Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси



Download 465,66 Kb.
bet5/101
Sana19.03.2022
Hajmi465,66 Kb.
#501025
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101
Эслатма:Педикулёзга қарши тўплам барча муассасаларда бўлиши шарт. Педикулёзга қарши воситалар ёрлиқларида ва сертификатларида кўрсатилган муддатларига қараб янгиланиб турилади. Тўпламда 1-2 турдаги бош битига қарши ва 1-2 турдаги дезинсекция ўтказувчи воситалар сақланиши кифоя қилади.
3.10. Жиҳозлар ва буюмлар ювиш ва зарарсизлантириш учун қулай бўлиши лозим.
3.11. Ҳар йили 1майдан 31октябргача бўлган муддат ичида психоневрологик, наркологик диспансерларда ётганлар ва бошқа соҳадаги ДПМга ичак тизими фаолиятида бузилиши билан мурожаат қилган шахсларни клиник–эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ вабо касаллигига текширилади.
3.12.Нажас копрологияси клиник кўрсатма бўйича ўтказилади. Қабул бўлимида (айниқса, болалар бўлимларида) копрология шубҳали бўлганда нажас бактериологик текширув ўтказишга юборилади, копрология натижаси махсус дафтарга қайд этиб қўйилади. Ташхис аниқлангунига қадар бемор изоляторда ётқизиб турилади.
3.13. Шифохонага бола ва парвариш қилувчи шахс ётқизилаётганда тери копламлари, шиллиқ пардалар, болалардаанус (шилиниш борлигини аниқлаш учун) юқумли касалликни истисно қилиш учун кўрилади.
3.14. Ичак гуруҳига текширув клиник эпидемиологик кўрсатмага мувофиқўтказилади.
3.15.Бемор юқумли касалликларга гумон қилинганда қабул бўлимидаги диагностик палатага ёки боксга ташхис аниқлангунига қадар ётқизилади. Ташхис аниқланганда бемор юқумли касалликлар бўлимига ўтказилади ёки бўлимга ётқизилади.
3.16.Қабул бўлимида махсус ажратилган совуткичда шифохонанинг барча бўлимлари учун тана ҳарорати кўтарилувчи беморларни (3 ва ундан ортиқ кун) безгак, тиф-паратиф ва риккетсиоз касалликларига гемокультура намуналарини олиш учун озуқа муҳит ҳамда бошқа муҳитлар сақланади. Флаконларда албатта уларнинг сақланиш муддатлари кўрсатилиши шарт. Гемокультурага қон иситмаланишнинг 1- ҳафтасида олинса 10мл, 2-ҳафтасида олинса15мл ва ҳоказо, 10 мл қон олинса 100 мл озуқа муҳитга, 15 мл қон олинса 150мл озуқа муҳитга яъни 1:10 нисбатда стерил шароитдаэкилади. Бундан ташқари совуткичда ахлат массасини олиш учун махсус консервантлар сақланади. Намуналар натив ҳолда олинса (консервант кўшилмаса) лабораторияга 2 соатдан кечиктирилмасдан, (агар консервант қўшилган бўлса–кун давомида) қаерга, қайси куни, соати кўрсатилган йўлланма ҳужжат билан олиб келиниши керак.
3.17.Беморлар паразитар касалликларга амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ текширилади.
3.18. Бемор усти плёнка билан қопланган кушеткада кўрикдан ўтказалади. Бемор қабул қилганидан сўнг кўринадиган даражада ифлосланиш бўлса кушетка устидаги клёнка 0,5 фоизли хлор сақловчи воситалар билан ёки бошқа турдаги дезинфекцияловчи воситалар шимдирилган латта билан артилади. Фойдаланилган латта ювиб қуритилиб, қуруқ ҳолатда қопчаларга тахлаб солиб қўйилади. Фойдаланилган шпателлар 0,5 фоизли таркибида хлор бирикмаси бўлган эритмага (ёки бошқа турдаги дез.эритмага) 10 минутга солинади, ювилиб МСБда стерилизация ўтказилади, бир марта фойдаланиладиган тиббий буюмлар амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида утилизация қилинади. Термометрлар фойдаланилгандан сўнг совунли сувда ювилади ва қуруқ ҳолатда сақланади.
3.19.Қабул бўлимида жорий тозалов 1 кунда камида 3 марта шундан бир мартаси дезинфекцияловчи эритмалар ёрдамида ўтказилади. Фойдаланилган тозалов ўтказиш жиҳозлари зарарсизлантирилиб, алоҳида ажратилган махсус жойларда сақланади.
3.20.Барча ДПМларини қабул бўлимларида юқумли касалликларни ҳисобга олиш (Ф.60 Леч) журнали бўлиши шарт.



Download 465,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish