Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг


  Номаълум таркибли тошлар



Download 6,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/383
Sana13.05.2023
Hajmi6,79 Mb.
#938176
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   383
Bog'liq
f4e0cef0d17340703943a4ef29102e91 (1)

4.13. 
Номаълум таркибли тошлар 
Хавф омилларини аниқлашнинг биринчи босқичи – бу анамнезни йиғиш ва уни 
синчковлик билан ўрганиш. Диагностик текширувлар тошларнинг бор ёки йўқлигини 
аниқлаш учун иккала буйракнинг УТТдан бошланади. Агар УТТда тошлар аниқланса, 
катта ёшдаги беморларда кальцийли ва кальцийсиз тошларни фарқлаш учун умумий 
урография ва мультиспирал контрастсиз КТ ўтказилади. 
Қон таҳлиллари ёрдамида жиддий метаболик ва органик касалликлар, шу 
жумладан буйрак етишмовчилиги, ГПТ ёки бошқа гиперкальциемия ҳолатлари ва 
гиперурикемия ҳақида маълумотлар олиниши мумкин. Шунингдек, болаларда булардан 
ташқари гипероксалемия учун текширув ўтказилади. 
Сийдикни текшириш тест-қоғозчалар ёрдамида стандарт таҳлил юқорида 
кўрсатилганидек амалга оширилади. Агар инфекция белгилари мавжуд бўлса, сийдик 
экилади. Кун давомида 5,8 дан паст доимий pH қиймати сийдик кислотасининг 
кристалланишига олиб келади. Кун давомида 5,8 дан баланд доимий pH қиймати агар 
СЙИ истисно қилинган бўлса, БКА мавжудлигини тасдиқлайди.
Сийдик чўкмасининг микроскопиясида ноёб тош турлари аниқланади, чунки 2,8-
дигидроксиаденин, цистин ва ксантиннинг кристаллари мавжудлиги тегишли тошлар учун 
патогномоник ҳисобланади. Агар цистин мавжудлигига шубҳа туғилса, сийдикда уни 
аниқлаш учун цианид-нитропруссид билан сифатли колориметрик тест ўтказилади. 
Усулнинг сезувчанлиги 72%, спецификлиги 95%ни ташкил қилади. Фанкони синдроми 
ёки гомоцистинурия билан хаста беморларда ёки турли дори воситаларини, жумладан 
ампициллин ёки сульфамид препаратларини қабул қилувчи беморларда ёлғон мусбат 
натижалар олиниши мумкин [283, 290]. 
Санаб ўтилган таҳлилларга асосланиб, эҳтимоли катта бўлган конкремент турини 
аниқлаш ва тегишли текширувларни ўтказиш мумкин. Бироқ, беморда кўчган тошлар ёки 
қумлар мавжуд бўлганда, ташхисини тасдиқлаш ёки коррекция қилиш учун уларнинг 
таҳлили ўтказилиши керак. 

Download 6,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish