Жарангли ва жарангсиз нам хириллашларни ташхисий ахамияти
Нам хириллашлар патологик жараённинг турличалигига кўра жарангли ва жарангсиз бўлиши мумкин.
Жарангли нам хириллашлар хавосиз, зичлашган ўпка тўқимаси билан чегараланган бронхларда эшитилади. Ёки силлик деворли бўшлиқларда эшитилади. Бундан ташкари бўшлиқни ўзи хам резонаторга ўхшаб нам хириллашларни кучайтириб беради. Улар улчамларига караб ўрта ёки йирик пуфакчали бўлади. Жарангли хириллашларни эшитганда худди қулоқ тагида эшитилгандек бўлади.Ташқи қисмларда бундай жарангли хириллашлар эшитилса ўпка тўқимасини, атроф бронхларнинг яллиғланишидан, умров остида, курак остида эшитилса туберкулёз инфильтрат ёки ўпка каверкасидан далолат беради.
Жарангсиз нам хириллашлар бронхларнинг шиллиқ қаватининг яллиғланишида ёки чап коринча етишмовчилиги натижасида келиб чикадиган уткир ўпка шишишида эшитилади. Бунда товуш бронх бўшлиғида пуфак ёрилишида эшитилади. Бунда товуш бронх бўшлиғида пуфак ёрилиши ва кўкрак деворининг юзасига таркалишида « ўпканинг хаволи ёстиги» билан сусайтиради. Бу эса бронхни ёпиб куяди.
Аускультация методи Билан томчилаётган томчи товушини хам эшитиш мумкин. Бу товуш йирик ўпка бўшлиқларида ёки хавони бемор горизонтал холатдан вертикал холатга утганда, жойини узгартирганда эшитилади.Бундай холларда йирингли суюқлик бўшлиқни тана юзасига ёпишиб томчи холатида тупланади ва кетма-кет пастга тушиб бўшлиқдаги суюқ балгам ва йирингни юзасига урилади.
Крепитацияни хосил бўлиш механизмлари.
Крепитация алвеолаларда девор буйлаб суюқ экссудат бўлишида пайдо бўлади. Бундай холат беморларнинг ўпка тўқимасининг биринчи даражали яллиғланишида ва крупоз пневмониянинг учинчи даражасида кузатилади. Бунда альвеолаларда кам миқдорда яллиғланиш экссудати бўлганда, ўпканинг инфильтратив туберкулёзида, ўпка инфарктида, чап коринчанинг мушакларининг қисқарувчанлик функцияси бузилиши натижасида ўпка тўқимасида кон айланишида димланиш бўлганда кузатилади.
Крепитация ўпка тўқимасининг эластиклик хусусияти сусайганда, кўпинча кари одамларда нафас олганда ўпка тўқимасининг пастки латерал қисмида, айникса уткизиб куйилганда яхши эшитилади.
Компрессион ателектазда хам утувчи крепитация кузатилади. Ўпка яллиғланиши кўп давом этса хам крепитация бўлади ва альвеола бўшлиғида яллиғланиш секрети кўп йигилса, сурилиб кетса бу товуш йуколади.
Соғлом одамда альвеолаларнинг нормал функциясидан ташкари курсатиб ўтилган патологик холларда бужмайган холатда бўлади. Шунинг учун уларга хаво кириши фақат чуқур нафас олганда кузатилади. Бу эса альвеолалар деворининг бир-биридан ажралиши ва чирсиллаган товуш эшитилиши кузатилади. Бу кўпроқ майда пуфакчали нам хириллашларни эслатади.