Hэфф=Ho—Ho=(1- )Ho бунда Ho -қарама –қарши бўлган электрон булутлари билан ўралган ядрода локаллашган магнит майдони. Бу майдон йўналтирилган майдонга қарама – қарши йўналган.
- экранланиш константаси. Қуюқ электрон кобиги протонларни электрон резонанси константаси асосан юқори бўлган қўзғатувчи генераторда намоён бўлади.
Водород атоми билан боғланган электроакцепторлари группалар ( Масалан, -Fе, -Сl, - NО, - CN, - СООR)МПР сигналини кучсиз майдонга силжитади, электрон, донорли группалар ( -R N, - С Н ) сигнални кучли майдонга силжитади.
Текширилувчи мода протонинг сигнал холати эталон модданинг сигналига нисбатан аниқланади ва бу иккала сигнал орасидаги масофа кимёвий силжиш деб аталади.
Текширилувчи эритмага қўшилган эталон мода протонларининг сигнали тор, интенсив бўлиши керак ва текширилувчи модда сигнали орасидаги масофа катта бўлиши керак. Эталон мода сигналининг холати 0 билан белгиланади ва текширилувчи модда сигнал холати герцда ўлчанади ва ўлчаш 0 дан бошланади.
Экранланиш константасини аниқлайдиган локал магнит майдони кучланиши кўрсаткичи Нл ташқи майдон Но кучланишига тўғри пропарционал. Шунинг учун экранланиш константа кўрсаткичини аниқлайдиган электромагнит майдони частотасининг ортиши ташқи майдон (Но) кучланишга тўғри пропорционалдир. Шунинг учун спектрометрнинг электромагнит майдон частотаси ортиши билан эталон ва стандарт сигналлар орасидаги масофа ҳам ортади.
Кимёвий силжиш сигнали ( дельта) билан ифодаланади ва қуйидаги формула билан аниқланади:
Бу ерда
- кимёвий силжиш(мил.улуш.)
- герцда улчанган эталон ва текширилувчи мода сигнал лари орасидаги масофа.
-спектрометр кузготувчи генератронинг ишчи частотаси.
ЯМР сигнали холатини ифодалаш учун абцисса ўқига эталон ва мода сигналлари орасидаги масофа бирлигини спектрометрнинг ишчи частотасига бўлиш керак.
Кимёвий силжиш шкаласини ифодалашнинг 2 хил усули мавжуд :
1. – шкала-дельта- бунга асосан ( ТМС тетраметилсилан ) эталонинг сигнал холатини 0 деб олинади ва кимёвий силжиш кўр саткичи эталон сигналидан чапга томон ортади.
2. – шкала –тау-эталон сигнали холати – ТМС ни 100 мил/ улуш деб қабул қилинади ва кимёвий силжиш кўрсаткичи эталон сигналидан чапга томон камаяди.
Кимёвий силжишнинг 2 – нчи усули ўртасида ўзаро боғлиқлик Ушбу формула билан ифодаланади.
Этил спиртининг қуйи интервалда 500 дан 0 герцгача оралиғида ёзилган ЯМР спектри қуйидагича бўлади:
Этил спиртининг метил группаси протонлари магнит эквивалентли, чунки экранланиш константаси бир хилдир. Бу протонларнинг экранланиш даражаси метил ва гидроксил группалари протонларидан ката, шунинг учун уларнинг сигналлари кучли майдонларда стандарт сигналар ёнида ҳосил бўлади.
Метилен группаси протонларнинг электрон булутлари гидроксил группасига дезэкранланиш таъсирини ўтказади, шунинг учун уларнинг сигналлари кучсиз майдонларда хосил бўлади (яъни метил группаси сигналидан чапроқда). Кислороднинг электроманфий атоми билан бевосита боғланган гидроксил группа протони кўпроқ дезэкранланган, шунга кўра гидроксил протони сигнали ўта кучсизроқ майдонда жойлашган.
Протонларнинг кимёвий силқиши уларни атрофига қараб хар хил бўлади. Сигнал холати яқин жойлашган группанингтабиатига боғлиқ бўлганлиги учун протоннинг кимёвий силжиш кўрсаткичи протонни ўраб турган атом ва функционал группалар ҳақида маълумот беради.
Кўпгина органик бирикмаларнинг спектрлари атласи бор, бу атласи асосида функционал группаларининг кимёвий сигнал кўрсаткичлари жадвали тузилган ва у янги органик бирикмаларнинг ЯМР спектрини солиштиришда фойдаланилади.