Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Овқат тайёрлаш блокларидаги хоналарда тозалов ўтказишга қўйилган талаблар



Download 465,66 Kb.
bet65/101
Sana19.03.2022
Hajmi465,66 Kb.
#501025
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   101
10. Овқат тайёрлаш блокларидаги хоналарда тозалов ўтказишга қўйилган талаблар
10.1. Овқат тайёрлаш блогини хоналарида тозалик намунали даражада сақланади, ифлосланган поллар, деразалар ва бошқалар ўз вақтида тозаланиб турилади. Жорий тозалов 1 кунда 1-2 маҳал намли усулда, ишлаб чиқариш зонасида эса ифлосланиш даражасига қараб ўтказиб турилади. Хоналарни поллари овқат қолдиқлари билан ифлосланганда қайноқ сувга калцийлаштирилган сода қўшиб ювилади, ҳожатхонани туткичлари 0,5% ли таркибида хлор бирикмали ишчи дезинфекцияловчи воситалар эритмалари билан ёки бошқа дезинфектантлар билан йўриқномага мувофиқ зарарсизлантирилади.
10.2. Овқат тайёрлаш блогида ҳафтада бир марта, ошхонада ва бошқа хоналарда (овқатланиш жойида) 1 ойда 1 марта дезинфекцияловчи воситаларни қўллаган ҳолда мукаммал тозалов ўтказилади. Раковиналар, қўл ювиш мосламалари, унитазлар ва бошқа санитария техник – жиҳозларни тозалашга алоҳида мукаммал тозалов ўтказиш талаб этилади. Қўл ювиш мосламаси совун, қўл ювиш учун чўтка, электр қўл ювиш мосламалари ёки ўралган қоғозли сочиқлар билан таъминланади.
10.3. Овқат тайёрлаш блогида хоналарда тозалов ўтказиш учун қўлланиладиган барча тозалов ўтказиш инвентарларига (швабра, челак, тоғара) фойдаланишга кўра махсус белгилар билан (“идишларни ювиш хонаси учун”, “санитария узели учун”, “овқат пишириш хонаси учун” ва ҳоказо) ёзиб қўйилиши шарт, овқатларни тайёрлаш блогидаги фойдаланиладиган артгичлар, латталар, дезинфекцияловчи воситалар махсус ажратилган хоналарда сақланади.
10.4. ДПМларини овқат тайёрлаш блогини ишлаб чиқариш хоналарига бегона одамларни кириши қатъиян ман этилади.


11. ДПМлардаги бўлимларини буфетхоналарига (овқат тарқатиш хонаси), ошхоналарига қўйиладиган санитария гигиена талаблари
11.1. Беморларни белгиланган тартиб (режим) асосида овқатланишига, санитария эпидемияга қарши меъёр ва қоидаларга, беморларни яқинларидан маҳсулотларни қабул қилиб олишларига, ошхонани (овқат тарқатиш жойини) белгиланган инвентарлар,
жиҳозлар ва овқатланиш идишлари билан таъминланишига амал қилишга ДПМнинг рахбари жавоб беради.
11.2. Буфетхонага ва овқатланиш жойларини хоналарини таркиб ва майдони амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт. Буфетхона ҳам шунингдек, овқатланиш комплектлари билан 1 та бемор учун, битта чуқур, кичик ва десертлар учун тарелкалар, вилка, қошиқлар (овқат ва жой учун), пиёла ҳамда идишларни бўктириш ва қайнатиш учун идиш, ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар, белгиланган тозалов ўтказиш инвентарлари (челак, арткич латта, чўтка, швабра ва ҳоказо) билан таъминланган бўлиши шарт.
11.3. Касалхона бўлимининг буфет хоналари иссиқ ва совуқ сув билан таъминланиши тармоқ орқали иссиқ сув билан таъминланишидан қатъий назар узлуксиз ишлайдиган электрқайнатгич билан жиҳозланган бўлиши шарт.
11.4. Овқат тайёрлаш блогидан бўлимга овқатларни олиб келиш учун махсус белгилари қўйилган идишлар: термос, сирланган қопқоқли кострюллар (турли ҳажмдаги), сирланган челакни қопқоғи бўлиши шарт. Сири кўчган сирли идишлардан, пластмассали, қалай суртилган, мис, темир, рух билан қопланган идишларда овқат олиб келиш таъқиқланади.
11.5. Бўлимлар қошидаги овқатланиш хоналари стуллар, усти гигиеник қопламлар билан қопланган столлар билан (беморлар учун ўтириш жойлари 1 та бемор учун 1,5 м2 белгиланади) беморларни яқинлари олиб келган маҳсулотларни сақлаш учун совуткич билан (озиқ-овқатлар сақлаш совуткичларидадори дармонлар сақлаш таъқиқланади) таъминланиши шарт.
11.6. Ошхонада жорий кун учун пархез рақамлари, таом номи ва ҳар бир порциянинг вазни кўрсатилган таомнома осилган бўлиши керак.
11.7. Тайёрланган овқатлар 2 соатдан кўп бўлмаган вақт ичида тарқатилиши шарт.
11.8. Беморларга овқатларни буфетчи ва навбатчи ҳамшира тарқатади. Овқат тарқатаётган тарқатувчи фақат махсус “Овқат тарқатиш учун” деб белгиланган халатни кийиб тарқатади. Овқат тарқатишдан олдин буфетчи ва тиббий ҳамшира қўлларини совунлаб ювадилар.
11.9.Техник ходимлар хоналарда тозалов ўтказадиган ходимлар овқат тарқатиш учун қўйилмайдилар.
11.10. Бўлимдаги барча беморлар бўлимдаги ошхонада овқатланадилар, оғир ҳолатдаги беморлар бундан мустасно. Беморларни палаталарда овқатланиши, палаталарга қўл ювиш учун ўрнатилган раковинваларда, сан узелларда идишларни ювиш қатъиян таъқиқланади.
11.11. Беморларни шахсий озиқ овқатлари (яқинлари олиб келганлари) тумбочкаларда (қуруқ маҳсулотлар), тез бузиладиганлари эса маҳсулотларни сақлаш учун қўйилган совуткичларда сақланади.
11.12. Беморларни яқинларидан олинаётган маҳсулотлар салафан пакетларга ўралган ҳамда беморни фамилияси ва олинган кун ёзилган бўлиши керак. Бўлимни тиббий ходими (бўлим катта ҳамшираси) томонидан беморни овқатларини сақланиш муддатлари ўтганлиги, тиниқ бўлмаган целофан пакетдалиги ёки беморни фамилияси кўрсатилмаган бўлса ёки маҳсулотни айниш белгилари бўлса олиниб овқат чиқиндиларига ташлаб юборилади. Бемор шифохонага ётқизилаётганда ООМ қабул қилиш, сақлаш қоида тартиблари билан таништирилган бўлиши шарт.
11.13. Олинаётган маҳсулотларни кузатиб назорат қилиб бориш овқатдан заҳарланишни олдини олишда ва буюрилган даволи овқатланиш тартибини сақлашда муҳим аҳамият касб этади. Даволовчи врач беморга ва унинг яқинларига қайси маҳсулотларни олиб келиши мумкинлиги тўғрисида аниқ тушунчалар берилиши керак. Олиб келинган маҳсулотларни қабул қилиш жойида рухсат этилган маҳсулотларни рўйхати осиб қўйилган бўлиши шарт.
11.14. Беморга олиб келиниши мумкин бўлган маҳсулотларни рўйхати диет врач ёки диет ҳамшира томонидан белгиланади.
11.15. Қабул қилиниши мумкин бўлган маҳсулотлар, пирожнийлар, тортлар, музқаймоқлар, колбасалар, паштетлар, гўштли ва балиқли консервалар, уйда тайёрланган суплар, кабоблар, хонимлар, сомса, ҳасип, қази, норин (кўча шароитида тайёрланганлари), экзотик мевалар (банан, ананас, киви) квас, морс, лимонад, пива ва қуртоплар.
11.16. Ҳар гал беморлар овқатланиб бўлгандан кейин буфетхона ёки овқатланиш хонаси дезинфекцияловчи воситаларни эритмаларини қўллаб яхшилаб тозалов ўтказилади
11.17. Хона полини тозалашда ишлатиладиган латталар 0,5%ли тиндирилган хлорли оҳак эритмасига ёки 1% ли хлорамин эритмасига 60 дақиқа давомида бўктириб зарарсизлантирилади сўнгра ювилади ва қуритилади.
11.18. Овқат қолдиқлари махсус белгилар ёзилган (“Овқат чиқиндилари учун”) қопқоғи ёпиладиган кастрюл ёки бакка йиғилади, ва баклар ўз вақтида бўшатилиб ювиб турилади. Овқат қолдиқлари фақат юқумли касалликлар бўлимларида, силга қарши махсус муассасаларда зарарсизлантирилиб чиқарилади.
11.19. Буфетчи (тарқатувчи) шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиши керак, санитария узелига киришдан олдин халатини ечиб киради, кириб чиққандан кейин қўлини совунлаб ювади. “Овқат тарқатиш учун” деб белгиланган халатни фақат бевосита овқат тарқатишдан олдин шифохона бўлимида кийилади. “Овқат тарқатиш учун ” деб белгиланган халат билан бўлимдан ташқарига чиқиб юриш таъқиқланади.Ушбу махсус халатни ювиш тартиби ДПМлардаги овқатланиш блогидаги бошқа халатларни ювиш каби ювилади.


Download 465,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish