3 дарс. Яллиғланиш ва репарация. Яллиғланишнинг тавсифи ва умумий ривожланиш принциплари. Ўткир яллиғланиш.
Мавзунинг руҳлантирувчи мақсади: мавзуни билиш умумий курсдаги бошқа мавзуларни (компенсатор ва адаптив жараёнлар, ўсмалар) ўзлаштиришда ёрдам беради, шунингдек, касалликлар патологик анатомиясини клиник фанларни ўзлаштириш ва шифокор амалиётида клиник-анатомик анализ учун мавзуни ўрганиш муҳим.
Ўзлаштиришнинг асосий мақсади: яллиғланишнинг сабаблари, механизмлари, тўқималарнинг реакциялари, морфологик тавсиф даражасида яллиғланишни бошқа патологик жараёнлардан фарқлай олиш.
Ўзлаштиришнинг асосий мақсади:
1. Ялллиғланишга таъриф бериш унинг моҳиятини тушунтириш, этиологияси, ривожланиш механизмлари, ҳар бир фазасининг аҳамиятини тушунтира олиш;
2. Классификацияга боғлиқ бўлган яллиғланишнинг турларини билиш;
3. Экссудатив яллиғланишга таъриф бериш, ва унинг турларини санаб ўтиш;
4. Экссудатив яллиғланишнинг макро- ва микроскопик тузулишини билиш;
5. Экссудатив яллиғланишнинг функционал аҳамияти ва оқибатларини билиш.
Зарур билимлар даражаси: талаба гистология курсидан гистионнинг тузилишини, пиноцитоз ва фагоцитознинг морфологиясини, физиология курсидан–тўқималар (томирлар) аро ўтказувчанлик механизмлари, олдинги патологик анатомия курсидан-морфологию дистрофиялар, некроз, қон ва лимфа айланишиниг нуқсонларининг морфологиясини билиши керак.
Мустақил тайёрлов саволлари (мавжуд билимлар даражаси):
1. Яллиғланишга таъриф бериш, унинг моҳиятини, сабабларини ва босқичлари билиш;
2. Яллиғланишнинг босқичларининг таърифлаш (альтерация, экссудация, пролиферация);
3. Экссудатив яллиғланишнинг таърифи ва турлари;
4. Экссудатив яллиғланиш турларининг морфологиктавсифи;
5.Экссудатив яллиғланишнинг клиник аҳамияти ва унинг турларининг оқибатлари.
Терминология
Абсцесс – (abscessus – чипқон, йирингли яра) – чегараланган бўшлиқли йирингли яллиғланиш. Ўткир ва сурункали абсцесс учрайди. Ўткир абсцесс атрофидаги тўқималардан пиоген мембрана билан ажралган, сурункали абсцесс бўлса –пиоген (ички) ва фиброз (ташқи).
Альтерация – (alteratio) – ҳар хил даражадаги дистрофия ва некрозга учраган тўқималарнинг шикастланиши.
Ангина – (ancho – бўғияпман, босияпман) – ҳалқумнинг яллиғланиши.
яллиғланиш (inflammatio) – ҳар хил шикастланишга жавобан, патоген омилни йўқотишга йўналтирилган томирлаоаро мезенхимал реакциялар.
Дифтеритик яллиғланиш – (diphtera – терисимон пленка) – шиллиқ қаватларда қалин пленканинг пайдо бўлиши билан боғлиқ фибриноз яллиғланишнинг тури.
Катарал яллиғланиш – (katarrheo – оқиябман) –шиллиқ қўшилиб оқиб кетадиган экссудатли шиллиқ қаватнинг яллиғланиши.
Крупоз яллиғланиш – (croup –қуш тилидаги пленка) – унча чуқур бўлмаган некрозли, некроз массаларининг фибрин билан сингдирилиши билан кечадиган яллиғланиш.
Пролиферация – (proliferatio – ўсиш) – капиллярлар эндотелийси ва бириктирувчи тўқиманинг ҳужайраларининг кўпайиши.
Пиноцитоз – макрофаглар томонидан тўқималар суюқлигини олиниши.
Сиалоаденит (греч. sialon – сўлак, aden – без) – сўлак безларининг яллиғланиши.
Флегмона – (phlegmona) – тарқоқ йирингли яллиғланиш.
Экссудация (exudatio) –томирлардан плазманинг суюқ моддалари ва қоннинг шаклли элементларининг чиқиши.
Эмпиема (en – ичи, руоn – йиринг) – баъзи бўшлиқлар деворининг яллиғланиб, йиринг билан тўлиши (плевра, чувалчангсимон ўсимта, ўт қопи, гайморов бўшлиғи).
Эндоцитобиоз – тугалланмаган фагоцитоз (умуман – ҳужайра ичидаги ҳаёт).
Do'stlaringiz bilan baham: |