Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги



Download 2,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/150
Sana25.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#271707
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   150
Bog'liq
53c4fc4b7834b

 
 
 
 
 


76
НАЗАРИЙ КИСМ 
 
МИОКАРД ИНФАРКТИ 
60 ёшдан ўтган одам юраги оғирлиги камаяди, бўшлиқлари кенгаяди, эндокард 
қалинлашиб, кардиомиоцитлар атрофияга учрайди. Қон томирларнинг ички қавати 
қалинлашади, эластиклиги камаяди. Юрак қисқаришлари ритми секинлашади, гемодинамика 
ва кардиодинамика ўзгаради. 
Миокарднинг қисқариш қобилияти ва энергетик жараённинг сустлашиши юрак 
етишмовчилигига олиб келади. Қон айланиши регуляциясининг бузилиши, қонда 
вазопрессин миқдорининг ортиб кетиши, буйракларда қон айланишининг бузилиши 
артериал гипертензияга олиб келади. Коронар қон томирларнинг склерози эса юрак ишемик 
касаллигига сабаб бўлади. 
Кексаликдаги юрак хасталикларининг асосини атеросклеротик ўзгаришлар ташкил 
этиб, бу гериатриянинг муҳим муаммоларидан бири ҳисобланади. 
Атеросклероз 45-59 ёшларда бошланиб, организмнинг қаришини тезлаштиради. 
Атеросклерозни ривожлантирувчи омиллар: 
1. беморнинг ёши, жинси 
2. холестерин ва липопротеидларнинг ошиб кетиши 
3. артериал босимнинг ошиб кетиши 
4. чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш 
5. қандли диабет 
6. овқат омиллари, семизлик 
7. асабийлашиш, кўп ҳаяжонланиш 
8. ирсий омиллар 
9. кам ҳаракатланиш 
10. қон ивувчанлигининг издан чиқиши 
Атеросклерознинг ривожланишидаги асосий омил бу гиперхолестеринемия ва 
гиперлипопротеинемиядир. Атеросклерознинг кўп учрайдиган турлари аорта склерози, 
кардиосклероз, мия томирлари склерозидир. Атеросклерознинг олдини олиш учун уни 
келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишдир. 
40 ёшдан ошган барча беморларда холестерин, триглицерид ва липопротеидлар 
миқдори текширилади. Беморларга холестеринга бой бўлмаган овқатлар буюрилади ва 
турмуш тарзини ўзгартириш тавсия этилади.
Бундан ташқари ўт ҳайдовчи воситалар, липотроп моддалар (холин, метионин, 
лецитин), йод препаратлари, аскорбин кислотаси ҳам холестерин миқдорини камайтиради. 
Никотин кислотаси, В
1
В
6
Е, Р витаминлар атеросклерознинг олдини олиш ва даволашда 
қўлланилади. 

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish