Акушерлик шифохоналарида рўйхатга олинадиган юқумли касалликларни нозологик турлари рўйхати
Касаллик номи
|
ХКК-10 шифри
|
чақалоқларда:
|
|
конъюнктивитва дакриоцистит
|
Р 39.1
|
Пиодермия
|
L 08.0
|
бошқа тери ва тери ости тўқимаси маҳаллий инфекциялари
|
L 08.9
|
киндик венаси флебити ва ва бошқа локализациялари
|
I 80.8
|
тери ва тери ости тўқимаси маҳаллий инфекцияларипанариций, паронихий
|
L 08.9
|
Омфалит
|
Р 38
|
Отит
|
Н 77.0
|
импетиго, пемфигус, везикулопус-тулез
|
L 01
|
терининг стафилококк билан зарарланиши синдроми (пузырчатка)
|
L 00
|
Мастит
|
Р 39.0
|
Энтероколит
|
А 04.9
|
вирусли ва бактериал зотилжам (пневмония)
|
G 15;G 12
|
тери абсцесси, флегмона
|
L 02
|
карбункул, фурункул
|
L 03
|
Менингит
|
G 00
|
Остеомиелит
|
М 87.0,1,2,8
|
Сепсис
|
Р 37
|
инъекциядан кейинги инфекциялар
|
Т 80.2
|
сальмонеллезлар
|
А 02
|
вирусли гепатитлар В, С
|
В 17; В 17.1
|
бошқа инфекционкасалликлар
|
Р 39
|
туққан аёлларда:
|
|
Кесаревача кесишдан кейин чоклар очилиб кетиши
|
090.0
|
чот чоклари очилиб кетиши
|
090.1
|
туғишдан кейинги бошқа инфекциялар (эндометрит)
|
087
|
перитонит
|
К 75.0
|
туғишдан кейинги сепсис
|
085
|
кўкрак учи инфекцияси, сут бези инфекцияси
|
091.0; 091.1
|
инъекциядан кейинги инфекциялар
|
Т 80.2
|
вирусли ва бактериал зотилжам (пневмония)
|
G 15;G 12
|
цистит, уретрит, пиелонефрит
|
N30.0; N34.0; N39.0
|
сальмонеллезлар
|
А 02
|
вирусли гепатитлар В, С
|
В 17; В 17.1
|
6.3. Касалликнинг эпидемиологик таҳлиллари.
6.3.1. Эпидемиологик таҳлилда касалланиш динамикасининг таркибий тузилиши, даражаси ўрганилади ва бу билан туғруқ комплекси (бўлимидаги) эпидемиологик вазиятга баҳо берилади. Шундан келиб чиқиб ўтказиладиган санитария-гигиена, профилактик, эпидемияга қарши ва дезинфекцион чора-тадбирлар ҳажми аниқланади.
6.3.2. ШИИ билан касалланишнинг тезкор (жорий) таҳлиллари, бирламчи ташҳис бўйича кундалик қайд этиш маълумотлари асосидаолиб борилади. Касалликларни тезкор таҳлилларини ўтказиш вақтида жорий эпидемиологик вазият баҳоланади ва эпидемологик вазият яхшиланиши ёки ёмонлашиши, олиб борилаётган чораларнинг мувофиқлиги ёки зарур ҳолатларда уларни кучайтириш зарурати ҳақида масала ҳал этилади, зарурат бўлса режага қўшимча ўзгартиришлар киритилади.
6.3.3.Касалланишни тезкор таҳлил қилиш қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши керак:
туғиш санаси;
касаллик юзага келган муддат;
патологик жараён локализацияси;
этиологияси;
тиббий амалиётлар турлари;
стационар доирасида ҳаракатланиш (палатадан палатага, бўлимдан бўлимга);
чиқариб юборилиши ёки бошқа стационарга ўтказилган санаси
стационарда бўлиш давомийлиги.
6.3.4. Чақалоқда ва туққан аёлда (иккаласи қўшилганда) 3 ва ундан кўп бўлган,битта инкубацион давр ичида битта касаллик манбасидан бир турдаги юқиш омиллари орқали келиб чиқса гуруҳли ШИИси дейилади.
6.3.5. Чақалоқларда ва туққан аёллардаги ШИИсини касалликларини ретроспектив таҳлилларида қуйидагиларни назарда тутади:
- касалланишни кўп йиллик динамикасида тенденцияси (ўсиши, камайиши, стабил ҳолатдалигини)ни аниқлаш ва ўсишга ёки камайишга мойиллигини аниқлаш;
- касалланиш даражасини йиллар, ойлар бўйича таҳлили;
- касалланишни бўлимлар бўйича солиштирматавсифлари;
- касалланишни патологик жараёнларини жойлашган жойлари ва этиологиясини тузилишлари бўйича таҳлили;
- операция ва бошқа амалиётларҳамда улар билан боғлиқ бўлган касалланиш частотаси таҳлиллари(стратификацияланган кўрсаткичлар);
- локализациялашган ва генерализациялашган шакллар динамикасини нисбати тахлиллари;
- ШИИ умумий касалланишидаги гуруҳли касалланиш нисбатини аниқлаш ва эпидемик (вспышка)касалланишларни таҳлил этиш.
- ўлим ҳолатларини (летальность) патологик жараённи жойлашган жойлари ва этиологияси бўйича таҳлиллари.
6.3.6. Асосий касаллик манбалари, юқиш йўллари ва юқтирувчи омиллардаги эпидемиологик жараённи қонуниятларини аниқлаш учун чақалоқлар ва туққан аёллар касалланишини ретроспектив таҳлили ўтказилади. Бу таҳлиллар мазкур туғруқ комплексидаги (бўлимида) муайян эпидемиологик ҳолатда мақсадга мувофиқ равишда профилактик, эпидемияга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
6.3.7. Тиббий ходимларни касалланишини ретроспектив эпидемиологик таҳлили, касаллик манбаи атрофини аниқлашга имкон беради ва бу манбаларни ШИИларини тўхтатишдаги аҳамиятини чегаралаш бўйича чора-тадбирларни ўтказишни белгилайди.
6.3.8. Энг аҳамиятли касаллик манбалари булиб; яширин(манифест) кўринишдаги инфекциялар ва антибиотикка чидамли (антибиотикрезистент) штамм микроорганизм ташувчи беморлар, шунингдек бурун халқум патологиялари (гайморитлар, синуситлар, ва бошқалар) сийдик йўллари (пиелонефрит, цистит ва бошқалар), ошқозон ичак йўллари (гастроэнтерит, энтероколит), тери-териости клечаткаси (йирингли яллиғланиш) касалликлари бўлгантиббий ходимлар ҳисобланади. Тиббий ходимларни диспансеризация якуни бўйича сурункали юқумли касалликлари бўлган шахслар аниқланади ва заруратга қараб даволаш ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |