Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


XVIII. ПАТОЛОГОАНАТОМИЯ БЎЛИМИДАГИ САНИТАРИЯ-ГИГИЕНИК ВА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ РЕЖИМ



Download 465,66 Kb.
bet76/101
Sana19.03.2022
Hajmi465,66 Kb.
#501025
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   101
XVIII. ПАТОЛОГОАНАТОМИЯ БЎЛИМИДАГИ САНИТАРИЯ-ГИГИЕНИК ВА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ РЕЖИМ


1. Умумий қоидалар
1.1. Паталого анатомик бўлимларини таркиби ва майдонлари амалдаги меёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
1.2. Мурдалар сақланадиган хоналар ҳарорати 0+20С бўлиши керак, бу шароитда мурдаларда пайдо бўладиган кечки белгиларининг пайдо бўлиши секинлашади.
1.3. Врач патолого- анатомик бўлимларида ва тиббий суд экспертизаси бюроларидаги иш фаолияти давомида ўта хавфли юқумли касалликлар (ўлат, вабо ва бошқалар) вирусли гепатит, контагиоз вирусли геморрогик иситма (лихорадкалар)га гумон қилинганда ёки аниқланганда эпидемияга қарши тартибларни ташкил қилишни белгилайдиган ҳужжатларни асосида иш олиб боради.
1.4. Патолого-анатомик текширувлар ўтказиладиган хонада ҳар куни дезинфекцияловчи воситалар ва ювувчи эритмалардан фойдаланган ҳолда тозалов ишлари ўтказилади.
1.5. Патолого-анатомик хонадаги секцион столлар, столчалар, тоғаралар ва мурдани текширишда фойдаланиладиган бошқа материаллар ва мурданинг аъзолари қўйилган решеткалар, секцион зални поллари, мурда сақлагичлар ҳар куни иш якунидан кейин яхшилаб дезинфекцияловчи воситалар қўшилган ювувчи эритмалар билан ювилади.
1.6. Секцион залларда ва мурдалар сақланадиган хоналарда ҳар ҳафтада ойна ва деворларни ювган ҳолда мукаммал тозалов ўтказилади. Ҳар ойда ва юқумли касалликлар билан касалланиб ўлган мурда аниқланганда ҳамма хоналарда якунловчи дезинфекция ўтказилади.
1.7. Мурда турадиган хоналарда (мурда хоналарда, секцион хоналарда) кемирувчиларни қириб ташлаш ишлари – дератизация чора-тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш санитария қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
1.8. Дезинфекцияловчи, дезинсекцияловчи ва дератизацияловчи воситаларни танлашда ва уларни қўллашда санитария қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
1.9. Патогенлик даражаси I-II гуруҳдаги микроорганизмлар келтириб чиқарадиган ўта хавфли юқумли касалликларига гумон қилинган мурдалар патологик текширувдан ўтказилганда, шу гуруҳга мансуб бўлган микроорганизмлар билан ишлаш бўйича санитария қоидаларига мувофиқ хавфсизлик эҳтиёт чораларига амал қилиниб бажарилади.
1.10. ОИВ инфекцияси билан инфекцияланган мурдаларни патолого-анатомик текширувлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ўтказилади.
1.11. ОИВ инфекцияси билан инфекцияланган материаллар ва асбоб- анжомларни зарарсизлантириш ишлари вирусли гепатитларда зарарлантиришга тадбиқ этилган санитария қоидалари каби ўтказилади.
1.12. Мурдани ёришда текшириш учун ишлатилган асбоб-анжомлар фойдаланиб бўлингандан кейин махсус қопқоғи герметик ёпиладиган белги қўйилган идишларга солинади. Ушбу асбоб-анжомлар қайта фойдаланиш учун дезинфекцияловчи эритмалар қуйилган идишларда зарарсизлантирилади, тозаланади ва қуритилиб ишлатилади.
1.13. Лаборатория текшируви учун секцион материаллар солинган банкалар ёки идишларни сиртига огоҳлантирувчи ёзувлар ёзиб қўйилиши керак. Материаллар солинган банкалар ёки идишлар транспортировка қилинаётганда резинка қўлқоплар билан герметик қилиб ёпилади, резинка қўлқопларга ўраб, яна бошқа герметик ёпиладиган нам ўтказмайдиган бутунлиги сақланган контейнерга жойлаштирилиб юборилади. Ҳамма материаллар фақат кузатув остида юборилади. Фиксация қилинган секцион материаллар махсус ажратилган хоналарда, имкон даражасида муҳрланадиган хоналарда сақланиши керак, ушбу материалларни сақлаш ва кейинчалик фойдаланиш қатъий белгиланган тартибга мувофиқ белгиланади.
1.14. Материал билан ишлаш тугаганидан ва ҳимоя кийими ечилганидан сўнг барча тиббиёт ходимлари қўлларини яхшилаб ювиши ва антисептик билан ишлов бериши шарт.
1.15. Юқтириш эҳтимоли юқори бўлган барча материаллар лаборатория текширувларида фойдаланилганда белгиланган тартибларда зарарсизлантирилади.
1.16. Фартуклар ечишдан аввал дезинфектант шимдирилган докали салфетка билан яхшилаб артилади ва сўнгра ечилиб ташқариси ичига қилиниб тахлаб қўйилади. Енгичалар ва резина қўлқоплар алоҳида дезинфектант билан ҳўлланган салфеткалар билан артиб чиқилади. Мурдани текширишда фойдаланилган халатлар, қалпоқлар ва докали ниқоблар алоҳида ранглардаги огоҳлантирувчи ёзувлари қўйилган нам ўтказмайдиган махсус қопларга ёки қопқоғи ёпиладиган пластмасса идишларга солинади. Шунингдек инфекцияланган чиқиндилар ҳам махсус белгиланган герметик ёпиладиган идишларга йиғилади.

1- илова



Download 465,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish