтилади, 
Бу 
жараёнлар 
натижасида 
дорихонамаблағлари ўзгаради, бир шаклдан иккинчисига ўтади. Демак, дорихона 
хўжалик фаолиятни амалга ошириш жараёнида балансда ҳисобот даври бошига акс 
этгирилган маблағлар ва уларнинг ташкил топиш манбаларининг микдори ўзгаради. 
Лекин, ҳар қандай ўзгаришдан кейин ҳам баланс тенглиги сақланади. Бу маблағлар 
ҳолатини баланс усули билан умумлаштиришнинг асосий мазмунини ташкил қилади.
Бухгалтерия ҳисобварақлари ёрдамида хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб 
чиқиш манбалари айрим турларининг ҳаракати ҳақида зарур маълумотларни ҳисобот 
ойида олиш мумкин. Бунинг учун алохида ҳисобварақлар очилади. Масалан, асосий 
воситалар
г
материаллар, касса, тайёр маҳсулот устав капитали, асосий ишлаб чиқариш ва 
бошқ. 
Шундай қилиб, бухгалтерия баланси қуйидаги элементларни ўз ичига олади: 

корхона эгалик қиладиган воситаларни акс эттирувчи активлар; 

корхона тасарруфидаги уз сармояси; 

кейинчалик белгиланиши бўйича қайтарилиши лозим бўлган активларни сотиб 
олиш, хосил қилиш натижасида юзага келган мажбуриятлар. 
Бухгалтерия балансида корхона активлари икки гурухда: узоқ муддатли ва жорий 
активларда акс эттарилади. 
Узоқ муддатли активларга асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли 
инвестициялар, сотиб олинган акциялар ва заёмлар киритилади. Корхонанинг ишлаши 
билан бу воситалар ўз қийматини ўзгартирмайди. Масалан, асосий воситалар қиймати 
киска вақт бўлаги мобайнида миқдоран жиддий ўзгармайди ва у фақат уларнинг ишлаш 
муддати тугашига кўра қопланади. 
Жорий активлар, одатда, накд маблағларни, истеъмолчилар хисоб рақамларини ва 
накд маблағлар шаклини эгаллаши лозим бўлган захираларни уз ичига олади. Жорий 
хўжалик даври мобайнида бу активлар доимо ўзгариши мумкин. Накд маблағларга 
айлантирилиши осон бўлган жорий активлар осон реализация қилинадиган активларга 
киритилади. 
Корхона баланси активларини урганишда қуйидагиларни аниқлаш мумкин: 

балансни тузиш кунида корхонада қандай воситалар бўлган; 

улар қандай жойлаштирилган; 

уларнинг хўжалик фаолиятидаги роли қандай. 
Баланс пассиви маълумотлари асосида қуйидагиларни билиб олиш мумкин: 

маблағлар кайси манбалардан келиб тушганлигини; 

маблағлар кимга тегишли эканлиги (ўзиники ёки жалб қилинган); 

маблағларнинг белгиланган мақсади қандай эканлиги. 
Баланс пассиви ҳам икки бўлимдан иборат: 

уз маблағлари манбаи

мажбуриятлар. 
Ўз маблағлари манбаи каторига устав капитали, кушилган капитал, резерв капитал, 
тақсимланмаган фойда ва бошқа сатрлар киритилади. 
Баланс пассивининг мажбуриятлар бўлимида юридик ва жисмоний шахслардан 
олинган, вақти келганда к,айтарилиши лозим бўлган барча мажбуриятлар кўрсатилади. 
Кўриниб турибдики, бухгалтерия балансида муайян санага бўлган хўжалик 
маблағлари ва уларнинг манбалари акс эттирилган. Баланснинг айрим моддаларини 
солиштириш учун молиявий хисоботда бухгалтерия баланси билан бирга ўзаро боғланган 
ҳамда бир-бирини тўлдирадиган бир катор хисобот шакллари назарда тутилган. 
Хўжалик маблағлари ва унинг манбалари хўжалик жараёнида доимо ҳаракатда 
бўлади. Содир бўлаётган жараёнларнинг ҳар бирини уз вақтида хисобга олиб бориш 


72 
зарурдир. Чунки ҳар куни корхонада кўплаб хўжаликжараёнлари амалга оширилади, 
бўларнинг таъсирида хўжалик маблағларининг таркиби, жойланиши ва уларнинг ташкил 
топиш манбалари ўзгариши мумкин. Бу ўзгариш оқибат натижада бухгалтерия 
балансининг ўзгаришига сабаб бўлади, чунки баланснинг актив ва пассив томонида 
хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари акс эттирилади. Лекин баланс-
нинг тенглиги сақланиб колинади. Бу маблағлар холатини баланс усули билан 
умумлаштиришнинг асосий мазмутшни ташкил қилади. 
Хўжалик жараёнлари натижасида балансда қуйидаги ўзгаришлар бўлиши мумкин: 
1. Актив томонда кўпайиш, актив томонда камайиш. 
2. Пассив томонда кўпайиш, пассив томонда камайиш. 
3. Актив томонда кўпайиш, пассив томонда камайиш. 
4. Актив томонда камайиш, пассив томонда камайиш. 
Балансда рўй берадиган ўзгаришлар актив ва пассив қисмларнинг тенглигини 
сақлайди. Чунки, ҳар бир хўжалик жараёни икки ёқлама ёзув асосида — бир счётнинг 
дебетида, иккинчи счётнинг кредитида акс эттирилади. 

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish