Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тошкент фармацевтика институти Кафедра: Фармацевтик кимё Ўқув йили: 2020-2021йй
Мутаҳассислик: 5А510501-Фармацевтик кимё ва фармакогнозия
Магистратура талабаси:Қўлдошова Н.М.
Илмий рахбар: к.ф.н.,проф. Убайдуллаев Қ.А.
Корхона илмий консултанти ф.ф.н. Расулова Г.
"Кальмазин препарати стандартлаш" мавзусида
магистерлик диссертациясига
АННОТАЦИЯ Мавзу долзарблиги:Маълумки, фармацевтика соҳасининг олдида турган устувор вазифаларидан бири аҳолини юқори самарали, безарар ва арзон дори воситалари билан таъминлашдир.Ҳозирда юртимизда 140 дан ортиқ соҳа бўйича ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритмоқда ва аҳолини талаб ва таклифларини ҳисобга олиб, турли таркибли дори препаратларини ишлаб чиқармоқда. Шунингдек, бутун дунё бўйлаб кузатилаётган коронавирус туфайли содир бўлган ҳолатлар иммун тизимини мустаҳкомловчи дори препаратлари номенкулатурасини ошириш кераклигини тақазо этди.
"Кальмазин "биологик фаол қўшимча бўлиб, «Доктор Мардон Фарм» корхонаси томонидан ишлаб чиқилган. Корхона бизга ушбу воситани дори препарати ҳолида меъёрий ҳужжат тузиш учун сифат кўрсаткичини аниқлаб беришни таклиф этди.
"Кальмазин " таркиби: Кальций цитрат………………………………………..1000 мг; Магний оксиди………………………………………….500 мг; Витамин Д3 (холикальциферол)………………………200 МЕ; Рух оксиди……………………………………………….25 мг; Глютамин кислота………………………………………80 мг. "Кальмазин " фармакологик хоссасига кўра кальций-магний алмашинувини бошқаришда, кальций, магний ва витамин Д3 (холикальциферол) етишмовчилигида қабул қилинади.
Тадқиқотнинг мақсади:"Кальмазин" препарати таркибий фармацевтик фаол компонентларни сифат ва миқдорий таҳлил усулларини ишлаб чиқиш, усулларни аттестациялашва фармакопея мақоласининг ва фармакопея мақоласининг лойиҳаси тарзида расмийлаштиришдир.
Тадқиқотнинг вазифалари:Ушбу вазифани бажариш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
1. Таркибидаги кальций цитрат сифат ва миқдор кўрсаткичларини аниқлаш.
2. Таркибидаги магний оксиди сифат ва миқдор кўрсаткичларини аниқлаш.
3.Таркибидаги витамин Д3 (холикальциферол) сифат ва миқдор кўрсаткичларини аниқлаш.
4.Таркибидаги рух оксиди сифат ва миқдор кўрсаткичларини аниқлаш.
5.Таркибидаги глютамин кислота сифат ва миқдор кўрсаткичларини аниқлаш.
6. Таҳлил усулларини валидациялаш.
7. Вақтинча фармакопея мақоласининг лойиҳасини тузиш