Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги



Download 2,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/150
Sana25.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#271707
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   150
Bog'liq
53c4fc4b7834b

Нафас олиш системаси
Нафас органларининг шиллиқ қаватларида қариш жараёнида атрофик yзгаришлар 
пайдо бyлади, бронх деворларида дистрофик склеротик yзгаришлар пайдо бyлади. Yпкада 
альвеолалар шакли yзгаради, базал мембрана қалинлашади, альвеолалар чуқурлиги камаяди, 
нафас олиш ритми тезлашиб, аритмиялар вужудга келади, yпканинг xаётий сиғими камаяди, 
бу эса бронх yтказувчанлигининг пасайиши, нафас мушаклари кучининг пасайиши, кyкрак 
қафаси ригидлигини ошишига олиб келади.


9
Xазм системаси
Меъда ва ичак йyллари эпителийсида қариш жараёнида атрофик yзгаришлар бyлади. 
Жигар массаси камаяди, дезинтоксикацион функцияси пасаяди. Меъда ости безининг 
эвакуатор ва мотор функцияси пасаяди. Сyлак безларининг функцияси пасайиши, 
тишларнинг тушиб кетиши, оғиз бушлиғида овқатнинг механик майдаланишининг 
ёмонлаштиради, овқат xазм бyлишини бyзади. Меъда секрециясининг пасайиши гипоацид 
гастритни келтириб чиқаради. Ингичка ичакда сурилиш жараёни бузилади, перистальтика 
пасаяди, натижада қабзият пайдо бyлади. Буйракда қон айланиши, фильтрация, реабсорбция 
пасаяди. Суяк ва буғимларда остеопороз, остеохондроз ва атрофик yзгаришлар содир бyлади.
Гериатрияда хамширалик биоэтикаси
Маълумки, беморларнинг ахволи, унинг нечогли соглом булишлари ёшга эмас балки 
турли хил касалликларнинг кечиши, соглом турмуш тарзи, атроф мухит холати ва наслига 
богликдир. Шунга карамасдан хаётда 80-90 ёшда хотираси сакланган, соглиги физиологик 
нуктаи назардан яхши, аммо 55-60 ёшда узини хам физиологик, хам психологик жихатдан 
салбий хис этадиган беморлар куп учрамокда. 
Кекса ва кари ёшдаги беморларга купчилик холатларда бир вактнинг узида бир неча 
касаллик биргаликда ( 4-5 тага касаллик тури) учраши, касалликларнинг атипик кечиши, 
бемор хотирасининг пасайиши, рухий узгаришларнинг мавжудлиги ташкис куйишда ва 
уларни даволашга кийинчилик тугдиради. Шу сабаб кекса ва кари ёшдаги беморларни 
текширишда, даволашда тиббиёт ходимидан улар билан булган мулокотда эхтиёткорлик 
билан ишлаш талаб килинади.
Врачлик деонтологияси – бу шифокорнинг касбий бурчи хакидаги фан булиб, юнонча 
deon -бурч, logos – суз, фан маъносини билдиради. «Врачлик деонтологияси» термини ХХ 
асрнинг 40 – йилларида таникли рус олими онкохирург, врачлик этикаси буйича мутахассис 
Н.Н.Петров томонидан киритилган. Тиббиёт ходимининг бемор билан мулокотда булиши 
коидалари деонтология урганади. Шифокор ахлокидаги таълимот бевосита шифокор этикаси 
, ethos – урф, одат, характер, маъносини билдиради. Ахлок бу конун коида ва урф 
одатларнинг йигиндиси булиб, одамларнинг узаро ва жамият уртасидаги маъсулиятни 
бошкариб туради. Замонавий тиббиёт сохасида этика масалалари доираси турли атамалар 
билан белгиланмокда: «шифокор этикаси», «тиббиёт этикаси», «тиббиёт деонтологияси», 
«биоэтика», «биотиббиёт этикаси». 
Биоэтика узида фалсафий билимларнинг мухим таянч нуктасини мужассам этган. 
Биоэтиканинг ривожланиши ва шаклланиши, умуман олганда анъанавий этика хамда 
кисман тиббиёт ва биология этикасининг тараккий этиш жараёни билан боглик. У энг аввало 
инсон хукукларига нисбатан булган эътиборнинг кескин ортгани ва хукук нуктаи назаридан 
хам одоб-ахлок нуктаи назаридан хам хал килиниши лозим булган купгина муаммолар ва 
янги тиббиёт технологияларнинг яратилиши билан уз аксини топган. Бундан ташкари 
биоетиканинг шаклланиши замонавий тиббиётдаги технологик таъминотда руй бераётган 
улкан узгаришлар, ирсий мухандислик, трансплантологиядаги муваффакиятлар туфайли руй 
берган тиббий клиник амалиётдаги юксак силжишлар, мижоз хаётини куллаб кувватлашга 
мулжалланган асбоб ускуналарнинг пайдо булиши ва этарлича амалий хамда назарий 
билимларнинг тупланганлиги шарофати билан богликдир. 
Бу жараёнларнинг барчаси врачлар, беморларнинг кариндошлари, урта тиббиёт 
ходимлари олдида кундаланг булиб турган ахлокий муаммоларни янада кучайтирди. Тиббий 
ёрдам курсатишнинг чегараси мавжудми ва улим тушагида ётган беморнинг хаётини куллаб 
кувватлашда унинг ахамияти кандай? эфтаназияга йул куйиш мумкинми? Улим 
бошланишини кайси вактдан бошлаб хисоблаш керак? Ривожланган тиббиёт фанининг 
замонавий боскичида врачлар олдида шунингдек кенг жамоатчилик олдида муаммо булиб 
турган масалалар шулар хисобланади. 
1. Биоэтика ёки хаёт этикаси. 
Биоэтика тадкикот юналиши сифатида утган асрнинг 60 йилларининг охири ва 70 
йилларнинг бошида шаклланди. «Биоэтика» атамаси 1969 йилда В.Р.Поттер томонидан 


10
таклиф этилган. Унинг талкини турлича. энг аввало биоетикани «врач-мижоз» 
муносабатларидаги этик муаммолар мундарижаси билан чеклаб биотиббиёт этикаси билан 
тенглагтиришга уринишади. Биоэтиканинг кенг камровли тушунчаси согликни саклаш 
тизими ва инсоннинг хайвонот хамда наботот (усимликлар) билан боглик бир катор 
аксиологик, ижтимоий муаммолар ва масалаларни уз ичига олган. 
2. Тиббиёт одоб-ахлокнинг тарихий андозаси 
Замонавий биотиббиёт этикаси асосида канакнги ахлокий- этик, кадрият ва хукукка
оид тамойиллар ётганлигини тушуниб олиш учун турли тарихий даврларда уларнинг кай 
даражада ривожланганлигини тавсифлай билиш лозим. 

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish