Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Бухоро Тиббиёт институти Тиббий биология кафедраси


Бирламчи – заҳарлилар: фаол ва нофаол заҳарлиларга бўлинади



Download 6,02 Mb.
bet2/2
Sana17.07.2022
Hajmi6,02 Mb.
#811199
1   2
Bog'liq
Zaharli hayvonlar

Бирламчи – заҳарлилар: фаол ва нофаол заҳарлиларга бўлинади
Бирламчи фаол заҳарли ҳайвонларда заҳарли суюқлик ишлаб чиқарувчи махсус органлари – безлари бўлади
Бирламчи – фаол – заҳарлилар: қуролланган ва қуролланмаган фаол – заҳарлиларни ўз ичига олади
Қуролланмаган фаол – заҳарли ҳайвонларда жароҳатловчи мосламаси (амфибияларнинг тери безлари, ҳашоратларнинг анал безлари) бўлмайди. заҳарнинг токсик таъсири ўлжа танаси билан бевосита контактда бўлади
Нофаол заҳарли ҳайвонларда заҳарли метоболитлар организмнинг ўзида ишлаб чиқилади ва ҳар хил тўқима ва органларда йиғилади( жигар, қорин бўшлиғи, жинсий ва тери безлари). Нофаол заҳарлиларга айрим балиқлар, думли амфибиялар, молюскалар, айрим ҳашоратлар киради, уларда заҳарлилик бутун умри давомида ёки кўпайиш даврида бўлади
Нофаол заҳарлининг заҳари маҳаллий таъсирга эга, тери қоплами ва шиллиқ қаватларга таъсир этади, уларнинг таъсир кучи қон сўрилгандан кейин юзага чиқади
Нофаол заҳарлилар ва иккиламчи заҳарлиларнинг заҳари фақат ҳазм найига тушгандагина хавфли. Бу ҳайвонларнинг фарқи шундаки – нофаол заҳарлилар учун заҳарлилик тур белгиси ҳисобланади, иккиламчи заҳарлиларда эса заҳарлилик спорадик характерга эга
Қуролланмаган фаол заҳарли ҳайвонларда ўлжанинг танасига заҳарли суюқликни ҳазм йўлига тушмасдан парэнтерал йўл билан киритишга имкон яратувчи махсус жароҳатловчи тузилмаси бор. Бу заҳар юборишнинг энг самарали усули ҳисобланади. Бундай ҳайвонларга заҳарли бўшлиқичлилар, молюскалар, ўргимчаклар, чаёнлар, ҳашоратлар, балиқлар ва илонлар мисол бўла олади
Заҳарли содда ҳайвонлар: бу тип вакиллариниг ичида заҳарли ҳайвонлар қалқонли хивчинлилар туркумида учрайди
Уларнинг заҳрида нейротоксинлар устун туради, кам миқдорда гемолизинлар ҳам учрайди
Заҳарли содда ҳайвонлар Тинч океанининг Шимолий Америка қирғоқларида, тропик Америкада учрайди
Одамнинг заҳарланиши заҳарланган моллюскаларни (мидия) истеъмол қилганда кузатилади
Заҳарланишнинг клиник кўриниши нерв системасининг жароҳатланиши типида бўлади. Одам заҳарланган моллюскани истеъмол қилганидан 20 – 30 минутдан кейин тил, лаблар, милк соҳасида парестизия ривожланади. Юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги прогрессив ўсиб боради, ҳатто ўлим билан тугаши мумкин
Заҳарли бўшлиқ ичлилар- бу типнинг ҳамма синфи вакилларида заҳарлилар учрайди
бўшлиқичлилардан актиниялар, илдиз оғиз медузалар, кубомедузалар ва б. қ. заҳарли
бўшлиқичлиларнинг характерли томони, капсуласида заҳарли суюқлик тутувчи отилувчи ҳужайраларининг борлигидир
бўшлиқичлилар заҳари таркибида цитотоксинлар ва нейротоксинлар бўлади
одамлар чўмилганда, балиқчилар тўри билан ишлаганда, аквалангистларда заҳарли ҳайвон билан бевосита контактда бўлганда заҳарланади
одам заҳарланганда терида ачишиш, йўл-йўл майда пуфакчали қизариш, маҳаллий шиш, гиперемия, тошма тошиш кузатилади
илдиз оғиз медуза заҳари билан заҳарланганда юқоридаги белгилардан ташқари умумий токсикоз: кўкракда, қоринда оғриқ, бўғилиш, бўғимлар ва мускулларда оғриқ ва мускулларнинг бўшашиши кузатилади
бўшлиқичлилар заҳари билан заҳарланганда кўрсатиладиган биринчи ёрдам: терининг жароҳатланган жойини совунлаб, оқар сувда ювиш. Ёғли асосдаги маҳаллий озиқ кремини суриш
профилактикаси гидро костюмлар кийилганда эҳтиёткор бўлиш
Илдизоғиз медуза
Кубомедуза
Заҳарли моллюскалар-бу тип вакиллари ичида фаол бирламчи- заҳарли ва иккиламчи – заҳарли ҳайвонлар учрайди
одам фаол бирламчи –заҳарли қорин оёқли ва бошоёқли молюскалар (осминог) билан денгиз тубларини ўрганишда ва алоҳида турларини истеъмол қилганда учрашади
фаол бирламчи-заҳарли ҳайвонларнинг заҳар аппарати безлар ва тешувчи тишчали хартумдан иборат, ҳар бир тиши ичида заҳарли без суюқлигини чиқарувчи канали бор
уларнинг заҳарида ҳам периферик ҳам марказий нерв системасини жароҳатловчи нейротоксинлар бўлади
заҳарли ҳайвонлар чаққан жойда ўткир оғриқ, ачишиш, қичиш, қизариш, шиш, нафас олишда қийналиш кузатилади. Умумий интоксикация симптомлари- бош оғриши, кўнгил айниш, қайт қилиш, иситма чиқиш ривожланади
заҳарланганда кўрсатиладиган биринчи ёрдам: жароҳатланган жойни совунлаб оқар сувда ювиш; Ёғ асосидаги маҳаллий озиқ кремларини суришдан иборат
иккиламчи –заҳарли моллюскаларга акмеа, виргин устрицаси, арка, истеъмол қилинадиган мидия ва б.қ. киради
устрицалар ва бошқа истеъмол қилинадиган моллюскалар бацилла ташувчи сифатида ич терламанинг оғир шакллари ва одамларнинг заҳарланишини чақириши мумкин
профилактикаси: фаол заҳарли ҳайвонлар билан тўқнаш келганда эҳтиёткорлик, иккиламчи заҳарли моллюскаларни дезинтоксикациялашдан иборат
Заҳарли осминоглар
Заҳарли бўғимоёқлилар-ер шарида кенг тарқалган энг кўп заҳарли ҳайвонлар турига эга
бу тип вакилларида заҳарли ҳайвонлар ўргамчаксимонлар синфида (ўргимчаклар, чаёнлар), ҳашоратлар синфи(арилар, асаларилар, чумолилар) вакилларида учрайди
ўргимчаклар туркуми; бу туркум вакилларини заҳарига қараб 2 гуруҳга нейротроп ва гемотроп заҳарли ҳайвонларга бўлинади
нейротроп заҳарлиларга Африка ва Лотин Америкасида кенг тарқалган қушхўр ўргимчаклар киради
бу ўргимчаклар агрессивлиги билан бошқалардан фарқланади. Кўпроқ қўл ва оёқларни чақади,чаққандан кейин оғриқ синдроми тез кучсизланиб, умумий интоксикация симптомлари
( чарчаш, бўшашиш, уйқучанлик) ривожланади,заҳар организмдан яхши чиқариб юборилади
уларнинг заҳарли аппарати заҳар безлари ва жароҳатловчи мосламаси-хелицералар ҳисобланади
Иккинчи гуруҳ –гемотроп заҳарлиларга қорақурт ва бий (тарантул) киради
қорақурт ҳамма жойда кенг тарқалган, бизнинг мамлакатимизда чўл ва тоғолди ҳудудларда тарқалган
заҳарли безлари бош – кўкрагида жойлашган, заҳар йўллари ҳелицераларида, заҳари геморрагин ва нейротоксин хусусиятга эга
қорақурт чаққан жойда кучли оғриқ, шиш пайдо бўлади, кейин оғриқ бўғимлар, суяклар ва мускулларга тарқалади, 1-2 соатдан кейин бош миянинг ҳаётий муҳим марказларини жароҳатлайди
Психоматор қўзғалишлар, галлюцинация, ўлим қўрқуви, ҳар-хил мускулларнингфибриляцияси, нафас олишнинг қийинлашуви, кўнгил айниш ва қайт қилиш кузатилади, айрим ҳолларда тахикардия, экстрасистолия, артериал босимнинг кўтарилиши, тўсатдан нафас олишнинг тўхташи бўлиши мумкин. Летал ҳолатлар 2-4% гача бўлади
Қорақурт чаққанда биринчи тиббий ёрдам: чаққан жойдан қонни сиқиб чиқариш ёки сўриб ташлаш,қорақуртга қарши зардоб юбориш, жароҳат жойини калий перманганатнинг 1% ли эритмаси билан ювиш, кўп суюқлик ичиш тавсия қилинади. Нафас олиш қийинлашганда ўпканинг сунъий вентиляцияси
Қорақурт чаққанда кузатиладиган клиник белгилар ва биринчи тиббий ёрдам
Қорақурт
Бий (тарантул) Европа, Осиё, Америка, Ўрта Осиёнинг саҳро, чўл, дарёлар водийларида тарқалган
заҳар безлари бош –кўкрагида, қисман хелицераларида
жойлашган, жароҳат аппарати-хелицералар
заҳарида цитотоксин ва гемолизинлар устун туради
чаққан жойида ўткир оғриқ, парестезия, гиперемия, шиш, терини кўчирувчи геморрагик пуфакчалар пайдо бўлади, кейин тери ва тери ости клетчаткасининг некрози ривожланади
бий чаққандаги биринчи тиббий ёрдам,қорақурт чаққанда кўрсатиладиган биринчи ёрдамга ўхшаш
Бий (тарантул)
Чаёнлар туркуми-чаёнларнинг 550дан ортиқ тури маълум, Қозоғистон, Жанубий Қрим ва Ўрта Осиёда сариқ чаён учрайди
чаённинг заҳар безлари қорин қисмининг оҳирида жойлашган,ундан чаённинг ниши бошланади
заҳарида геморагинлар ва гемолизинлар ва кам миқдорда нейротоксинлар бўлади; чаённинг чақиши кўпроқ яшаш жойларида кузатилади, чаққан жойда нина санчганга ўхшаш оғриқ, гиперемия, ичи суюқлик билан тўлган бир нечта пуфакчалар пайдо бўлади, кейинчалик умумий интоксикация симптомлари ( кўнгил айниш, қайт қилиш, бош оғриғи, юрак урушининг тезлашиши) ва эритроцитлар гемолизи кузатилади
чаён чаққанда биринчи ёрдам: жароҳатдан қонни сиқиб чиқариш ёки сўриб ташлаш, чаён заҳрига қарши зардоб юбориш, жароҳатни калий перманганатнинг 1% ли эритмаси билан ювиш, кўп суюқлик ичиш тавсия қилинади.Нафас олиш қийинлашганда ўпканинг сунъий вентиляцияси
Қора чаён
Заҳарли ҳашоратлар –бу синф вакиллари ичида заҳарли пардақанотлилар туркуми вакиллари (арилар, асаларилар, чумолилар ва б.қ) кўп учрайди, аммо қаттиқ қанотлилар туркуми вакиллари ( калорадо қўнғизи) ҳамда тангачақанотлиларда ҳам заҳарли ҳайвонлар мавжуд
пардақанотлиларнинг заҳари ферментатив оқсиллар, ноэнзим полипептидлар, биоген аминлар ҳисобланади, уларнинг заҳарида нейротоксинлар устун туради
асаларилар ва ариларнинг заҳари кучли аллергенлар ҳисобланади. Бу эса заҳарланишнинг клиник кўринишини кескин мураккаблаштиради
заҳарли хашаротлар ҳамма жойда кенг тарқалган
ҳашоратлар чаққан жойда куйдирувчи оғриқ, атрофи қизарган ҳалқали рангсиз бўртиқча, уни ўраб турган тўқималарда ҳар хил шиш пайдо бўлиши кузатилади
ҳашорат юз ёки бўйинни чақса шиш яққол кўринади, лимфаденит билан давом этади, кўзни чақса кўз ёши оқиши, конъюктивит, блефарит кузатилади, тана ҳарорати кўтарилиб, нафас олиш қийинлашади
заҳарланишнинг оғирлик даражаси организмнинг индивидуал таъсирчанлигига, чақиш тананинг қайси жойидалигига ва чақиш сонига боғлиқ
Заҳарли ҳашоратлар
Ҳашоратлар чаққанда биринчи тиббий ёрдам: танадан ҳашоратнинг заҳарли нишини олиб ташлаш, чаққан жойни спирт билан ювиш, муз қўйиш, кўп гидрокарбонат натрийли суюқлик истеъмол қилиш, жароҳат жойини оқар сувда совунлаб ювиш, ёғлар асосидаги маҳаллий озиқ кремларини суришдан иборат
профилактикаси:заҳарли ҳашоратлар чақишидан ҳимояланиш, махсус зардоблардан фойдаланиш
Заҳарли балиқ – балиқлар синфи вакиллари ичида заҳарли турлари кўп, заҳарли бези ва заҳарини киритувчи мосламаларига қараб, заҳарли балиқлар фаол заҳарли, нофаол заҳарли ва иккиламчи заҳарлиларга бўлинади
фаол заҳарли балиқларга денгиз окуни, скатлар - гигант найзадум, қизил найзадум ва б. қ. киради
уларда заҳар безлари, ўлжаси тўқимасини жароҳатловчи ва у орқали жароҳатга заҳар тушурувчи мосламаси бор
фаол заҳарли балиқлар Атлантика океани, Баренц ва Қора денгиз, Азов ва Узоқ Шарқ денгизларида тарқалган
фаол заҳарли балиқлар заҳари билан заҳарланганда кучли оғриқ, терининг жароҳатланган жойи олдин оқариб кейин қизариш, кўкариш ва шиш пайдо бўлади. Бир неча соат давомида заҳарланиш белгилари кучайиб боради. Артериал босимнинг пасайиши, юрак ва нафас етишмовчилиги кузатилади
Заҳарли балиқлар
Нофаол заҳарли балиқлар, уларнинг заҳарли ички органлари, заҳарли жинсий маҳсулотлари, мускуллари ва териси бўлади. Бу ҳайвонларнинг кўпчилиги йилнинг маълум мавсумларида заҳарли бўлиши мумкин
нофаол заҳарли балиқларга-тропик ва қутб акулалари, скумбриялар, оддий ўрта ер денгизи ва япон ставридаси, денгиз учар балиғи ва б.қ. киради
тарқалиш: Тропик ва субтропик иқлимли дунё океан ва денгизлари
Нофаол заҳарли балиқлар заҳарига таъсир механизми оқсил бўлмаган нейротоксинларга яқин бирикмалар киради
бу балиқлар билан заҳарланганда: кўнгил айниш, қайт қилиш, қоринда оғриқ, ҳаракат координациясининг бузилиши, скелет мускуллари спазми, тахикардия, артериал босимнинг пасайиши бронхоспазм кузатилади
нофаол заҳарли балиқлар билан заҳарланганда биринчи тиббий ёрдам: ошқозонни кучсиз тузли эритма билан ювиш, фаоллашган кўмир бериш, кўп суюқлик истеъмол қилиш
Иккиламчи заҳарли балиқларга жуда кам турлар киради, бу балиқлар-бактериал токсинлар билан заҳарланганда ўзлари заҳарли балиқларга айланади. Масалан: белугалар ботулинус токсини билан заҳарланади
профилактикаси: шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга асосланган
Заҳарли сувда ҳам қуруқликда яшовчилар-бу синф вакиллари ичида нофаол заҳарли ҳайвонлар учрайди
амфибиянинг терисидаги шиллиқ безлари фақат нафас олишни таъминламасдан, балки душманларидан ҳимоя ҳам қилади, чунки уларнинг ажратган суюқлиги заҳарли бўлади
заҳарининг таркибида кучли токсик бирикмалар (батрохотоксинлар), оғриқсизлантирувчи пептидлар (дермоффинлар), биоген аминлар, кардиотоник стероидлар, гемолитик оқсиллар бўлади
заҳарли амфибияларга саламандраларнинг айрим турлари ( оловли саламандра, калифорния тритони ва кулранг қурбақа мисол бўлади
амфибияларнинг заҳари йиртқичларни заҳарлаш учун хизмат қилади
одам заҳарланганда ҳаракат тизимида қўзғалиш, кейин эса тормозланиш, ҳушдан кетиш, терида эритема ва токсик дерматит ҳолати кузатилади
заҳарланганда кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам : жароҳат жойини оқар сувда совунлаб ювиш, маҳаллий гидрокортизон кремини суриш, перорал заҳарланганда ошқозонни зондлаб ювиш, кўп суюқлик ичиш тавсия қилинади
амфибия заҳаридан илмий мақсадларда ҳам фойдаланилади
Заҳарли амфибиялар
Заҳарли судралиб юрувчилар-рептилийлар синфи вакилларининг кўп турлари фаол заҳарли ҳайвонларга киради
илонларнинг заҳар аппарати заҳар безидан, заҳар йўлидан ва заҳар ўтказувчи тишлардан иборат
заҳарли илонларга кўлвор илон, чинқироқ илон, Ўрта Осиё кобраси, қора илон, қалқон тумшуқ илон, денгиз заҳарли илонлари ва б.қ. киради
дунё бўйича энг заҳарли илон парадеманзе
( parademanze ) илони бўлиб, унинг заҳари, кобра заҳаридан уч марта кучли
илонларнинг заҳари биологик фаол моддаларнинг мураккаб комплекси бўлиб, ҳар хил оила вакилларида бир-биридан фарқланади
Илонлар заҳари билан заҳарланишнинг ривожланишида ҳарорат – омил сифатида катта аҳамиятга эга; ҳарорат кўтарилиши билан заҳарланиш оғир кечади
Кўлвор илон ва чинқироқ илонлар заҳарида кўп миқдорда геморагинлар, гемолизинлар ва цитотоксинлар бўлади, шу ҳисобига бу илонлар чаққанда геморрагик шиш, қон ивишининг бузилиши кузатилади, айрим чинқироқ илонлар заҳарида нейротоксинлар ҳам бўлади ва бу заҳарланиш клиникасини мураккаблаштиради
1-заҳар бези;
2-қовоқсиз кўзи;
3-бурун тешиги;
4-тиш халтаси;
5- катта ўткир тиши;
6- узиб олувчи тиши;
7-тили;
8-териси;
9-эркак жинсий органлари;
10-буйрак;
11-ичаги;
12-ёғ қатлами;
13-ошқозони;
14-ўт пуфаги.
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
1 3
14
Илоннинг тузилиши
Майда тангачали парадеманзе илони
Австралия тайпани
Кўлвор илон
Қирол кобра
Заҳарли илонлар
Кўзойнак илон
Қалқонтумшуқ илон
Капча илон
Заҳарли судралиб юрувчилар-рептилийлар синфи вакилларининг кўп турлари фаол заҳарли ҳайвонларга киради
Илонларнинг заҳари уларнинг ёши 6 – 9 ойдан 1 ёшга етганда ўта заҳарли ҳисобланади, тугаллангандан кейин заҳарлилик 10 баробарга ошади. Заҳарлилик даражаси илонларнинг жинсига, киритилган заҳар миқдорига, чақиш жойининг чуқурлигига ҳам боғлиқ
Кўпроқ аёл ва болаларда заҳарланиш оғир кечиб, ўлим билан тугаши ҳам мумкин
Илон чаққанда заҳарланишнинг умумий ва махаллий белгилари илонларнинг қайси турга киришига қараб ҳар хил бўлади
Заҳарли илонлар(Кўлвор илон, чинқироқ илон, Ўрта Осиё кобраси ва бошқалар) чаққанда; чаққан жойда кучли узоқ давом этувчи оғриқ, шиш, цианоз, тери остига қон қуйилиши, кўнгил айниш ва қайд қилиш кузатилади. Баъзида анафилактик шок кўринишидаги коллапс ва гемолиз ривожланади
Илон чаққанда кўрсатиладиган тиббий ёрдам; жароҳат жойидан заҳарни сиқиб чиқариш ёки сўриб ташлаш, махсус зардоб (антикобра, антигюрза) курак ости соҳасида тери остига юбориш, жароҳатни 1 % ли калий перманганат эритмаси билан ювишга асосланган
Профилактикаси: илонлар билан тўқнаш келганда ва ишлаганда эхтиёткорлик чораларига риоя қилиш
Заҳарлиликнинг пайдо бўлиши
ҳайвонлар ўртасида заҳарлилик ривожланишининг эволюцион механизмлари тўлиқ ўрганилиб ишлаб чиқилмаган
эволюциянинг бошланғич босқичларида ёки ташқи муҳитга ажратилган метоболитлар хизмат қилган(содда ҳайвонлар)
кейинчалик эволюция заҳар ишлаб чиқарувчи махсус тузилма ва органлар ривожланиши йўналишида борган
дастлаб бу эктодерманинг ҳимоя функцияси кучайиши ҳисобига пайдо бўлган (игнатаналилар, бўшлиқичлилар)
кейинчалик заҳарли органларнинг пайдо бўлиши экзокрин ва эндокрин безлар асосида юзага келди, шунинг учун парда қанотлиларнинг заҳарли аппарати жинсий система билан, бош оёқли молюскалар ва илонларда ҳазм системаси билан чамбарчас боғлиқ
шу билан бирга кўпчилик турларда (балиқлар, амфибиялар, ҳашоратларда заҳарли метоболитларни ҳар хил тўқима ва органларда захиралаш каби содда (примитив) заҳарлилик белгилари сақланиб қолган
Заҳарли ҳайвонларнинг тиббий ва хўжалик аҳамияти:
зоотоксинлар фармацевтика саноати учун қимматбаҳо ҳом – ашё ҳисобланади, улар кўплаб доривор преператлар тайёрлашда қўлланилади
айрим токсинлар – кимёвий реактивлар манбаси ҳисобланади
улар мураккаб биокимёвий изланишларда ҳамда заҳарланишга қарши даво зардоблари ишлаб чиқаришда қўлланилади
зоотоксинлар тиббий – биологик илмий изланишларда қўлланилиб, илгари маълум бўлмаган фойдали хусусиятлари аниқланади. Масалан: игна таналиларнинг заҳари нуклеин кислоталар синтезини бўғиб қўяди. АТФаза ферментлари фаоллигини бошқаради, ҳужайра мембранаси орқали кальций ионларини транспорт қилади
заҳарли ҳайвонлардан рационал фойдаланиш учун илонлар, чаёнлар, ўргимчаклар ва ҳашоратлар серпантариялар, скорпионтариялар ва инсектарияларда сақланиб, уларнинг ривожланиш циклига зарар етказмаган ҳолда, улардан тўхтовсиз заҳар олиш учун фойдаланилади

Е`тиборингиз учун рахмат


Download 6,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish