Дорхона муассасасининг ҳисоб сиёсати
Бухгалтерия ҳисоби қонунлар, давлат идоралари томонидан тасдиқланган стандартлар,
низомлар, йўриқномалар асосида юритилади. Лекин кўпгина қонун ҳужжатлари дорихонага
бухгалтерия ҳисобини юритишда, актив ва пассивларни баҳолаш усулларини, у ёки бу
ҳаражатларни ҳисоб-китоб қилиш усулларини белгилашда танлаш имконини беради.
Чунончи, 4-сонли БҲМС «Товар-моддий заҳиралар (ТМЗ)»да ТМЗ қийматини икки усулдан
бири — ФИФО ёки ўрта ҳисобланган киймат формуласи (АVЕСО) билан аниқлаш таклиф
қилинган, 5-сонли «Асосий воситалар» стандартида амортизацияни ҳисоблашнинг тўрт усули
кўрсатилган: тенг маромли ҳисоблаш, ишлаб чиқариш усули, икки баравар амортизация
меъёри билан қолдиқни камайтириш усули, йиллар суммаси усули. Дорихонатанлаган усул
унинг ҳисоб сиёсати томонидан белгиланиши лозим.
Ҳисоб сиёсати — имкони борича тезкор, тўлиқ ва ҳолис ахборотни шакллантириш ва
молиявий ҳисоботни тузиш мақсадида бухгалтерия ҳисобини юритиш тамойиллари ва
қоидаларининг йиғиндисидир.
Дорихона муассасаси ҳисоб сиёсатини танлаш ва шакллантиришга қуйидаги омиллар
таъсир этади:
— мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шакли (МЧЖ, АЖ, ҚК, ЁТАЖ, давлат корхонаси ва
ҳоказо);
— фаолият тури ёки тармоққа мансублик (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, савдо ва
ҳоказо);
— ишлаб чиқариш ҳажмлари, ҳодимларнинг рўйхатдаги ўртача сони ва ҳоказо;
— солиққа солиш тизими (турли имтиёзлар, солиқлардан озод этиш);
— нарх белгилаш, маҳсулот етказиб бериш масалаларида ҳаракатлар эркинлиги
даражаси;
— дорихона муассасасининг узоқ муддатли истиқболга иқтисодий ривожлантиришнинг
мақсад ва вазифалари, инвестициялар дастурлари ва уларнинг йўналганлиги ва бошқалар;
— ахборот олиш учун моддий-техника базасининг ривожланиш даражаси (оргтехника
воситалари, дастурий воситалар мавжудлиги ва бошқалар);
— бухгалтерия ва маъмурият ҳодимларининг малака даражаси;
— дорихона муассасасиишининг самарадорлигидан моддий манфаатдорлик ва
бажариладиган мажбуриятлар доираси учун моддий жавобгарлик тизими.
Дорихона муассасаси томонидан танланган ҳисоб сиёсати олдиндан кўриб чиқилиши ва
таъсисчилар (мулқдорлар)нинг баённома қарори ёки раҳбар томонидан маъқулланиши ва
унинг буйруғи билан расмийлаштирилиши керак.
Янги ташкил этилган дорихона муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб
90 кундан кечиктирмай ўзи танлаган ҳисоб сиёсатини расмийлаштиради.
Дорихона муассасаси қабул қилган ҳисоб сиёсатига йил давомида қатьиян риоя қилиши
керак. Зарурат туғилганда ҳисоб сиёсатига фақат янги ҳисобот йилининг бошида
ўзгартишлар киритилиши мумкин, бунда ўтган йил учун йиллик ҳисоботга тушунтириш
хатида бу ҳақда албатга кўрсатилади.
Танланган ҳисоб сиёсати нафақат бухгалтерия ҳисоби усуллари ва услубларини
қўллашнинг самарадорлик даражасига, корхонанинг молиявий ҳолатига, воситалардан
оқилона фойдаланишга, бошқарув қарорларининг тезкорлигига ҳам таъсир кўрсатади.
Қуйида дорхона муассасасининг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруғининг намунавий
лойиҳаси келтирилган. У тўрт бўлимдан иборат: умумий қоидалар, ҳисоб услубиятининг
танланган вариантлари, ҳисоб техникасининг танланган вариантлари, бухгалтерия ҳисобини
ташкил этиш. Санаб ўтилган вариантлардан дорихона муассасаси биттасини танлайди.
17
ТАСДИҚЛАЙМАН:
_______________________
(дорихонараҳбари, Ф.И.Ш.)
Тошкент ш. 20__йил «___»________________
_____________________________________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |