Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Соғлом аьзолар перкуссиясида вужудга келувчи товуш ходисалари



Download 1,2 Mb.
bet50/163
Sana30.04.2022
Hajmi1,2 Mb.
#596861
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   163
Bog'liq
2 5318927446857221665

5.3. Соғлом аьзолар перкуссиясида вужудга келувчи товуш ходисалари
Юқоридан келиб чиккан холда, перкутрланувчи аьзонинг зичлигига кура перкуссия бир неча хил бўлади:
1. Аниқ ўпка товуши-баланд, давомли ва нисбатан частотаси паст бўлади.Наьмуна сифатида соғлом кишининг курак ости ва қўлтиқ ости ерларининг перкуссияси натижасидаги товуш хисобланади.
2. Бўғиқ товуш-амплитудаси кичик, давомийлиги паст ва частотаси баланд бўлади.Мисол килиб, букса мушаклари перкуссиясида вужудга келадиган товушларни келтириш мумкин. Жигар, юрак, талок перкуссиясида шундай товуш чикади.
3. Тимпаник товуш (барабан)-жарангли, давомли ва паст частотали бўлади.Мисол учун, қорин бўшлиғи перкуссиясида чикадиган товуш барабанга уриш натижасида чикувчи товушга ухшайди.


5.4.Перкуссияи турлари. Улар тавсифи.
Перкуссиянинг қуйидаги усуллари мавжуд:
1. Бевосита перкуссия (Л.Ауэнбургер,Ф.Г.Яновский, В.П.Образцов бўйича)
2. Плессиметр ва болғача воситасида перкуссия (Пиори, Сакольский (1835), Гольдшайдер)
3. Аускультатор перкуссия.
4. Плессиметр перкуссияси.
Л.Ауэнбругер бўйича бевосита перкуссия перкутрланувчи қисмга эгилган кафт Билан енгил перкутор куч бериш билан амалга ошади, хамда ўпканинг қиёсий перкуссияси сифатида ўпкада дағал, хажми катта ўпка тўқимаси жарохати мавжуд булган холларда қўлланилади.
Яновский усули бўйича бевосита перкуссия перкутрланувчи сирт бўйича кўрсаткич ёки ўрта бармоқни эгилтирган холда енгил перкутор куч ишлатиш йўли билан амалга оширилади.Перкуссиянинг бу турида тебранишнинг ўтиш чуқурлиги катта эмас.
Хозирги кунда перкуссиянинг бу тури аускультация билан биргаликда топографик перкуссия учун қўлланилади.
В.П.Образцов усули бўйича перкуссия юқоридаги усулдан фарқ килиб, уришдан олдин кўрсаткич бармоқ ўрта бармоқ устида бўлиб, сунгра перкутрланувчи сиртга бевосита кўрсаткич бармоқ урилади.Бевосита перкуссия усули тарихий ахамиятга эга бўлиб,кам қўлланилади.
Пальш ва Гольдшайдер усули бўйича перкуссия топографик перкуссия ўтказиш учун қўлланилади.Енгил перкутор куч чап қўлга III бармогига перпендикуляр тўғри бурчак остида жойлашган ўнг қўл 111 бармогини қуйиб урилади.Бунда тебраниш тарқалиш чуқурлги ва кенглиги катта эмас, бу эса аьзолар чегарасини тўғри аниқлашга ердам беради.
Энг куп тарқалган перкуссия усули амалиетга П.Пиори (1827), Сокольский (1835) томонидан киритилган. Бармоқдан бармоқга уриш орқали амалга ошади.Чап қўл кафти перкутрланувчи сиртга қуйилиб, бармоқлар сал ёйилиб, бемор танасига зич қуйилиб, ўрта бармоқ плессиметр ролини уйнайди.
Перкутор куч учун эгилган ўнг билакни плессиметр ва болғача бармоқдан 1 -2 см оралиқда чап билак устига ўрнатилади.Сунгра ўнг қўл билагини сал эгилтириб, плессиметр устидан навбатли урилади.
Кучнинг аниқ плессиметрга перпендикуляр бўлишига эьтибор қилиш зарур. Перкуссияда бир нуктага 1-2 секундли интервалда 2 та бир хил куч ишлатилади, бундан кейин плессиметр бошқа жойга урнатилади.
Перкуссиянинг бармоқли усули хусусияти шундан иборатки кенг диапазонда перкутор кучнинг таксимланганлиги, шунинг учун хам бу усул қиёсий ва топографик перкуссия учун қўлланилади.
Аускулятор перкуссия аьзолар чегарасини аниқлаш учун қўлланилади. Бунда ўрганилаетган аьзо устига фонендоскоп урнатилади.Тадқиқотчи аьзо устидаги терини ўнг қўл билан тирнашдан хосил бўладиган товуш ходисаларни эшитади. Кейин терини тирнаб, ўнг қўл фонендоскопдан узилади.Фонендоскоп жойлашган аьзонинг чегарасини товуш ходисаларининг камайиши ёки тулик йўқолиши билдиради.
Плессиметр-таёқча перкуссиясида перкутор куч плессиметр устидан бармоқ билан эмас, металл таёқча, танга ёки перкуссион болғача дастаги билан урилади.Перкуссиянинг бу тури хаво мавжуд булган бушликни аниқлаш учун қўлланади, бунда бушлик устида перкутор товушнинг металл акси вужудга келади.



Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish