Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Лаборатория тахлиллари ва рентгенограмма маълумотлари



Download 1,2 Mb.
bet125/163
Sana30.04.2022
Hajmi1,2 Mb.
#596861
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   163
Bog'liq
2 5318927446857221665

5.7. Лаборатория тахлиллари ва рентгенограмма маълумотлари.
Лабаратория текширишлар натижасида кон тахлилида кам микдорда лейкацитоз, лейкацитар формуладан чап томонга силжиши ва ЭЧТ ни ошиши кузатилади. Балғам аъзоизмда куйидагиларни аниклаш мумкин: балғам шиллиқ ёки шиллиқ -йирингли бўлиши мумкин. Микроскопик текширишларда лейкоцитлар ва хилма-хил флора бўлиши мумкин. Рентгенологик текши-ришлар қўлланмайди.
5.8. Чекишни нафас аъзоларига зарарли таъсири.
Тамаки - захарли ўсимлик хисобланади. Тамаки 120 мамлакатда етиштирилади. Тамаки таркибига 0,8-1,8% никотин, 2,6-13,5% углевод, 8,4-12% оксил.1та чекилган сигарет тутуни 0,5г тамаки тутуни таркибига 1000 дан ортик хилма-хил компонентлар бор. Тамаки тутуни аъзоизмга зарарли таъсири курсатади. Чекиш давомида токсик моддалар хосил бўлади. 200 дан ортик аъзоизм учун хавфли бўлган асослар уларга киради хавфли таъсир курсатувчи никатин, эфир ёглари, ис гази, аммиак ва турли моддалар улардан бири бензлирен хисобланади. Хавфли моддаларга радиактив моддалар хам киради: полоний, кургошин, висмут, мишъяк, калий, шунингдек, ёғ сирка, чумоли, валериан, синил кислотаси ва формальдегид ва бошқалар. Энг захарли никотин тамаки тутуни таркибида 28,7% ташкил этади. Одамда никотин тамакига ўрганиб қолишни келтириб чикаради. Никотин 1928 й. Посельт ва Реймон томонидан топилган ва тасвирланган. Никотин ёғсимон тиник суюқлик бўлиб, у ўзида бадбўй хид ва аччиқ таъм тутади. Хавода жигаррангга бўялади, сувда ва спиртда яхши эрийди. Одам учун никотиннинг улим казоси-5-100м ёки 2-3томчи. Мана шу доза хар куни одам қонига 20-25 та сигарет чеккач, тушади. Чекувчилар улмайдилар чунки бу доза секинлик билан тушади. Никатиннинг 1қисми тамаки таркибидаги формальдегид билан нейтралланади. 30 йил давомида бундай чекувчилар тахминан 20000 сигарет чекади ёки 160 кг табак атрофи, уз таркибига 800 гр. никотин Францияда Нисси шахрида «Ким кўп чекиш» конкурсида 2 «ғолиб» 60 та сигарет чекиб нобуд бўлди, қолган қатнашчилар оғир ахволда касалхонага жўнатилди. Англияда қуйидаги холат кузатилган. Узоқ йиллар давомида чекиб келган 40 ёшли киши кечаси оғир мехнат бажариб 14 та сигара ва 40 та сигарет чекди ва эрталаб ўзини ёмон хис қила бошлади, ёрдам кўрсатилишига қарамай вафот этди. Бутун таркибидаги аммиак оғиз, бурун, хиқилдоқ, трахея ва бронхларнинг шиллиқ қаватини таъсирлайди. Никотин билан таъсирланган бурун шиллиқ қавати сурункаликатарга сабаб бўлиши мумкин. Бурун, қулоқ билан богланган шунинг учун эшитиш кобиляти пасаяди. Тутун овоз пайларига таъсир килади. Узоқ вақт давомида чекиш фиброз тукима калинлашишга овоз бойламлари кисишига олиб келади, натижада овоз йугонлашади. Трахеява бронхнинг шиллиқ қаватига никотин таъсир килади. Никатин хаво йўлларида киприкчаларни шикастлайди. Тамаки тутунининг 1 қисми шиллиқ қавати бронхларга утиради. Хикилдок, трахея ва бронхларнинг шиллиқ қавати таъсирланади ва яллигланади. Шунинг учун сурункали трахеит ва бронхит чекувчилар касаллигидир. Чекувчилар йуталганда корамтир рангли шиллиқ ажралади. Бунда хеч кандай дори ёрдам беролмайди. Ягона йўли чекишни ташлаш. Йутал натижасида хансирашлар, нафас олиш кийинлашиши кузатилади. Чекувчининг ўпкаси эластиклиги паст, ифлосланган вентиляция функцияси паст ва тез карийди. 1кун 1 кути сигарет чекувчининг нафаси узидан 20 ёш катта, лекин чекмайдиган одамнинг сингари чекиш ўпка силига сабаб бўлади. Француз олими Ати, 100та сил билан касалланганларнинг 95% чекувчи эканини исботлади.
Тамаки тутунига бензпирин ва бошка моддалар бор, улар концероген таъсир курсатади. 1000та сигарет 2мл. га якин бензлирин бўлади. Тадкикотлар натижасида шу маълум бўлдики 2мг бензлирин куен ва каламушга усма касаллигига сабаб бўлар экан. Тамакининг концероген хусусияти 30-йиллардаёк аргентиналик врач Раффо томонидан аникланган. У 9-10 давомида куен қўлогига тамаки тутуни таркибидаги моддаларни артган ва куён қўлоги усма пайдо бўлган. Хаар куни 1 кути сигарет чекилса 1йил давомида 500гр нурланиш олади деб югославиялик врач Иванович хисоблади. Узоқ вақт чекиш хужайрани узгаришларига сабаб бўлади, бу эса саратонга олиб келади. Бошлангич бронх ва ўпкадаги узгаришлар саратон олди хисобланади. Тамаки тутуни ўпкага бошка тукималарга нисбатан 40 марта кучли таъсир килади. Ўпка саратони чекилган сигарет ва неча йилдан бери чекишга боглик. Чекишни ташлаш саратон келиб чикиш эхтимолини камайтиради.


  1. Download 1,2 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish