Қуйидаги жадвални тўлдиринг:
Мушак тўқимаси
|
Структур бирлиги
|
Структур бирлигидаги ядро сони
|
Ядрониг локализацияси
|
Силлиқ мушак тўқимаси
|
|
|
|
Кўндаланг-тарғил скелет мушак тўқимаси
|
|
|
|
Кўндаланг-тарғил юрак мушак тўқимаси
|
|
|
|
Жавоби:
Мушак тўқимаси
|
Структур бирлиги
|
Структур бирлигидаги ядро сони
|
Ядрониг локализацияси
|
Силлиқ мушак тўқимаси
|
силлиқ миоцит
|
битта
|
ҳужайра марказида
|
Кўндаланг-тарғил скелет мушак тўқимаси
|
мушак толаси
|
ядролари кўп
|
толанинг перифериясида
|
Кўндаланг-тарғил юрак мушак тўқимаси
|
кардиомиоцит
|
битта ёки иккита
|
ҳужайра марказида
|
3. АМАЛИЙ КИСМ.
1. Силлиқ мушак тўқимаси препаратини микроскоп остида ўрганиш
2. Кўндаланг тарғил скелет мушак тўқимаси препаратини микроскоп остида ўрганиш
3. Кўндаланг-тарғил юрак мушаги препаратини микроскоп остида ўрганиш.
Препарат № 1. Сийдик пуфагининг силлиқ мушак тўқимаси.
Микроскопнинг кичик ўлчамида сийдик пуфагининг мушак пардаси кўринади, улар бир-бирига қарама-қарши жойлашган. Шунинг учун препаратда улар ҳам бўйлама, ҳам кўндаланг кесимларда кўринади. Мушак парда қаватлари орасида қон томирларга бой бўлган сийрак бириктирувчи тўқима қатлами мавжуд.
1 – силлик мушак ҳужайралар бўйлама кесимда,
2 – силлик мушак ҳужайралар кўндаланг кесимда,
3 – сийрак толали бириктирувчи тўқимали қатламлари ва қон томирлар.
Катта ўлчамда бўйлама кесимида дуксимон шаклдаги силлиқ мушак ҳужайралари кўринади. Улар оксифил бўялган ва ҳужайра марказида кўк рангда таёқчасимон ядро жойлашган. Мушак ҳужайралари тутамлар ҳосил қилади, улар сийрак бириктирувчи тўқиманинг юпқа қатлам билан ажралган. Катта ўлчамда силлиқ мушак ҳужайралари ўзини ингичка қисми билан иккинчи миоцитнинг кенг қисмини қоплаганлигини кўриш мумкин.
Бажариладиган босқичлар:
№
|
Тадбир
|
Бажармади
|
Тўғри бажарди
|
1.
|
Микроскопни созлаш
|
0
|
15
|
2.
|
Препаратни предмет столига тўғри қўйиш (бунда албатта препаратнинг ёпқич шишаси юқорига қараган бўлиши керак)
|
0
|
15
|
3.
|
Препаратни кичик объектив (8х) остида қараб чиқиш ва қовуқнинг силлиқ мушак тўқимасини аниқлаш.
|
0
|
15
|
4.
|
Катта объектив (40х) остида ҳар бир мушак ҳужайрасини, ва уларни ўраб турган пардаларни ажратиш.
|
0
|
15
|
5.
|
Препаратга тавсиф бериш
|
0
|
40
|
|
Жами
|
0
|
100
|
Препарат № 2. Тилнинг кўндаланг тарғил скелет мушаги.
Тил мушак толалари 3 та йўналишда ўзаро перпендикуляр жойлашган тутамлар ҳосил қилади. Шунинг учун кичик ўлчамда бўйлама ва кўндаланг кесимда кўк рангда мушак толалари кўринади. Мушак толалари бўйлама кесимда параллел жойлашган ленталар кўринишига эга, уларнинг ядролари мушак толалари пардаларининг остида – сарколеммада жойлашагн. Ҳар бир мушак толасининг сийрак бириктирувчи тўқимали юпқа қатлам билан ўралган (эндомизий), препаратда улар мушак толаларининг орасида ингичка оч тасма шаклда кўринади. Мушак толалари юзасининг баъзи жойларида йирик ядроли сателлит – ҳужайралар кўринади.
Катта ўлчамда бўйлама кесилган мушак толаларда кўндаланг тарғилликни топиш, уларда миофибриллаларнинг қорамтир (анизотроп) ва оч (изотроп) дисклардаги кетма-кетлигини кўриш мумкин. Бу дисклар ён миофибриллаларда ҳам бир текисликда жойлашган. Эндомизийда миосателлитлар, кўк нуқта кўринишда бириктирувчи тўқима ҳужайраларининг ядролари ва қон капиллярлари кўринади.
Мушак толалари катта ўлчамда кўндаланг кесимда юмалоқ ёки бурчакли шаклга эга. Ядроси юмалоқ, периферияда жойлашган. Миофибриллалар кўк нуқта шаклида бутун цитоплазма бўйлаб кўринади. Мушак толалари орасида эндомезий жойлашган.
Мушак толалари тутамлари орасида нисбатан кенг сийрак бириктирувчи тўқимали қатлам жойлашган (перимизий), унда қон томирлар, нервлар, ёғ ҳужайраларини кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |