ДОРИХОНА (грек сўзи - Apotheke - омбор)
Дорихона – бу дори моддаларини тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишга мўлжалланган муассасадир.
Хозирги вактда дорихоналарда асосан магистрал ва тезда бузилиши мумкин бўлган (қайнатмалар, дамламалар, шилимшиқлар) дори моддалари тайёрланади. Бундан ташқари дорихонада рецептсиз берса бўладиган тайёр дорилар ҳам сотилади.
Бундан ташқари беморларни даволаш жараёнида ишлатиладиган баъзи анжомлар минерал сувлар, бғлов материаллари, кўзойнаклар ва бошқалар чакана моллар сифатида сотилади. Дорихоналар 2 турда бўлади:
Очиқ турдаги дорихоналар;
Ёпиқ турдаги дорихоналар.
Дорихонада фармацевтик маълумотга эга бўлган ходимлар ишлайди.
Очиқ турдаги дорихоналарда қуйидаги хоналар мавжуд: қабул хонаси, рецептура хонаси, ассистентлар хонаси, кокторий, стерилизациялаш, захира ва ювиш хоналари. Булардан энг муҳими рецептура бўлимидир. Бу ерда рецептлар қабул қилинади ва тайёр дорилар берилади, олий фармцевтик маълумотга эга бўлган назоратчи–рецептор шу ишларни бажаради. У дори моддаларини ёзилиш қоидаларини, уларни дозаларини, дорилар аралаштирилганда бир-бирига мос келиши ва бошқаларни билиши керак.
Рецептура хонаси махсус айланма шкафлар билан жиҳозланган бўлиб, тайёрланган дорилар шу шкафда сақланади.
Ассистентлар хонасида дорилар тайёрланади, буни одатда 2 та ассистент бажаради. Улар ўзлари тайёрлаган дориларнинг сифатига тўла жавобгардир. Ассистентларнинг иш жойлари тайёрланадиган дори турига қараб жиҳозланади.
Масалан, 1 жой қаттиқ дори тури – сочмаларни, 2 – дори эритмаларини, 3 юмшоқ дори турлари – малҳамлар ва бошқа дориларни тайёрлаш учун жиҳозланган бўлади. Бундан ташқари ассистентларнинг хонасида заҳарли ва кучли таъсирга эга бўлган дори моддалари сақланадиган жавонлар ҳам бўлади. Ассистентни ишини назоратчи-рецептор текшириб боради.
Стерил бўлиши шарт бўлган дорилар алоҳида хонада асептик шароитда тайёрланади. Стерилизация хонаси ниҳоят даражада тоза бўлиши керак.
Дамлама ва қайнатмалар тайёрланадиган хона кокторий деб аталади. Дистилляторлар ҳам шу хонада бўлади.
Ювиш хонаси. Дорихонадаги ҳамма идишлар шу ерда ювилади. Бу хона 2 еки 3 секцияли ювиш машиналари, қуритиш жавонлари ва тоза идиш сақланадиган жавонлари билан жиҳозланган бўлади.
қабул бўлими рецепт талаб қилинмайдиган тайёр дори турларини, беморларни парваришида қўлланиладиган буюмларни сотишни бажаради. Ушбу бўлимнинг материал хонаси бўлади.
Кечаси аҳолига хизмат қилиш учун навбатчи дорихоналар ишлайди. Унда тажрибали провизорлар ишлайди, бундан ташқари катта шаҳарларда дорилар тўғрисида маълумот берадиган махсус маълумот бюролари кечаю-кундуз телефон алоқа тармоғи орқали мулоқатда бўлади. Бундай дорихоналарда дориларни беришдан ташқари врач келгунча биринчи ёрдам кўрсатиш ҳам мумкин.
Ёпиқ турдаги дорихоналар маълум даволаш муассасаси таркибида бўлиб унда даволанаётган беморларни дори-дармонлар билан таминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |