2.4.2. Фармакотерапия 2.4.2.1. Дапоксетин Дапоксетин гидрохлорид – бу БЭни «талабга биноан» даволаш учун қулай
фармакокинетик профилга эга қисқа таъсирли серотониннинг қайта қамали селектив
ингибитори (СҚҚСИ). У қонда тез максимал концентрацияга етади (1,3 соат) ва қисқа
ярим чиқарилиш вақтига эга (24 соатда клиренси 95%) [278]. Ҳoзирги вақтда дапоксетин
буйича тадқиқотларда 6081 та бемор қатнашган [330]. У АҚШдан ташқари Европа ва
бошқа давлатларда БЭни «талабга биноан» даволаш учун руйхатдан ўтказилган.
Дапоксетиннинг мавжуд икки дозаси (30 ва 60 мг) ИЭЛВ кўрсаткичини мос равишда 2,5
ва 3 баробар оширади, бошланғич ИЭЛВ кўрсаткичи 0,5 дақиқадан кам бўлган
беморларда эса 3,4 ва 4,3 баробар оширади [331, 332]. Рандомизацияланган назоратли
тадқиқотларда жинсий алоқадан 1-2 соат олдин 30 ва 60 мг дозада қабул қилинган
дапоксетин биринчи дозадан ИЭЛВ кўрсаткичини ва эякуляцияни бошқаришни оширган,
стресни камайтирган ва жинсий алоқадан қониқишни кўпайтирган. Бирламчи ва
иккиламчи БЭли беморларда дапоксетин самарадорлиги деярли фарқ қилмайди [332–334].
Ножўя таъсирлар дозага боғлиқ бўлган ва кўпинча кўнгил айниш, диарея, бош оғриғи ва
бош айланиши қайд этилган. Бунда 30 ва 60 мг дозада дапоксетин қабул қилаётган
эркакларнинг мос равишда 4 % ва 10 % ножўя таъсирлар сабабли дори воситасини қабул
қилишдан бош тортишган [309]. Беморларда суицидал фикрлар ёки ўз жонига қасд қилиш
ҳолатлари қайд этилмаган ҳамда бирдан дори воситасини тўхтатганда бекор қилиш
синдроми кузатилмаган [335]. Бундан ташқари дапоксетиннинг хавфсилиги бошқа
антидепрессантлар билан даволашдан юқори бўлган [336].
ФДЭ-5 ингибиторлари ва дапоксетин комбинациясига келсак, у ҳар бир препарат
билан монотерапияга қараганда синкопегача ривожланиши мумкин бўлган продромал
симптомлар хавфини ошириши мумкин. Умуман олганда дапоксетин ФДЭ-5
ингибиторлари билан биргаликда қўлланилганда беморлар томонидан яхши қабул
қилинади ва унинг хавфсизлик профили монотерапия бўйича ўтказилган III фаза
тадқиқотлар натижалари билан бир хил [337]. Ушбу тадқиқотларда вазовагал синкопенинг
паст частотаси қайд этилган. Препарат хусусиятларининг қисқа тавсифномасига кўра
дапоксетинни қўллашдан олдин ортостатик кўрсаткичларни (артериал қон босим ва
пульс) ўлчаш зарур. Маркетингдан кейинги кузатув тадқиқотларида анамнез
маълумотлари ва ортостатик синама асосида ортостатик реакция хавфи юқори бўлган
беморларни истисно қилганда синкопе ҳолатлари кузатилмаган [338].
БЭда қисқа таъсирли СҚҚСИнинг таъсир механизми ҳалигача аниқланмаган.
Дапоксетин ўз таъсирига кўра СҚҚСИ антидепрессантларни қуйидагилар билан эслатади:
препарат субнаномоляр даражада 5-HT қайта қамал транспортерларини специфик тарзда
боғлайди, 5-HT рецепторларига кам аффинликка ва 1A-адренорецепторларга, D1 допамин
рецепторларга ва 5-HT2B рецепторларга эса кучсиз антагонизмга эга. Дапоксетинни қабул
қилгандан сўнг унинг тез сўрилиши ҳужайра ташқарисидаги 5-HT концентрациясини
компенсатор ауторегуляция механизмларини енгиб ўта олиш даражасида ошириши
мумкин. Қисқа таъсирли СҚҚСИнинг таъсир механизми бошқа, классик СҚҚСИлардан
фарқ қиладими? Ушбу препаратлар СҚҚСИни узоқ муддат қабул қилганда кузатилувчи
ауторецепторлар ва компенсацияни фаоллаштирмайди ёки ушбу эффектлар кузатилади,
лекин қисқа таъсир туфайли қайд этилмайди [339].