Бу қаторда анионлар суюқликнинг сирт қаватига манфий заряд бериш
хусусиятининг пасайиши (гидратланиш хусусиятининг ортиши) тартибида
қўйилган.
Адсорбция ва биологик жараёнлар. Ўсимликлар хаводаги карбонат
ангидридни тановул қилишидан олдин, барглар газни ўз сатхига
адсорбциялаб оладилар. Хайвонлар ва инсоннинг нафас олиши хаводаги
кислородни ютиш ва карбонат ангидрид билан сув буғини ажратиб
чиқаришдан иборатдир. Бу жараён ўпка сатхида кислородни адсорбциялаш ва
карбонат ангидридини десорблаш йўли билан боради.
Адсорбцион терапияни ўтказишда бемор организмига заҳарли моддаларни
ютуви адсорбент юборилади. Масалан, ошқозон-ичак йўлига тушиб қолган
захарли моддаларни боғлаш ва ичакларда йиғилиб қолган газларни
адсорбциялаш учун карболен (активлаштирилган кўмир) ишлатилади.
Спирт, қанд, нефть маҳсулотларини, фармацевтика препаратларини. маргарин
ишлаб чиқаришда, ёғ саноатида активлашган кўмир адсорбент сифатида
ишлатилади.
Танлаб адсорциялашга моддаларнинг бир биридан ажратишнинг физик-
кимёвий усулларидан хроматография асосланган. Адсорбция қоидаларини
билган холда биологик муҳим моддаларни хроматографик усул билан
ўрганиш, шу жумладан оқсилларни фракциялашни амалга ошириш мумкин.
5.11.
Хулоса ва блиц-опрос.
Сирт ходисалари сирт юзасида кечиб, маълум қонун-қонуниятларга бўйсинади. Бу
қонуниятларни ўрганишда сирт энергиясини ўзгариши, адсорбция ходисасини ўтказиш
шароитлари, адсорбция миқдорини аниқлаш ўрганилади.
Барча биологик жараёнлар
тўқималар юзасида, мембрана чегарасида юз беради. Модда алмашинувининг барча
кимёвий реакциялари адсорбция ходисасидан бошланади. Чунки биринчи навбатда
бошланғич моддалар ферментлар юзасида танлаб адсорбцияланади, кейингина кимёвий
реакция юз беради. Овқат ҳазм бўлиши, нафас олиш, доривор моддаларнинг сингиши –
барчаси адсорбцияга мисол бўла олади. Бу ходисалар барчаси адсорбциянинг умумий
қоидаларига бўй синади, шунинг учун бу қонун-қоидаларни ўрганиш талабалар учун
зарур.
6.
Намойиш килинадиган материал
АУДИТОРИЯГА САВОЛЛАР
1.
Сирт энергияси ва сирт таранглик
2.
Адсорбция, абcорбция, хемосорбция ходисалари
3.
Адсорбцияланиш мувозанати нимадан иборат
4.
Адсорбция жараёнига таъсир этувчи омиллар
5.
Газ-суюқлик, суюқлик-суюқлик сиртидаги адсорбция.
6.
Молекуляр ва ионли адсорбция деб нима айтилади.
7.
Гиббс тенгламаси. Адсорбция изотермасини тушунтиринг
8.
Танлаб адсорциялаш бу нима?
9.
Хроматография нимага асосланган?
10.
Адсорбцион терапия нима?
11.
Адсорбция ва биологик жараёнлар.
Do'stlaringiz bilan baham: