Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти



Download 373,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/33
Sana10.03.2022
Hajmi373,49 Kb.
#488175
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
galen preparatlari

Термопсисипнг 
қуруқ 
концентрат 
экстракти (Ехtractum
Thermopsidis siccum standartisatum , 1:1).
Термопсис ўсимлигининг ер
устки қисмидан 25% спиртда олинади.Тайёр маҳсулот таркибида 1%
алкалоид бўлади. Юмшатувчи восита сифатида ишлатилади.
Баҳори адониснинг қуруқ концентрат экстракти (Ехtractum
Adonidis siccum standartisatum 1:1))
Баҳори адониснинг ер устки қисмидан
20% спиртда олинади. 1 г концентрат таркибида 46-54 БТБ бўлади.
Кардиотоник восита сифатида ишлатилади.
Мойли экстрактлар (Ехtгасtа Oleosa ). -Мойли экстрактлар деб, доривор
ўсимликлардан мойлар ёрдамида олинган ажратмаларга айтилади. Ўсимлик
хом ашёсидан таъсир этувчи моддаларни ажратиб олиш учун ўсимлик ва
минерал мойлар (кунгабоқар, пахта мойи, вазелин, ерёнғоқ мойи ва
бошқалар) ишлатилади.
Саноатда мойли экстрактлар ишлаб чиқариш қуйидаги босқичлардан
иборат: хом ашё ва ажратувчиви тайёрлаш; ажратма олиш; ёт моддалардан
тозалаш; баҳолаш ва қадоқлаш.
Уларни тайёрлашда мақерақия, ренерколяқия ва бош-"қа усуллардан
фойдаланилади. Мойли экстрактлар иссиқ ҳолда босим остида, қалин жун
матолар орқали сузилади. Улар ташқи кўриниши ва таъсир этувчи модда
миқдори билан баҳоланади.
Мойли экстрактлар ташқи мақсадлар учун ишлатилади. Мойли
экстрактларнинг сони унча кўп бўлмасдан, уларга мингдевона, бангидевона,
кашқарбеда ўти ва гнафалиум мойли экстрактлари, каротолин ва бошқалар
киради.
Мингдевона мойли экстракти (Ехtractum Hyoscyami Oleosum).
Бу
экстракт таркибида 0,05% алкалоид бўлган мингдевона баргидан, кунгабоқар
мойидан 3 хил усулда олиниши мумкин. 1. Мацерация усули. Сирланган
(эмал билан қопланган) чўян идишда 100 қисм йирик майдаланган
мингдевона баргини 75 қисм 95% ли спирт ва 3 қисм аммиак билан намлаб,
хона ҳароратида қолдирилади (12 соат). Аралашма икки қават деворли
махсус қозонга ўтказилиб, устига 1000 қисм кунгабоқар мойи ва 50 қисм
қуритилган натрий сульфат солиб, 50-60°С хароратда спирт, аммиак ва сув
тўлиқ буғлангунча аралаштириб турилади. Спирт, аммиак ва сув тўлиқ
буғланганда аралашма тиниқ бўлиб колади ва барг бармоқ орасига олиб
эзилганда, кисирлайди. Сўнг ажратма қуйиб олинади, икки кун тиндириб
сузилади ва мой билан 1:10 нисбатигача етказилади.
Санкт-Петербург «Октябрь» кимё-фармацевтика ишлаб чиқариш
бирлашмасида майдаланган мингдевона баргидан 1% ли аммиак сақлаган
70% ли спирт билан перколяторлар батареясида ажратма олинади. Олинган
ажратма сузилади ва тепг миқдордаги кунгабоқар мойи.



Download 373,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish