Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Давоси, оқибати ва профилактикаси



Download 2,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/150
Sana25.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#271707
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   150
Bog'liq
53c4fc4b7834b

Давоси, оқибати ва профилактикаси 
Даволаш ва бошқа тадбирлар, асосий патологик жараённинг характери (этиологик 
даво), гипертензив синдром динамикаси ва даражаси, органлар (юрак ва б.) ва тизимлар 
ҳолатига кўра бир неча йўналишлар бўйича олиб борилади. 
I. Асосий касалликка даво қилиш (тегишли бўлимлар — нозологик бирликлар 
мавзуларига қаранг). 
1. Нефроген симптоматик гипертензиялар: 
— яллиғланиш касалликлари — нефритлар, пиелонефритлар, пиелоциститлар 
(антибактериал терапия, десенсибилизация қиладиган, яллиғланишга қарши препаратлар); 
— буйракнинг реноваскуляр касалликлари (асосан операция, камроқ—консерватив-
симптоматик даволаш). 
2. Эндокрин симптоматик гипертензиялар: Конн синдроми, Ицепко—Кушинг 
касаллиги ва синдроми, феохромоцитома ва б. (даволаш асосан—операция усулида—
ўсмаларни олиб ташлаш, симптоматик терапия, рентген-радиотерапия билан, лазер билан 
даволаш ва б.). 
3. Кардиоваскулятор (гемодинамик) гипертензиялар: юракнинг ишемик касаллиги, 
блокадаси, аортал клапанлар етишмовчилиги, қон айланиши етишмовчилиги ва б. 
(даволаш консерватив—антисклеротик, тож томирларни кенгайтирадиган препаратлар, 
юрак дорилари ва сийдик ҳайдовчилар, кўрсатмалар бўлганда, аптикоагулянтлар ва 
антиаритмик препаратлар; юрак мушаги метаболизмини яхшилайдиган препаратлар — 
АТФ, кокарбоксилаза, рибоксин; айрим ҳолларда — юрак пороклари, аорта 
коарктациясида операция усули тавсия этилади. 
4. Нейроген симптоматик гипертензиялар: даволаш қонсерватив — симптоматик 
(седатив -воситалар, транквилизаторлар ва б.), айрим ҳолларда эса (ўсмалар, бош мия ва 
орқа мия шикастлари) операция усулида даволаш керак. 
II. 
Симптоматик 
терапия. 
Ҳамма 
ҳолларда, 
спмптоматик 
гипертензия
этиологиясидан катъи назар, асосий жараённи даволаш билан бирга турли
гипотензив ва бошқа даво воситалари кенг кўлланилади.
Гипотензив препаратлар (кўрсатмалар бўйича). 
— ганглиоблокаторлар: бензогексоний — 0,5—1 мл дан 2,5% ли эритмалари 
мушаклар орасига ёки тери остига; имехин; пентамин — 0,2—0,5 мл дан (1—2 мл дан) 5% 
-ли эритмаси мушаклар орасига ёки венага 20 мл физиологик эритма ёки 5% глюкоза 
зритмасида. 
— антигипертензив воситалар: клофелин (гемитон) —0,5—1мл дан 0,01% эритмаси 
мушаклар орасига, тери остига, венага (тез таъсир олинган ҳолларда) изотоник эритма 
билан; резерпин — 0,05—0,1 мл дан кунига 2 — 3 марта ичиш учун; натрий 
нитропруссид—венага 50 мг ни 1000 мл 5% лп глюкоза эритмасида суюлтирилган холда. 
Кўрсатмалар бўйича таъсири ва вазифаси ҳар хил бошқа препаратлар хам 
кўлланилади: кейролептик (дроперидол); седатив (магний сульфат, брол, валериана 
препаратлари); диуретик (фуросемид, гипотиазид); спазмолитик (дибазол, папаверин); 
антикоагулянтлар; юрак гликозидлари; анальгетиклар; тож томирларни кенгайтирадиган 
воситалар (сустак, эринит, натрий нитрат, корвалол ва б.). Кўрсатмалар бўйича 
физиотерапевтик муолажалар, санаторий-курортда даволаш. 
III. Диспансерда кузатув (асосий касаллик бўйича) жараён авж олиб кетишининг, 
турли асоратларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади. 
IV. Оқибат асосан асосий касалликнинг характери ва кечиши билан аниқланади. 
Симптоматик гипертензия диагностикаси ва сабаблари эрта аниқланганда, зарур даво 
тадбирлари ўз вақтида ўтказилганда оқибат бирмунча яхшиланади. 


71

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish