´збекистон республикаси солиµНИ


Номодий активларнинг узоқ муддатли активлар



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/77
Sana17.04.2022
Hajmi2,23 Mb.
#559104
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77
Bog'liq
2 5195226994253500783

 
Номодий активларнинг узоқ муддатли активлар 
 таркибида акс эттирилиши. 
Номоддий активлар 
— дорихона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, 
хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий 
ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, 
моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари. 


27 
Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби 7-сонли БҲМС «Номоддий активлар» (ЎзР 
АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга 
солинади. 
Ушбу стандартга мувофиқ активларни бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар 
сифатида қабул қилишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак: 
— моддий-ашёвий тузилиш (шакл)га эга бўлмаслиги; 
—активлардан маҳсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда 
ёхуд дорихонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун узоқ муддат, яъни давомийлиги 12 
ойдан юқори фойдали хизмат муддати ёки агар у 12 ойдан ошадиган бўлса, оддий операцион 
цикл мобайнида фойдаланиш; 
— дорихона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайди; 
— ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ хуқуқнинг мавжудлигини 
тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар (патентлар, гувоҳномалар, 
бошқа муҳофаза қилувчи ҳужжатлар, патент, товар белгисидан воз кечиш (сотиб олиш) 
шартномаси)нинг мавжуддиги; 
— дорихона томонидан бошқа акгивлардан идентификациялаш (бўлиш, ажратиш) 
имконияти, яъни активни ундан фойдаланиладитан хўжалик фаолиятидан алоҳида 
фойдаланишнинг мумкин бўлиши. 
Номоддий активларга юқорида келтирилган барча шартларга жавоб берувчи қуйидаги 
объектлар киритилиши мумкин: 
— патент эгасининг ихтиро, саноат намуналари ва фойдали моделларга бўлган мутлақ 
ҳуқуқи; 
— муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларига 
бўлган мутлақ ҳуқуқи; 
— муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг интеграл микросхемаларшшг топологияларша 
бўлган мутлақ ҳуқуқи; 
— ҳуқуқ эгасининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқи, 
шунингдек товар ишлаб чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи; 
— патент эгасининг селекция ютуқларига бўлган мутлақ ҳуқуқи; 
— гудвилл; 
— табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуки, яъни ер ости бойликлари, атроф-муҳитдаги 
бошқа ресурслар, атроф-муҳит тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар ҳамда шу 
кабилардан фойдаланиш ҳуқуқи; 
— мол-мулқдан фойдаланиш ҳуқуқи, яъни ер участкалари, бинолар ва шу кабилардан 
фойдаланиш ҳуқуқи; 
— бошқа номоддий активлар (маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар 
кўрсатиш, иқтисодий ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи ва шу кабилар). 
Дорихонанинг номоддий активлар таркибида қуйидагилар акс эттирилади: патентлар, 
лицензиялар, интеллектуал мулк ва савдо маркалари (шу жумладан фирма маркалари ва 
эълон килинадиган номлар). Амалиётда учрайдиган активларга оддий мисолда қуйидагилар 
киради: фавқулотда хуқуқлар, компьютерли дастур таъминоти, муаллифлик хуқуқлари, 
мижозлар руйхатлари, лицензиялар маркетинг хуқуқлари импорт квоталари, ноу-хау – яъни, 
янги технология, бозор хақидаги билимлар кўникмалар ва ҳоказо. 
Барча турдаги номоддий активларнинг дастлабки баҳоси бўлиб, дастлабки қиймати 
бўлиши керак. 
Агар номоддий актив пул маблағларига ҳарид қилинаётган бўлса, унинг қиймати айнан 
шундай активнинг фаол ишлаётган иккиламчи бозорда белгиланган бозор нархи бўйича 
контрактда таъкидланади. 
Номоддий актив хўжалик юритувчи субъект томонидан яратилган тақдирда ва унинг 
яратилиш чиқиндилари суммасини аниқ белгилаш мумкин бўлса, номоддий актив хақиқий 
тан нархи бўйича акс эттирилади. 
Номоддий активнинг қийматини белгилаш мумкин бўлмаса, у актив сифатида алоҳида 
модда билан акс эттирилмайди. 


28 
Номоддий активлар эскириши 5 йил муддатга мўлжалланиб белгиланади. 
Номоддий активлар эскиришини қуйидагича ҳисобланади: 
Масалан: номоддий активлар қиймати 620 минг сўм. Дорихона фаолияти юритиш 5 йил, 
йиллик амортизация миқдори формула бўйича аниқланади: 
Н=А / П х 100 % 
Н – йиллик эскириш муддати 
А – йиллик эскириш суммаси
П – бошланғич қиймат . 
Бир йилликэскириш меъёри 20 % чиқади (124 / 620 х 100 % ) 
Бир ойлик эскириш меъёри = 20 / 12 = 1,67 % 
М и с о л. Дорихона томонидан буюм ишлаб чиқариш учун 400 минг сўмлик патент сотиб 
олинди. Фойдали хизматнинг тахмин қилинган муддати уч йил, сўнгра патентни 100 минг 
сўмга сотши мумкин. Амортизация суммаси (400 — 100) : 3 = 100 минг сўмни ташкил этади. 
Бинобарин, ҳар йилги амортизация суммаси 100 минг сўмни ташкил этади. 3 йил давомида 
амортизацияни ҳисоблашни қуйидагича акс эттириш мумкин: 1-йил — 100 минг сўм; 2-йил — 
100 минг сўм; 3-йил — 100 минг сўм. 
Йиллар суммаси усулита (кумулятив усулга) кўра ҳар йили амортизация меъёри 
амортизация муддати охирига қадар қоладиган амортизацияланадиган қийматга улуш 
сифатида аниқланади. Масалан:
Йиллар сони 1+2+3=6ни ташкил этади. Биринчи йил амортизацияланадиган суммадан 3/6, 
иккинчи йил — 2/6 ва учинчи йил — 1/6 қисмини аниқлаймиз: 
1-йилнинг охири - 300 000 х 3/6 = 150 000 сўм; 
2-йилнинг охири - 300 000 х 2/6 = 100 000 сўм; 
3-йилнинг охири - 300 000 х 1/6 = 50 000 сўм. 

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish