Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти


МАВЗУ: ЭКСТРАКТЛАР. АЖРАТМА ОЛИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОС-



Download 373,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/33
Sana10.03.2022
Hajmi373,49 Kb.
#488175
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
galen preparatlari

МАВЗУ: ЭКСТРАКТЛАР. АЖРАТМА ОЛИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОС-
ЛАРИ, АЖРАТМА ОЛИШ ЖАРАЁНИГА ТАЪСИР ЭТАДИГАН
ОМИЛЛАР. АЖРАТМА ОЛИШ УСУЛЛАРИ.
 РЕЖА:
1. ЭКСТРАКТЛАРНИ ТУРЛАРИ ВА ТИББИЁТДА ТУТГАН ЎРНИ.
2. АЖРАТМА ОЛИШДА ИШЛАТИЛАДИГАН АЖРАТУВЧИЛАР.
3. АЖРАТМА ОЛИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОС ЛАРИ.
4. АЖРАТМА ОЛИШ ЖАРАЁНИГА ТАЪСИР ЭТАДИГАН
ОМИЛЛАР.
5. АЖРАТМА ОЛИШ УСУЛЛАРИ.
МАҚСАД:
ТАЛАБАЛАРНИ ЭКСТРАКТЛАРНИ ТУРЛАРИ ВА ТИББИЁТДА ТУТГАН ЎРНИ
БИЛАН ТАНИШТИРИШ. АЖРАТМА ОЛИШДА ИШЛАТИЛАДИГАН АЖРАТУВЧИЛАР,
АЖРАТМА ОЛИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОС ЛАРИ, АЖРАТМА ОЛИШ ЖАРАЁНИГА ТАЪСИР
ЭТАДИГАН ОМИЛЛАРВА АЖРАТМА ОЛИШ УСУЛЛАРИНИ ЎРГАТИШ.
Экстрактлар деб ўсимлик хом ашёсидан биологик фаол моддалари сув,
спирт,эфир ёки бошқа ажратувчилар ёрдамида ажратиб олинган ва ажратув-
чиси қисман, баъзан бутунлай буғлатлиган ажратмаларга айтилади.
Экстрактлар- куюқ-суюклиги (консистенция) га қараб таснифланади.
Суюқ экстрактлар - концентрланган ажратмалар бўлиб, 50% дан кўп
намлик сақлайди, ажратувчи сифатида ҳар хил қувватдаги этил спиртлар
ишлатилади.
Қуюқ экстрактлар - ўта қовушкоқ, идишдан тўкилмайдиган асалсимон
чўзиладиган масса бўлиб, 25% гача намлик сақлайди, улар 3:1, 4:1, 5:1, 6:1
нисбатларда тайёрланади.
Қуруқ экстрактлар- толқон ёки толқонга ўхшайдиган масса бўлиб, 5%*
гача намлик сақлайди.
Синтетик дори моддалари кенг ишлаб чикарилаётган бизнинг
асримизда шифобахш гиёҳлар ўз ахамиятини йукотмаяпти
мамлакатимизда ўсимликлар дунёси ниҳоятда бой ва ранг барангдир .
Ўзбекистон табияти бетакрор шунинг учун хам унинг ўсимликлар
дунёси ғоят кенг Мамлакатимизда 4230 дан ортиқ турдаги ўсимлик
шундан 577 тасининг дориворлик ҳусусияти аникланган . Маьлумки
мамлакати-мизда дориворлик ҳусусиятига эга бўлган 230 хилдаги
шифобахш ўсим-ликлардан фармацевтика саноати учун хом ашё
тайёрламокда.
Фойдаланган адабиётлар
1.Государственная Фармокопея Х1 изд. вып. 2.М.; 1991.
2.Маҳкамов С.М., Усуббаев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар техноло-
гияси Тошкент,1994.-325б.
3.Технология лекарственных форм / Под.ред.проф. Л.А.Ивановой М.; 1991
4.Промышленная технология лекарств / Под ред. проф. В.И.Чуешов Том 1-2
Харьков. 2002.
5.Миролимов М.М. Йиғинди препаратлар технологияси Т.,2002, б.


МАВЗУ: СУЮҚ ЭКСТРАКТЛАР.ПЕРКОЛЯЦИЯ ВА РЕПЕРКОЛЯЦИЯ
УСУЛЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БОСҚИЧЛАРИ. ПЕРКОЛЯТОРЛАР
БАТАРЕЯСИ.СУЮҚ ЭКСТРАКТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
ТЕХНОЛОГИЯСИ.
РЕЖА:
1.СУЮҚ ЭКСТРАКТЛАР ИФОДАСИ ВА ОЛИШ УСУЛЛАРИ.
2.ПЕРКОЛЯЦИЯ ВА РЕПЕРКОЛЯЦИЯ УСУЛЛАРИ ВА ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ БОСҚИЧЛАРИ.
3. ПЕРКОЛЯТОРЛАР БАТАРЕЯСИ.
4. СУЮҚ ЭКСТРАКТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА
СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ.
МАҚСАД:
ТАЛАБАЛАРНИ СУЮҚ ЭКСТРАКТЛАР ИФОДАСИ ВА ОЛИШ УСУЛЛАРИ.
ПЕРКОЛЯЦИЯ ВА РЕПЕРКОЛЯЦИЯ УСУЛЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БОСҚИЧЛАРИ ҲАМДА
ПЕРКОЛЯТОРЛАР БАТАРЕЯ-СИНИ ИШЛАШИ БИЛАН ТАНИШТИРИШ. СУЮҚ ЭКСТРАКТЛАР
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ЎРГАТИШ.
Суюқ экстрактлар осон қўзғалувчан спирт-сувли ажратмалар бўлиб, 1:1
нисбатда, яъни бир оғирлик қисм хом ашёсидан бир ҳажмий кисм маҳсулот
олинади. Суюқ экстрактлар тайёрланиши нисбатан осонлиги, таъсир қилувчи
моддалар мажмуасининг табийлиги, хом ашё ва тайёр маҳсулот нисбатининг
оддийлиги билан тиббиётда кенг кўламда ишлатишга имконият беради. Шу
билан бирга улар Экстрактив моддаларга тўйинган бўлиб, сақлаш ҳарорати
пасайиши ёки спиртнинг бир қисми учиб кетиши билан чўкма ҳосил қилади,
бу эса Суюк экстрактларни ташиш ва сақлашни анча чегаралаб кўяди.
Суюқ экс-трактлар перколяция, реперколяция ва бошқа усулларда олиниши
мумкин.

Download 373,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish