Модул Санитария эпидемиологик тартиб меъёрлари ва инфекцион назорат
Мақсади:Тингловчиларга меъёрий ҳужжатлар асосида шифохона ичи инфекциясини олдини олиш чора тадбирларини ўргатиш.
Вазифалари:
-Юқумли касалликларнинг (ўта хавфли ва карантин инфекцияларни
-ОИТСни) тарқалишини олдини олиш усуллари ва уларга амал қилиш йўлларини таҳлил қилиш.
-Даволаш профилактика муассасаларида дезинфекцияловчи воситаларга турғун штаммлар ҳосил бўлишини олдини олиш.
-Тиббий муолажалар орқали юқадиган касалликларни олдини олиш. Шифохона ичи инфекциясини олдини олишда СанҚваМларга риоя қилиш, муолажалар вақтида авария ҳолатлари юзага келишини олдини олиш, авария ҳолатлари юзага келганда ўтказиладиган чора- чадбирлар йиғиндисини.
Ўта хавфли ва карантин инфекцияларда эпидемияга қарши ўтказиладиган чора-тадбирларни. Қон орқали юқадиган касалликларни олдини олиш, муолажалар вақтида авария ҳолатлари юзага келишини олдини олиш, авария ҳолатлари юзага келганда ўтказиладиган чора- чадбирларни. Қўлларни гигиеник ювиш усулларини
Ўта хавфли инфекцияларда ҳимоя кийимини кийиш ва ечиш тартибини.Касалликлардан (COVID19) ҳимояланиш тамойиллари.Ҳимоя кийимларини кийиш ва ечиш тартибини ўрганиш.
Модул Стерилизацияда замонавий усуллар ва техника хавфсизлиги
Мақсад: Стерилизация усуллари бажариладиган хоналардаги асептика ва антисептика тадбирлари, уларнинг талаб даражасида бажарилиш тартиб ва қоидалари билан таништириб назарий ва амалий тажрибаларини такомиллаштириш. Стерилизациянинг сифатли бўлиш даражасига эришиш учун тегишли тадбирларни ўз тартиб ва қоидасига биноан бажарилишини таъминлаш бўйича етарлича билим бериш.
Вазифалари:
-Стерилизация ва автоклавлаш тадбирларига тингловчиларни амалий томондан ўқитиш ва ўргатиш
-Машғулотлар давомида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган стерилизация бўлимлари турлари хақида тушунча бериш, замонавий стерилизация аппаратлари билан таништириш, техника хавфсизлиги масалалари бўйича маълумотлар бериб бориш. -Асосий диққат ва эътиборни стерилизация ишларини тўғри олиб бориш, стерилизациянинг сифатли бўлишини таъминловчи тадбирлар ва уни текшириш учун зарур индикаторлардан тўғри фойдаланиш ва ишлатиш қоидаларига тўла амал қилиш.
Стерилизация соҳаси бўйича мавжуд бўлган физикавий, кимёвий, механик,биологик, аралаш ва янги замонавий усуллар тўғрисида тўлиқ маълумотлар бериб тингловчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш.
Стерилизация тадбирларини бажаришда унинг сифатини физикавий, кимёвий ва биологик усуллари билан текшириш ва ушбу усулларнинг афзаллик ва камчиликлари тўғрисида ҳам тўлиқ маълумотлар бериб ўқитиш ва ўргатиш.
Стерилизаторлар ва автоклавлар билан ишлаш давридаги техника хавфсизлиги қоидалари ҳақида тушунчага эга бўлиши
Тингловчилар ўзлаштирган тушунчаси мобайнида стерилизациянинг турли усулларини, тиббий асбобларни қуруқ иссиқлик шкафида стериллашни, тиббий воситаларнинг стерилланганлик сифатини текшириш усулларини, стерилизация бўлимидаги кундалик бажариладиган асептика ва антисептика тадбирларини тегишли тартиб ва қоидага биноан олиб боришни, техника хавфсизлигини, тиббий воситаларнинг стерилизация сифатини текшириш усулларини бажара олишлари керак
Do'stlaringiz bilan baham: |