Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


.3. Тиббий ёрдам сифатини баҳолаш мезонлари



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

12
.3. Тиббий ёрдам сифатини баҳолаш мезонлари 
Операциядан олдин антибактериал профилактикани ўтказишда тиббий ёрдам 
сифатини баҳолаш мезони қўйидагилардир:

СЙИ нинг самарали назорат қилиниши, беморларда инфекциянинг паст даражаси, 
мавжуд СЙИнинг манифестацияси (операциядан кейинги даврда гипертермиянинг, 
дизуриянинг мавжуд эмаслиги, операциядан кейинги жароҳатнинг йиринглаши); 

нормал лаборатор кўрсаткичлар (пиуриянинг мўтадиллаши, қонда лейкоцитоз 
йўқлиги ва сийдик экмаларида бактериялар ўсиши йўқлиги). 


156 
13
. АНТИБАКТЕРИАЛ ДОРИ ВОСИТАЛАРИДАН ОҚИЛОНА 
ФОЙДАЛАНИШ СТРАТЕГИЯСИ. 
Беморлар учун антибиотикларни қўллаш фойда бериши инкор этилмаса ҳам, 
уларнинг ортиқча ва нотўғри тайинланиши уропатогенларнинг резистентлиги бўйича 
муаммонинг кучайишига ёрдам беради, бу эса жамият саломатлигига жиддий таҳдид 
солади [13, 14]. Адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра, шошилинч тиббий ёрдам 
бўлимларида 20-50% антибиотиклар заруриятсиз ёки нотўғри буюрилган [15]. Шу сабабли 
бутун дунё бўйлаб антибактериал дори воситаларидан соғлиқни сақлаш тизимида оқилона 
фойдаланиш дастурлари ишлаб чиқилмоқда [16].
Антибактериал препаратлардан оқилона фойдаланиш дастурининг мақсади 
инфекцияни олдини олиш ва даволаш натижаларини иқтисодий самарадорликни 
таъминлаган ҳолда оптималлаштириш, шу билан бирга антибактериал дори 
воситаларининг ортиқча ишлатилишини ва суиистеъмол қилинишини камайтириш, 
жумладан 
Clostridium difficile
каби нозокомиал инфекциялар, токсиклик, вирулент 
қўзғатувчиларни селекциялаш ва резистент штаммларнинг пайдо бўлишини 
камайтиришдир [17]. Антибактериал дори воситаларидан оқилона фойдаланиш 
дастурлари иккита асосий йўналишга эга. Биринчиси, тавсияларга мувофиқ бемор 
даражасида ёрдам кўрсатиш. Иккинчиси ўқитиш ва тескари алоқа каби рағбатлантирувчи 
ҳаракатларни ўз ичига олган тавсияларга, дори воситаларини чеклаш билан бир қаторда, 
риоя қилиш стратегиялари тавсифлайди. Шифохоналарда антибактериал даволашни 
такомиллаштириш бўйича тадбирлар самарадорлигига бағишланган, 2017-йилда 
янгиланган Кохрейн шархларида ушбу дастурларнинг оқилона антибактериал даволаш 
стратегиясига содиқликни оширишда самарали эканлиги ва натижада даволаниш ва 
касалхонада қолиш муддатининг камайганлиги тўғрисида юқори даражадаги далиллар 
келтирилган. Шархларда даволаш муддатини қисқартириш беморларнинг ўлими 
ҳолатлари сонини кўпайтириши кўрсатилмаган [18]. 
Антибактериал дори воситаларидан оқилона фойдаланиш стратегиясининг энг 
муҳим таркибий қисмларига қуйидагилар киради [19]: 
1.
Ходимларни антибактериал дори воситаларидан оқилона фойдаланиш бўйича 
мунтазам равишда ўқитиш; 
2.
Маҳаллий, миллий ёки халқаро тавсияларга риоя қилиш; 
3.
Инфекцион касалликлар бўйича мутахассис ва клиник микробиологлар билан 
биргаликда мунтазам равишда кўрикдан ўтказиш ва маслаҳатлар ташкил қилиш; 
4.
Тавсиялар ва даволаниш натижаларига риоя этилишини текшириш; 
5.
Антибактериал дориларнинг тайинланиши ва қўзғатувчилар резистентлигининг 
маҳаллий кўрсаткичлари бўйича мутахассислар билан доимий мониторинг ва 
тескари алока ўрнатиш. 
Антибактериал дори воситаларидан оқилона фойдаланиш бўйича турли хил 
стратегиялар самарадорлигига бағишланган 2016-йилдаги тизимли шархлашда 9 та мақсад 
бўйича 145 та текширув ўтказилган. Чекланган миқдордаги антибиотиклардан 
фойдаланиш билан тавсияларга ва деэскалациялаш принципига асосланган эмпирик 
даволаш (тор таъсир доирасига эга бўлган дори воситаларини танлаш), томир ичига 


157 
юборишдан перорал қабул қилишга ўтиш, дори воситалари мониторинги ва индивидуал 
маслаҳатлар ўлим ҳолатининг нисбий хавфини 35% га камайтирди (95% ИИ 20-46%). 
Деэскалациялашни қўллашда ўлим ҳолатининг нисбий хавфи 56% га камаяди (95% ИИ 
34-70%) [20]. Маҳаллий ташаббуслар ва текширувларни қўллаб-қувватлаш учун 
касалхонага ётқизилган беморларда антибактериал даволаш сифатининг бир қатор 
ишончли, тасдиқланган ва амалий кўрсаткичлари ишлаб чиқилган [21]. Улардан 
фойдаланиш Нидерландияда касалхонада ётиш муддатини қисқартиришга имкон 
берди [22]. PubMed маълумотлар базасида адабиётлар бўйича 2014-йил апрел ойидан [20] 
дан 2017-йил феврал ойигача қидирув СЙИда оқилона антибактериал даволаш 
стратегиялари бўйича олиб борилган қўшимча РКТлар топилмади. Урологик беморларда 
бундай дастурларнинг самарадорлиги тўғрисида юқори сифатли маълумотларни олиш 
учун текширувларни ўтказиш зарур. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish