Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси



Download 1,2 Mb.
bet116/163
Sana30.04.2022
Hajmi1,2 Mb.
#596861
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   163
Bog'liq
2 5318927446857221665

5. Ранги


Балғам ранги алохида холда балғам характеридан ажралиб туради
Асосан балғам рангини унинг хар бир таркибий қисми белгилайди: йирингда хос-яшил, (бронхиал астмада бронхитлар), қонда - пушти (ўпкадан қон кетиш), қўнғир (ўпканинг зардобли яллиғланиши),сарғиш (бронхоектаз), жигарранг (гангренада), қорамтир, қизғиш шиллиқ-кулранг ранг
Балғам экзоген пигментлар билан бўялган булиши мумкин: кўмирсимон чанг-қора, рангли, унсимон чанг ва бошлар
6. Хиди
Янги олинган балғам одатда хидли булмайди. Ёкимсиз,балғам ажратиш пайти чириган хид ўпканинг чириш жараёнида, ўпка тукималарининг парчаланишида бўлади

7. Аралашмалар


Балғамнинг аралашмасини куриш учун Петри косачасидакора ,сунг эса ок фонда ўтказилади Буни топиш учун:
Кулранг-кора рангдаги тукимани ажратиш
Рак шиши ва ехинокок кисми
Дитрих пробкаси-окиш-саргиш юмшок қонсистенцияли тугнагич бошидек кесакча хажми
Ва уткир хидли,ажралган тукима кисми,бактерия ва ёгли кислата кристали
Актиномицет друзў –майда бўлакча окишва яшилрок кулранг рангли,


5.3.2. Балғамни микроскопик текшириш.
Микроскопияда соф буялмаган, табиий (натив), буялган препаратлар ишлатилади.
Натив препарат тайёрланади, Петри чашкасига солинган материалдан йиринг, қон булаклари, узун нок иплар олинади ва буюм ойнасига қуйилади, шундай миқдордаги копкогич ойна билан ёпганда ярим-шаффоф препарат хосил булсин. Микроскопия аввал кичик кейин катталаштирилиб курилади.
Кичик курганда Куршман спирали топилади, шунингдек зич иплардан ва лейкоцитлардан иборат шиллик модда ва Шарко-Лейден кристалдан (ялтирок, шаффоф ромб шаклига) иборат. Куршман спираллари бронх спазмаларига, купрок бронхиал астмага, ўпка раки, камрок зотилжамга учрашда.
Катталаштирилган препаратда қуйидагилар куринади:
Лейкоцитлар:
- Шамоллаш ва йирингли жараёнларга нейтрофиллар.
- Эозинофиллар, одатда ноаниқ булинади, епишадиган жойи ёки огирлиги, тук – кулранг рангда тулик куринади, уларни яхши куриниши учун Романовский-Гимза усули билан ёки 1% ли эозин эритмаси (2-3 мин) ва 0,2%ли метилен куки (1/2-1 мин) буялади.
-Эритроцитлар ўпка тукимасида парчаланиши, пневмонияга, ўпка инфарктига, кичик қон айланишининг димланишига.
-Эпителий хужайралари, огиз бушлигининг, бурун халкумнинг ясси эпителийси, нафас йулларининг цилиндр эпителийси нормада купрок, бронхит ва бронхиал астмага янаям купрок.
Альвеоляр макрофаглар - йирик хужайралар булиб, ретикулогис-тиоцитар келиб чикишга эга. Улар рангсиз, кора ёки сариқ-жигарранг рангда бўлади. Альвеоляр макрофаглар купрок яллиғланиш жараёнида учрийди, лекин балғамда кам миқдорда учрийди. Альвеоляр макрофаглар эритроцитлар альвеолага тушганда, яъни кичик қон айланишда димланиш булганда, айникса митрал стенозда, ўпка инфарктида, крупоз зотилжамда аниқланади. Альвеоляр макрофагларда аниқлаш учун берлин лазурь реакцияси қуйилади. Озгина балғамни буюм ойначасига солиб устига 1-2 томчи 5% ли сариқ қон тузи, 2-3 минутдан кейин 1-2 томчи 2%ли HCl эритмаси томизиб, аралашти-рилади ва ёпгич ойна билан ёпилади. 1 неча мин. дан кейин пигмент доначалари кук ранга буялади.
Балғамда ўпка тукимасининг эластик толалари силда, ўпка саратонида, ўпка абцессида учрийди. Эластик толалар ялтирок ингичка 2 қонтурли тола охирида 2 га булинган. Купинча занжирсимон тумам шаклида эластик толалари тупланиши, альвеолар тузилишини саклаган холда, аммо алохида толалар ва ажралган холдаги толалар шаклида кузатилади. Бу толалар хар бир балғам томчисида топилавермайди, уларни топишни осонлаштириш учун улардан қонцентрацияси ошишнинг сакланади.
Балғамдан 1неча мл. га тенг миқдорда ёки 2 баробар 10%ли ишкор солиниб, шиллик эригунча киздирилади (иситилади). Бунда балғамни эластик толаларидан ташкари барча шаклли элементлари эриб кетади. Совугандан кейин суюқликка 3-5 томчи 1%ли эозинни спиртли эритмаси кушиб цетрафугаланади, чукма микроскопда курилади.
Эластик толалар юкорида таърифланган хусусиятлар билан сакланиб колади ва очик кизил рангда куриниб туради.
Хавфли усмаларни хужайралари - атипик хужайралар булиб, купинча балғамга тушмайди. Качонки усма эндобронхиаль холатда усганда. Табиий препаратда бу хужайралар узини атипик холати билан ажралиб туради, уларни куп кисми йирик, куримсиз ва турли хил шаклда булиб, купинча 1нечта ядрочали йирик ядро тутади.
Сурункали яллиғланиш даврларида бронхларни тутувчи эпителийси метаплазмада ва атипик чизиклар хосил килиб, усма хужайраларни эслатади. Шунинг учун бу хужайраларни усманиқида куриш полиморф хужайралари ва атипик комплексларни топиш мухим ахамиятга эга. Толаларни яхши куриш учун балғам буялади, материални хавф сиралаётган булаги метанол ёки Никифорова аралашмаси билан фиксацияланади ва Ромоновский-Гимза усули билан буялади.
Кўпинча ромб ва нина шаклдаги тилларанг-сариқ ранглардаги гематоид кристаллари ўпкадан қон кетишида, яъни қон бирданига келмаганда учрайди. Холестерин кристаллари, рангсиз тугри таёкча ёки ромб шаклда булиб, бир бурчаги зинасимон ёки кайрилган бўлади.
Актиномицитлар - балғамдаги кичкина, зич сариқрок булакчалар – друзларни кидириш оркали аниқланади. Микроскопда коплогич ойна остида глицирин томчиларида ёки ишкорий друзларни марказий кисми мицеллалар чатишмасидан ва уни ураб турувчи колбачасимон тузилишдаги ёйсимон зонадан иборатлиги куринади. Грамм усули буялганда мицеллалар фиолетовый рангда куринади, колбачалар пушти рангда куринади. Балғамда учровчи бошқа замбуруглардан Condida albicans мухим ахамиятга эга. Табиий препаратда жамланган ачиткисимон хужайралар ва таркибида споралар туплами тутувчи тармокланган мицелий учрайди.
Эхинакокк элементлари - илмок куринишида, узук-юлук хитин кобикли, пуфакчалар шаклида куринади.


5.3.3. Балғамни бактериологик текшириш.
Бактериологик текширувчи учун балғамни буюм ойначасига олиб, устига ёпкич ойна коплаймиз. Ёпкич ойнана буюм ойна буйлаб юргизамиз, натижада буюм ойнаси устида ингичка кават хосил булган аралашма буюм ойнасини 3\2 кисмини эгаллаши керак. Флорани умумий текшириш учун аралашмадан биттасини олиб хавода куритамиз. 3марта аланга устида фиксация киламиз. Фиксация килинган буюм ойнаси хавода ушланади. Сил микобактерияларини аниқлаш учун Цил-Нильсон усулида, бошқа флорани аниқлаш учун Грамм буйича буяш усуликаси: фиксация килинган препарат устига фильтр когози қуйиб, устига генциан фиолет томизилади, 1,5-2 мин. дан кейин фильтр когози олиниб, Люгол эритмаси окизилиб, 96% спирт билан 1,5-2 мин. рангсизлангунча ушланади, рангсизланган пре-парат сув билан ювиб ташланади. Фуксин карболли эритмаси билан 1 мин. га буялади, сув билан ювилиб, хавода куритилади.
Микроскопда текшириш иммерсион системада аввал кичик, кейин катта объективда курилади.
Грамм усулида буялган препаратда 1катор микробларни аниқлаш мумкин. Грамм (-) пневмакокк, стрептакокк, стафилакокк ва бошқалар, грамм (+) фриндлер диплобацилласи, Пфейффер майда таёкчаси, сил микобактериясида бактериологик текшириш. Сил микобактериялари спирт ва кислатага чидамли булиб, шунинг учун уларни аниқлаш учун Циль-Нильсон усулида буяш керак.
Фиксация килинган препарат устига фильтр когози қуйилиб, устига циль карбон фуксин эритмаси томизиб, Буг хосил булгунча киздирилади, кейин совутилади. Фильтр когозни олиб, сув билан ювиб, препаратни HCl кислатали спирт ёки S кислатасига солинади ва ранги йуколгунча ушлаб турилади.
Препаратни совук сувда ювиб, 0,5 % метилен куки билан 1,5-1 мин буялади, яна бир марта ювиб, хавода куритилади. Микроскопда текшириш иммерсион системада аввал кичик, кейин катта объективда текширилади.
Тўғри буялган кислотага чидамли бактериялар сил микобактериялари ингичка, узун тўғри таёкча ёки сал эгилган, баъзан алохида доначалардан тузилган бўлади. Улар қизил рангга буялади.
Микобактериялар баъзан лейкоцитлар ичи тўп-тўп ёки алохида жойлашади. Кам миқдордаги балғамни бактериологик текшириш ко-никрасиз натижа берса, фластация усули кулланади. Бу усул текши-риш учун балғам 2-3 кун йигилади ва яхшилаб аралаштирилади. Юкорида келтирилган усуллардан ташкари, балғамни озик мухитга экиш усули мавжуд. Бактериялар 7 кун ўсади.
Микроблардан антибиотикга сезгирлигини аниқлаш усули (Диск усули)
Петри косачасига 20мл озикли агар солинади, уни юзасига балғам солинади. Озикли мухит устига балғамни бир текис суриб чикилади. Бир хил масофага антибиотикга шимдирилган когозлар териб чикилади. Косача хона температурасига термостатга 370С 16-18 соатга қуйилади. Текшириш натижаларида микроорганизмларнинг ўсиш зонасининг диаметрига караб аниқланади. Ўсиш зонаси 15мм. Ошмаса, микробни антибиотика кучсиз сезгирлигини билдиради.



Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish