Сўрғич ва бутилкаларни стерилизация килиш коидалари
Кир сўрғичлар иссик сувда ювилади сода эритмаси билан (1г 2 чой кошик сода 1 стакан сув) кайнатилади.
Тоза сўрғичлар курук ва маркерлангани «тоза сўрғичлари учун»деган идишда сакланади, ишлатилганлари эса кир сўрғичлари деб ёзилган идишда сакланади.
Бутилкалар ювилади. Бутилкалар олдин иссик сув ва хантал билан (50 г хантал 10 л сувга) чайилади, кейин окар сувда ювилади.
Чайилгандан сўнг бутилкалар оғзини пастга каратиб темир сеткаларга кўйилади, суви окиб туриши учун сўнг автоклаф шкафига 100-150 С 1 соатга кўйилади.
Тана харорати ва унинг физиологик ўзгаришлари
Одамнинг тана харорати доимий бўлиб (арзимас даражада ўзгариб туришини хисобга олмаганда), ташки мухит хароратига алокадор эмас.
Терморегулация (иссикликни бошкариш) - организмда тана хароратини доимий даражада тутиб турадиган физиологик жараён.
Ташки мухитнинг юкори харорати теридаги теннорецепторлами таосирлантиради. бунда теридаги капиллар кон томирлар рcфлcктор равишда кенгайиб, нафас тезлашади. Натижада тери сатхидан иссиклик сочилиши, зўр бериб эхикаётган тернинг буғланиши ва камрок даражада нафас йўллари шиллик пардасидан иссиклик сочилиши хамда сув буғланиши хисобига иссиклик ажралиши кучаяди.
Ташки мухитнинг харорати пасайганда тери рецепторлари таосирланиб, рефлектор равишда тери капилларларини торайтиради ва тер безлари чикарув йўлларининг силлик мушаклари (мускуллар) спазмга учрайди, бунинг натижасида иссиклик ажратиш камаяди. Мушакларнинг жадал ишлаши муносабати билан иссиклик хосил бўлиш жараёниарининг кучайиши, иссиклик ажратишнинг кучайишига олиб боради. Вилнинг совук фасиида зўр бериб ажраладиган иссиклик ўрнини жадал жисмоний иш бажариш. шунингдек кучли овкат ейиш ёки бир йўла хар иккаласини килиш ёии билан коплаш мумкин.
Болалар харорати нормада катталарникидан бирмунча юкори бўлади, чунки уларнинг ўсиши учун зарур оксидланиш жараёнлари жадалрок боради. Аёлларда жинсий фаолиятнинг даврийлиги муносабати билан оксидланиш жараёнларининг шиддати ой давомида ўзгариб туриши мумкин, бу хайз кўриш пайтида баозан харорат кўтарилишига сабаб бўлади.
Хароратнинг кун давомида бир неча градусга ўзгариши оксидланиш жараёнларининг одам ёши ёки овкат ейиши билан бевосита боғликдир. Соғлом одамларда харорат кеехкурундагига нисбатан, одатда эрталаб бир неча градусга паст бўлади. Харорат каердан ўлеханганига караб кўрсаткичлар хам хар хил бўлади. Чунончи, оғиз бўшлиғи, кин, тўғри ичак шиллик пардасинтнг харорати кўлтик ва чов сохалари терисининг хароратидан 0,2-0,4°C юкоридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |