Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик



Download 473,5 Kb.
bet3/15
Sana21.02.2022
Hajmi473,5 Kb.
#2990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
5. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлик
Фанлараро боғлиқлик:
Дарс давомида олинган билимлар нормал ва патологик анатомия, гистология, нормал ва патологик физиология, биохимия, реаниматология йўналишларида керак бўлади.
Фан ичидаги боғлиқлик:
Дарс давомида олинган билимлар кардиология, пульмонология фанларини ўрганилганда керак бўлади.

  1. Машғулот мазмуни

6.1 Назарий қисм
Хафакон касаллиги – бу шундай касаллик унинг асосан ва бирдан – бир белгиси булиб кон босимнинг юкорига кутарилиши билан характерланади. Бу бирламчи булиб, иккиламчи яъни айрим касалликларда кон босими кутарилиши билан кечадиган буйрак, эндокрин, кон айланиш доирасида, марказий асаб системаси касалликлардан фарк килади.
Хозирги вактда хафакон урганиш жуда катта ахамиятга эга, чунки у ахолининг 8-10% шикастлайди ва улимга олиб келадиган касалликлар ичида биринчи уринларда туради.
Касалликни биринчилардан Ланг Г.Ф., Мясников А.А. жуда мукаммал урганишда, унинг клиник белгилари таснифини ёритишди.
Хафакон касаллигини урганишда аввало уни мутадил булиб туришида кайси аъзо иштирок этишини билиш керак.
Артериал кон босимни хосил килишда биринчидан юракни иши, унинг зарби, иккинчидан кон томирларининг (артериола) таранглиши (тонуси) ва учинчидан нейро-гумораль органларнинг иши ахамиятга эга. Бу звеноларнинг ишини баро-химия рецепторлари (аорта ёки синокартид сохаси мувофиклаштириб туради.)
Булардан ташкари кон босимининг буйрак ва буйрак усти безларида ишлаб чикариладиган ренин (депрессор) ва простогландилар Е, А (буюр усти) ва кинин-калекреин тузумининг ахамияти катта.
Хафакон касаллигини келтириб чикаришда насл, её, климакс, ош тузини куп истеъмол килиш, касб, яшаш жойи ва жуда куп бошка омиллар роль уйнайди.
РИВОЖЛАНИШ
Ланг Г.Ф. (1948 й.) касалликни келиб чикишиданейрогуморал назарияни куллади ва бу назария хозирги кунда хам уз ахамиятини йукотмаган.
Бу назарияга кура касаликка мойил кишиларга ташки манфий таъсирлар (психоэмоцианал) стресс) – марказий асаб турли табияларига (кора, подкорка, ретик формация) таъсир этди ва у уз навбатида мия пустпогида «кузгалиш» учаги ташкил килади. Бу «кузгалиш» бош миядаги кон босимини бошкариш марказига ва у эса симпатик - адренал тузуми таъсир курсатади. Бунинг натижасида катехоламинлар (адреналин, норадреналин) ишлаб чикариши купаяди.
Адреналин, норадреналин – биринчидан юрак ишини (зарбини) кучайтиради, бунинг окибатида юракнинг минутли хажми ошади, яъни аортага чикадиган кон хажми купаяди.
Иккинчидан томирларнинг торайтиради ва уларнинг каршилигини кучайтиради.
Гипертония касаллигида асосан юрак томири, буйрак, бош мия куз артерияларида кисилиши ва торайиши билан кечади.
Буйракда артериолаларининг торайиши унинг «ишемиясига» олиб келади, юстагломерулар аппаратида ренин моддаси куплаб ишлаб чикарилади. Ренин конда антиотензин 1 га ва у фермент таъсирида ангиотензин 2га айланади.
Ангиотензин П – хозирги вактда энг кучли прессор модда булиб – у узунчок мияга ва кон томирларга жуда катта таъсир курсатади. Бундан ташкари ангиобензин П буйрак усти безида ишлаб чикаришини кучайтиради ва буйракда ош тузини (Na) ушлаб колади. Na уз навбатида кон томитрлар деворига укади ва унинг шишига олиб келади вадевор кисилишини кучайтиради. Na – купайиши конда сувни купайтиради – конни хажми купаяди, бу хам уз навбатида босимни оширади.
Касалликни биринчи бошланиш даври бош мияда патологик “кузгалиш” (стресс таъсирида) га боглик булиб( I стадия Мясников ) II даври эса доимий касаллик даври булиб унда ренин------- ангиобензин------ альдостерон механизми катта ахамиятэгаллайди.
ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯСИ
Хафакон касаллигида асосан кон томирларида (артериолаларда) юрак мушакларида бош мияда, куз томирларида, буйракда узгаришлар кузатилади. Кон томирларида биринчидан мушакларнинг гипертрофияси, кейинча уларга Na чукиши натижасида шишиши, капиллярларнинг утказувчанлиги ошиши натижасида деворларга оксилларнинг чукиши (альбумин, глобулин) ва тогайсимон модда хосил булиши ва окибат склероз дагал кушувчи тукима усиши натижасида деворларнинг калинлашишига томир бутлигининг торайишига олиб келади.
Кон томирларининг торайиши босимни оширади ва уз набатида юракни ишини кучайтиради. Юрак мушаклари катталашади аввал чап коринчани кейинчалик эса хамма деворларнинг гипертрофияси кузатилади. Кон томирларининг (артериолаларнинг ) торайиши айрим холларда бутунлай бекилиши органларда модда алмашинишини бузилишини ва бунинг натижасида уларнинг паренхимасида атрофик холатларни кушувчи тукими усишига олиб келади. Кон томирлардаги бу узгаришлар асосан бош мия, юрак том томирларида, буйрак томирларида кузатилади.
ТАСНИФИ – классификация.
Биринчи булиб Г.Ф. Ланг (1948й.) да, Мясников (1951 й.) да хафакон касаллигини таснифини беришди. Бу таснифга кура Г.К. 3 даврга, хар бир давр 2 боскичга булинади, яширин
I БОСКИЧ А боскичи – кон босимини психоэмоцион. Хаяжонда, совук таъсирида, куп овкат истеъмол этганда, киска вактда асосан зарб босими 20мм, дам олиш давридаги босими 15мм рт. Кутарилади.
Б – боскичда – утканча (транзиторная) юкоридаги сабаблар натижасида маълум бир вактгача кон босими кутарилади, дам олиш, диета саклаш натижасида уз жойига кайтади. Хар хил органлар ва тукималарда хеч кандай узгаришлар кузатилмайди.
II БОСКИЧ А. Боскич – доимий булмаган (лабильня) кон босими кутарилган булади, лекин у доимий вакт кон булавермайди, даволаш окибатида тезда уз жойига келади.
Б. Боскич – кон босимини доимий кутарилган даври булиб, гипертоник кризислар – стенокардия, бош мияда кон айланишининг бузилиши, кон куйилиши, юрак мушаклари анча сезиларли калинлашган булади. Даволаш вактида кон босими пасаяди, аммо лекин хеч качон уз аслига кайтмайди.
III БОСКИЧ – склероз тукималарда ва кон томирларда кушувчи тукима усган даври хисобланади.
А фазаси – даври компенсиялашган, яъни органлар ва тукималар уз вазифасини бажариб турган даври. Кон босими юкори ва доимий, уни пасайтириш учун бир неча дориларни кушиб бериладиган даврдир.
Гипертоник кризислар огир келади, юрак астмаси, упкани ишиши, мияга кон куйилиши каби асоратлар билан кечади.
Б – фазаси – декомпенсация – яъни мухим органлар ва тукималарни шикастланиши натижасида бу органлар уз ишини яхши бажараолмай, юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, бош мия етишмовчилиги ва хоказолар билан келадиган даврдир. Бу даврда кон босими энди унча юкори булмайди.
Бутун дунё согликни саклаш ташкилоти – ВОЗ – (10962-1978) таклиф этган тасниф 3 боскич ва 3 хил клиник (форма) куринишида булади:
I БОСКИЧДА – функционал бузилишлар – кон босими ишиши органларда хали узгариш булмайди.
II – БОСКИЧДА – орган ва тукималарда узгаришлар булиб, кон босими доимий юкори курсатгичларда булади. Асосан юрак мушаклари йугонлашади, артериолалар девори калинлашиб, ичи тораяди.
III – БОСКИЧДА – тукима ва аъзоларда чукур узгаришлар руй беради стенокардия, юрак инсульт, уткир ва сурункали юрак етишмовчилиги, мия инсульти, сурункали буйрак етишмовчилиги, куз хиралиги, кур булиб колиш каби холатлар кузатилади.
Кон босими соглом кишиларда 90/100 мм симоб устунида булади, 160/95 – ошган хисобланади. Хафаконлик касаллиги уч хил яъни – енгил, урта ва огир формаларда кечади.
Енгил формасида – кон босими 95-100/160-179 мм симроб устунига тенг булиб, узгариб туради, дам олиш, салбий таъсирларни йукотиш билан тузалади.
Уртача формаси – кон босими 105-114/180-200 мм. СУ. Босим доимий булиб, дам олиш, диета ва даволаш натижасида уз жойига енгил кайтади.
Огир формаси – 115 –129/200-230 ва юкори булади, уз жоймга кайтмайди.
Яна, ВОЗ – таснифига кура чегаравий кон босими фарк килинади у 140-159/90-94мм СУга тенг келади.
Яна, хафакон касаллиги келтириб чикариш ривожланиши ва клиник белгиларига караб куйидаги куринишлари фарк этилади:
1.Гиперадренергик – 50%ни ташкил этиб катехоламинларни куплаб ишлаб чикариш билан кечади, асосан зарб босими кутарилади, Касаллар юрак уриши, уйнаши, юрак атрофида нохушлик, бош томирларининг лукиллаши, юз кизариши, колтираш ва хаяэонга тушишга шикоят киладилар.
2. Ангиотензинга – боглик (гипперенин) – 20%ни ташкил этиб – клиник белгилари огир келади. Кон босими жуда юкори ( диастолик босим) юрак, бош мия, куз ва буйрак артериолаларининг каттик кисилиши билан кечади. Бу вактда мияга кон куйилиши, юрак инфаркти, куз косасига кон куйилиши ва бошка огир асоратлар руй бериши мумкин.
3.Na га боглик – (хажм ортиши) формасида – 30% сув – ош тузи алмашинувининг бузилиши билан кечади, касалларда кучли шиши булади, ковок, юз, кул ва оёклар увишиши, совук ейиши кузатилади.
Тареев Е.М. (1948) – кон босимини купрок таъсир этган аъзоларига караб, юрак, мия, буйрак ва аралаш формаларини таклиф этди.
Касалликни ривожланиши буйича 4 хилга булинади: 1- секин ривожланувчи, 2 – тез авжланувчи (хавфли), 3- ривожланмайдиган ва 4 оркага кайтувчи.
КЛИНИК БЕЛГИЛАРИ (куриниши)
Хафакон касаллигининг асосий белгиси булиб кон босимини ошиши хисобланади.
1 боскичда кон босими ошиши купинча касалларни купинча безовта килмайди, шунинг учун купинча хар хил профилактик текширувларда тасофидан аникланади.
Ш и к о я т и : касаллар бош огриши, айланиши, бош огирлашишига шикоят киладилар. Яна кулак шангилаши, куз олдида парда хосил булиши, майда заррачалар учиши, куз хиралашиши, тез чарчашга, кувватсизликка шикоят киладилар. Купинча беморларни юрак огриши, уйнаши, каттик уриши, ковок ва юз шишини безовта килади. Касалликни охирги даврларида асосан беморлар юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги ва бошка асоратларга шикоят киладилар.
Объектив текширилганда – П боскичдан бошлаб юрак мушакларининг йугонлашиши билан юракни хажми катлашиши белгилари, яъни – чукки зарби кучаяди, кенгаяди чапга ва пастга.
Эшитиб курганда купинча зарб шовкин (юрак чукисида) аорта устида П тон кучайган булади.
Айрим холларда юрак мароми бузилади. Бу холларда купинча уткир чап корин етишмовчилиги натижасида огир асорат – упка шиши. Юрак астмаси, кейинчалик эса, унг коорин етишмовчилигининг белгилари баданда шишлар, жигар катталашиши, буйин томирларининг буртиши ва бошкалар кузатилади.
Рентген текширишда П боскичдан бошлаб юракни чап коринчасини буртиши ва кейинчалик аортал куриниши кузатилади. Аорта кенгайган унинг деворлари калинлашади.
ЭКГда П боскичда юракни электр уки чапга силжайди. ОРЗ кучаяди (I.,V- V) S эса V V чукурлашади, ST – депрессияга учрайди. Т –силликлашган ёки манфий тус олади ( I-II). Артериолаларининг хар хил боскичларда урганиш (кузатиш) учун куз чукурлигида (ботигида) курилади I боскичда майда вена ва артерия кон томирларининг сикилишини курилади.
II Боскичда - артериаларнинг кескин терайиши, веналар кенгайган, артериялар “кумуш инсимол” холатда курилади, кичик кон куйилишлар булади.
III Боскичда – куз чукурида юкоридагилардан ташкари кон куйилиши, чандиклар ва ок рангдаги доглар хосил булади.
Бу холатлар буйрак артериал кон томирларида кон яккол куринади ва перроангиосклерозга олиб келади – буйракни бирламчи буришишига сабаб булади.
Марказий асаб тузимлар кризлар вактида ёки касалликни охирги даврларда кузатилади. Майда ва катта хажмдаги кон куйилишлар хар хил асоратларни келтириб чикаради.
КАСАЛЛИКНИНГ АСОРАТЛАРИ
Касалликни энг асосий асорати бу кризислардан хафакон касаллигини кризиси – бу кон босимини кескин кутарилиши билан, айрим асаб томирларининг ишиши, бузилиши ва гумораль узгаришлар билан келади.
Кризислар 2 хил тарзда кечади:
БИРИНЧИ ХИЛ – кризислар касалликни I боскичларида учраб адреналинни конга куп ишлаб чикариш билан кечади. У тез ва киска муддатга кон босимини ошириб, касаллар хаямсиланган, каттик бошогриши, бош айланиши, юрак уришига шикоят киладилар. Бадан териси айникса буйин, юз териси кизаради. Криздан сунг купинча куп сийдик ажралади.
Иккинчи тарздаги кризлар конгд норадреналин купайиши билан кечиб, секин – аста ривожланади, узок ва огир давом этади.
Артериал кон босими юкори даражада булиб, касаллар, жуда каттик бош огригига, бош айланиши, гапириш, куринишни кийинлашишига, кунгил айниши ва кушимча шикоят киладилар.
Криз юрак астмаси, упка шиши, юрак инфаркти ва мияга кон куйилиши каби асоратларга олиб келиши мумкин.
Хафаконлик касаллиги - охирги даврларида юрак етишмовчилиги, буйрак ва мия етишмовчилигига, юрак ва мия етишмовчилигига олиб келади. Бу касаллик куп холларда атеросклероз касаллиги билан бизга келади ёки уни ривожланишини тезлаштиради.
ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ
Хафакон касалигини даволашга купгина усуллар бирга олиб борилади.
Биринчидан – касалликни келтириб чикарувчи аъзога таъсир этувчи салбий таъсирлар йукотилади, дам олиш овкатланиш тартиблаштирилади,Ю туз ва сув истеъмол килишни чекланади.
Иккинчидан – нерв тузумини тинглантириш учун адатив дориларидан: Бромидлар, валериана, транклизаторларда (тазепан, элениум, рудатель) нейрогентик (аминозин, дроперидол) антидепрессант (амитриптилин) лардан фойдаланилади.
Учинчидан кон босимини туширувчи (гипотензив) дорилардан фойдаланиш. Улар 4 гурухга булинади.
1. Симпато адреналик тузимини ишини сусайтирувчи дорилар:
Клофелин (0,075 мл) – метилдофо (0,25)- L стимуловчи 0,01% - 0,57 в/м. П/п в/в + 20 : NaCl
Резерпин – 0,1 – 0,25 п/п
Рациатин центр симпатолитик
Окитадин 0,025
Бензогексанит 2,5 – 0,5 – 7,0 в/п
Центамин 5% - 0,3-0,5 в/в – 20,0 NaCl
В – блокаторлар
Анаприлен – 0,01 – 0,04 (обзидан индерал)
Виксен 0,005 по 1т х 3
Тразикор 0,020 по 1 т х 3 р
L – блокаторы
Празозин – 0,0005
Пирроксан – 1% - 2 – 3,0 в/м, п/п
Табл. 0,015-0,03
3. Сув – туз алмашинувига таъсир этувчи дорилар.
Гипотиазид 25-50-100 . Бриналдикс 10-60 .
Фуросемид 40
Урегит
Вирашпирон, триамтерин – 25 х 3 р - 50 – 100
4.Кон томирларини кенгайтирувчи моддалар:
Апресин с 10 – 25 .
Миоксидил 2 – 40 .
Антропруссид Na – 10 – 20 .
Антогон Са – фенигидин (кориндар, кордарин, ниридипин, адолат) верапамил, изоптин, финоптин – 40-80 .
5.Ренин – ангиотензинга карши моддалар.
Каптоприл (камотен, тензиомил) – 25 –50 .
I боскичда – 1ти дори, секин – аста дозаси кутарилиб борилади.
II боскичда 2-3 дори кушиб ишлатилади.
III боскичда – 3та ва ундан куп дорилар ишлатилади.
Кризларни даволашда – 1% - диабазол – 4-6,0 в/в ёки 0,01%-1,0-10 мл NaCL в/в ёки 0,25% - 2,0 дропериодло в/в ёки 5% - 1,0 пентамин в/м, в/в + 10,0 NaCL в/в – фурасемид 4-6,0-2%
Эуфиллин 2,4% - 10,0 в/в
Нитропрусид Na – 50 мг – 500,0 , 5% глюкоза.
Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар:

Download 473,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish